Атты III халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференция жинағЫ


"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD



Pdf көрінісі
бет121/418
Дата24.09.2022
өлшемі8,11 Mb.
#40095
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   418
"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD:
CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" 
NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019
 
116 
Тадқиқотлар 2017-2019 йиллар Академик Махмуд Мирзаев номидаги 
боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг In vitro ва 
биотехнология лабораториясида ўтказилди. Лабораторияда гилоснинг Gizela 5 
пайвандтагида ўтказилди.
Иқлимлаштириш. In vitro шароитида ўстирилган ва илдиз оттирилган 
ўсимликларin vivo шароитида иқлимлаштириш ишлари олиб борилишидан аввал 
илдизлар яхшилаб ювиб, озуқа моддалар қолдиқларидан тозаланади ва пластик 
контейнерлар яшикларга солиниб, устидан шиша қоплама қопланди ва иқлимлаштириш 
хонасида сақланди. Иқлимлаштириш хонасининг ҩаво ҩарорати 22-25ºC ни ва нисбий 
намлик 55-60 % ни ташкил қилади. Иқлимлаштириш хонасида ўсимликлар 2-3 хафта 
сақланади. 
Статистик таҩлил қилиш. Олиб борилан тажрибалар 4 хил вариантда ва 4 та 
такрорийликда кўриб чиқилди. Ҩар бирида такрорийликларнинг жойлашуви 
Б.Н.Доспехов усуби орқали амалга оширилди. Тажриба вариантлари Дисперсион таҩлил 
қилинди. 
Барча 
тажрибаларнинг 
аниқлигига 
назорат 
варинтларини 
кескин 
солиштирилуви орқали эришилди. 
Тадқиқот натижалари: Тажрибаларимиз шуни кўрсатадики, ностерил шароитга 
ўсимликларнинг мослашиши биринчи ўринда ўсимликларни сув йўқотиш ва қабул 
қилиш нисбатига боғлиқ. Ўсимликлар жадал сув ѐқотишдан ҩамда барг оғизчаларини 
кичрайтириш орқали ҩимоя қилишади. In vitro шароитида етиштирилган гилос 
пайвандтагининг илдизлари, уларнинг ностерил шароитга кўчирилганидан сўнг, сувдга 
бўлган эъхтиѐжини тўлиқ қондира олмайди. Шунинг учун ўсимликларни ностерил 
шароитга биринчи босқичдан бошлаб таѐрлаб бориш керак. Биринчи навбатда 
шаффофланиш миқдорини пасайтириш зарур. Иқлимлаштиришнинг биринчи босқичи 
лабораторияда олиб борилди. Гилоснинг Гизела-5 пайвандтаги тўрт хил озуқа муҩитида 
ўстирилган бўлиб улар иклимлаштиришда энг яхши натижани I вариант MS озуқа 
муҩитида ўстирилганда намоѐн бўлди. Пайвандтаг бўйининг ўсиши 30 кунда 4,18 см ни 
ташкил қилди. Энг паст кўрсаткич III вариант MSтак озуқа муҩитида кузатилди. 
Пайвандтаг 30 кунда бўйи 4,00 см ни ташкил қилди (1-жадвал). 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   418




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет