Атты III халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференция жинағЫ



Pdf көрінісі
бет136/418
Дата24.09.2022
өлшемі8,11 Mb.
#40095
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   418
Калитли сўзлар: сулола, феномен, мусиқашунослик, Ражабийлар, ворислик. 
 
Замонавий 
мусиқашуносликда, 
санъатшунослик 
ва 
маданиятшунослик 
масалаларига бағишланган илмий адабиѐтларда мусиқий сулолалар феноменини 
ҩанузгача кам ўрганилган мавзулар сирасига киради. Дарҩақиқат, жаҩон мусиқа 
тарихида шундай сулолалар борки, уларнинг узоқ муддат давомида мусиқа санъатида 
олиб борган узулуксиз самарали ижодий фаолияти, бир неча авлод вакилларининг бир 
соҩа ривожи ва равнақи учун қўшган сарҩисоб улушлари, катта ютуқлари жамият 
томонидан эътироф этилиб, алоҩида бир ѐрқин феномен сифатида маҩаллий санъатда 
катта давр, бутун бир мамлакатнинг ижодий мактаби ва ижрочилик услубларининг юзага 
келишини таъминлашда туртки бўлган. Тарих саҩифалари бизга Олмонияда -Бахлар, 
Италияда- Скарлаттилар, Австрияда -Гайдн, Моцарт, Штрауслар сулоласи, Испанияда -
Кабесонлар, Францияда -Куперенлар, Чехияда -Бенд ва Бриксилар сулоласи, Болгарияда 
- Пипковлар, Россияда - Рубинштейнлар, Озарбайжонда - Гаджбековлар, Ўзбекистонда 
эса -Ражабийлар, Сўфихоновлар, Ҩотамовлар, Жалиловлар, Ҩарратов, Матякубовлар, 
Зокировлар ва шулар каби яна бир қатор таниқли сулолаларнинг сермаҩсул ижодий 
фаолиятини ѐдимизга солади.
Шарқ халқларининг узоқ ўтмишдаги бой тарихи, яшаш тарзи, маънавий ва 
маданий кадриятлари, ворислик асосида кўплаб ўзга соҩаларда сулолавийлик 
анъаналарини ривожи ва гуллаши учун замин яратди (миллий ўзбек хунармандчилик 
санъати, илм ва санъат эгаларини бу борада узулуксиз ѐрқин ижодий фаолияти мисол 
бўла олади). Азалдан оғзаки анъанадаги мусиқа ижодиѐти асосида ривож топган ўзбек 
мусиқа санъати ҩам турли тарихий ва ижтимоий босқичларда ―устоз-шогирд‖ тизими 
асосида айнан қариндошлик ришталар замирида мувоффақиятли ижодий фаолиятини 
давом эттириб келинганлар. Жумладан, бутун Яқин ва Ўрта Шарқ мусиқа илми ва 
ижодиѐтида из қолдирган ота бола Иброҩим (742-804) ва Исҩоқ (767-850) Мавсулийлар, 
темурийлар саройи бош мусиқачиси, бастакор ва олим Хўжа Абдулкодир Мароғий 
(1353-1435), унинг ўғли Абдулазиз, набираси Мухаммаднинг Самарқанд ва бошқа 
шахарлардаги серқирра фаолиятларини мисол сифатида эслашимиз мумкин. 
Қариндошлик ришталари билан узвий боғлиқ бир қатор авлод мусиқачилари ота 
касбини давом эттириб,бутун авлодни айнан ―мусиқий сулолала‖ бўлиб шаклланишида 
асосий мезонга айланди. Агар оиланинг фарзанд ва набиралари баъзида мусиқадан жуда 
узоқлашмай ўзга санъат турларида ўзларини синаб бу соҩаларда ѐрқин ютуқларини 




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   418




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет