Р. Б. Кэттеллнинг «Шахсни 16 омил ёрдамида ўрганиш сўровномаси» Йўриқнома



бет5/5
Дата15.11.2023
өлшемі113 Kb.
#123339
1   2   3   4   5
9. Ўзини назорат қилиш.
(Назорат қилиш истаги-таъсирчанлик).
Баллар йиғиндиси: 9, 19, 29, 39, 49, 59, 69, 79, 89, 99 саволлар бўйича
1–3,5 балл Сиздаги ирода заиф бўлиб, ўзингизни назорат қилиш ҳам етарли эмас. Сизни фаолиятингиз бетартиб ва бебош. Кўпинча бир текисда ҳаракат қилмайсиз, ўз вақтингизни ва ишингизни тартибли ташкил қилишни билмайсиз. Сизда интизомсизлик тез-тез учраб туради, фақат ўз фикрларингиз билан ҳисоблашасиз. Шу билан бирга сиз ўзингизни ҳаёт ва унинг талабларига тўла мослашганман деб ҳисоблайсиз.
4,5–7 балл – Умуман олганда, ижтимоий ва аҳлоқ нормаларини бажаришда сиз қатъийсиз. Кўпчилик ҳолатларда тартибли ва режали ҳаракат қиласиз. Лекин ҳар доим ҳам қийинчиликларни енгиб, бошлаган ишни охиригача етказавермайсиз. Сиз ўз фаолиятингизни самарали ташкил қила олсангизда, ҳар қалай ўзингизни назорат қилишингизга кўпроқ эътибор берганингиз маъқул.
7,5–10 балл – Сизда ўзини назорат қилиш юқори даражада бўлиб, сизни уюшганлигингиз, ижтимоий аниқлигингиз, эътиборлилигингиздан далолат беради. Ўзингизни ҳурмат қилиш билан бирга ўз обрўйингиз ҳақида доимо ғамхўрлик қиласиз. Синчковсиз, баъзан қайсарликка мойилсиз. Сизда бу хусусиятлар “Мен–концепцияси” кучли назорат қилишининг натижасидир.
10. Қўзғалувчанлик, зўриқиш-бўшашиш
Баллар йиғиндиси: 10, 10, 30, 40, 50, 60, 70, 80, 90, 100 саволлар бўйича
1–3,5 балл – Сиз бўшашгансиз, мураккаб мақсадлардан ўзингизни олиб қочасиз. Баъзи бир вазиятларда ҳаддан ташқари ўзидан қониқиш дангасаликка олиб келади. Камроқ хатоларга йўл қўйиш учун кичик мақсадларни қўясиз. Муваффақиятга ҳам, муваффақиятсизликка ҳам лоқайд ва хотиржам қарайсиз. Агар сизда ўзгаришга, муваффақиятга эришишга интилиш бўлмаса, “Мен” ингизни кучи заиф бўлса, “Мен – концепцияси” салбий бўлса, фаолиятингиз самараси кўринмайди.
4,5–7 балл–Эҳтиёжларингиз миқдори кўплиги туфайли сизда бир мунча зўриқиш бор, характерингиз нотинч, асабий руҳий оламингиз қўзғалувчан. Мураккаб мақсадлардан ўзини олиб қочиш ва зўриқиш биринчи навбатда касбий фаолият натижаси бўлиб, бунга ўз навбатида, темперамент типларининг ўзига хос хусусиятлари маълум даражада ўз таъсирини ўтказади. Шу билан бирга қўзғалиш ва зўриқишни намоён бўлган даражаси сизда “толерантлик” шаклланганлигини кўрсатади.
Толерантлик-ёқимсиз омиллар таъсирига берилмаслик, руҳий чидамлилик. Бу ҳолат сизнинг фаолиятингизни муваффақиятли давом эттиришингиз учун имконият беради.
7,5–10 балл –Сиз ҳаддан ташқари зўриққансиз, меъёрдан ортиқ фаолсиз, сабр-тоқатингиз йўқ. Сиз учун ҳиссий барқарорлик характерли бўлиб, паст кайфият ва қўзғалувчанлик устунлик қилади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет