Атты III халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференция жинағЫ



Pdf көрінісі
бет176/418
Дата24.09.2022
өлшемі8,11 Mb.
#40095
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   418
Калит сўзлар: европамарказчилик, осиѐмарказчилик,ғарб фалсафаси, шарқ 
тафаккури, методология. 
 
Кириш 
Фалсафа тарихида методология масаласи долзарб муаммолардан ҩисобланади. 
Фалсафа энциклопедиясида берилган таърифга кўра, методология (метод-юнонча йўл, 
усул, логос-таълимот) метод тўғрисидаги таълимотдир [1, 409-420]. Ҩар бир фан турли 
соҩалар, дунѐнинг у ѐки бу томонини ўрганар экан, унинг ўзига хос текшириш объекти 
мавжуд. Мана шунга мувофиқ ҩар бир соҩа ўзининг объектини ўрганиш учун турли 
методлар ишлаб чиқади ва унинг ѐрдамида ўша соҩани ўрганишни такомиллаштиради. 
Шунга кўра, фалсафий метод дунѐни бир бутун билиш ва ўрганиш методи 
бўлганлигидан у универсал характерга эга бўлади. У билишнинг, ўрганишнинг умумий 
мантиғини беради
1
. Фалсафий методларни шаклланиши ҩам ўз тарихига эгадир. 
Жумладан, фалсафий методни ишлаб чиқишда қадимги юнон файласуфлари Суқрот, 
Афлотун, Арастуларнинг хизмати катта бўлди. 
Тадқиқот методологияси 
Тадқиқот олиб бориш давомида тизимлилик, назарий-дедуктив хулоса чиқариш, 
анализ ва синтез, тарихийлик ва мантиқийлик, қиѐсий таҩлил каби илмий-фалсафий 
тамойиллардан фойдаланилди. 
Таҩлил ва натижалар 
Суқрот турли мунозара, муҩокамада ҩақиқатга эришишнинг диалектик усулини 
майдонга ташлади, ўзаро мулоқотда, мунозарада янги фикр ҩосил қилиш усулига, 
ҩақиқатни топиш усулига ўз диққатини қаратди. Афлотун тафаккур тараққиѐти усулига - 
диалектикага эътибор берди. Фикрлаш тараққиѐти объектив мантиқ асосида 
ривожланади, билиш тушунча моҩиятини англашдан иборат дейди. Арасту 
назариясининг, индукция ва дедукциянинг ҩақиқатни очишдаги ўрнини кўрсатиб берди. 
У билишни ташкил этувчи диалектик тафаккур шакли категорияларини, тафаккур 
қонуни ва шакллари тўғрисидаги таълимоти асосида ҩақиқий билишнинг универсал 
методини ишлаб чиқди. Ўрта аср Шарқ файласуфлари Форобий, Ибн Сино, Беруний 
Арасту ишларини фанга татбиқ этдилар ва уни ривожлантирдилар. Янги даврда Бэкон 
индуктив, эмпирик методга асос солди. Галилей ва Декартлар табиий фанлардаги 
механик методнинг аҩамиятига ҩам катта эътибор бердилар. Диалектик методни дунѐга 
келишида Кант ва Гегелнинг хизмати катта бўлди. Кант билиш назарияси диалектик 




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   418




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет