I чорак 6-синф ўзбек адабиёти фанидан 1- жамловчи баҳолаш учун берилган топшириқлар



бет1/3
Дата10.12.2023
өлшемі41,2 Kb.
#136047
  1   2   3
Байланысты:
1чорак 6с ад бжб, чжблари


I чорак
6-синф ўзбек адабиёти фанидан 1- жамловчи баҳолаш учун берилган топшириқлар
«Хаёлларим чегара билмас» бўлими учун жамловчи баҳолаш
БЖБ 1.1-

  1. Топишмоқ тушунчасини «Ассоциация» усули асосида тўплаштиринг.





  1. Асардан берилган парча бўйича топшириқларни бажаринг.

... Қарасам, дўстимнинг аҳволи чатоқ, кўзида милтиллаб ёш томчилари пайдо бўляпти. Иўқ, қилғиликни мен қилиб, жабрини биров тортмаслиги керак! Шартта ўртага чиқдим:

  • Кечирасизлар, бу ишни мен қилганман.

  • Нимага? - саккиз киши бирданига шу саволни берди.

  • Ҳа, мен қилганман. Қосимнинг бу ишдан мутлақо хабари йўқ. Ундан кейин, хуллас, бу ишни мен қилганман...

Тамом, ҳали айтганимдек, обрў икки пул бўлди. Айтилмаган гапу қилинмаган насиҳат қолмади. Мендан шу кетишда кетаверсам тузукроқ одам чиқмас эмиш, агроном ҳам, инженер ҳам, зоотехник ҳам бўла олмас эмишман.

  • Йўқ, - дедим қайсарлигим тутиб, - мендан агроном чиқади, албатта.

  • Чиқмайди! - саккизовлари бир овоздан такрорлашди.

  • Бўлмаса зоотехник бўламан.

  • Илмсиз бўлсанг, зоотехник тугул молбоқар ҳам бўлолмайсан!

  • Бўла оламан.

  • Гапни кўпайтирма, бўлолмайсан! - деди аччиғи чиқиб директор.

  • Бўламан, бўламан, бўламан! - дедим-да, эшикни тарсиллатиб ёпиб чиқиб кетдим. Мен ўқимай туриб ҳам, бошимда шу қадрдон қалпоқчам бор экан, албатта, агроном ҳам, инженер ҳам, шоиру артист ҳам бўла оламан деб қаттиқ ишонардим. «Ҳа, албатта, бўламан, - деб такрорладим ўзимга-ўзим - буларга, менга ишончсизлик билан қараётган мана шу қадрдон ўқитувчиларимга ўзимнинг кимлигимни кўрсатиб қўяман...»

Ўша куни кечасиёқ қаҳрамонликлар кўрсатиб, шону шуҳрат таратиб, ўқитувчиларимни, Отажон Азизовични ҳайратда қолдириш ниятида сафарга отландим.
Хайр, жонажон қишлоғим, ҳайқириб, тошдан-тошга урилиб оқаётган анҳор, поёнсиз мевазор боғлар, ҳаммангизга хайр. Йўл ёқасидаги азим ёнғоқлар, сизлар ҳам яхши қолинг. Энди сизларга ҳеч ким тош отиб шохингизни синдирмайди, танангизга мих қоқиб озор бермайди!
Меҳрибон ойижоним, шўхликлар қилиб кўнглингизни оғритган бўлсам, қайсарлигим туфайли ўкситган бўлсам, кечиринг мени! Қўнғир сочли сингилларим, сизлар ҳам яхши қолинг. Ҳар хил қизиқчиликлар қилиб сизларни қиқирлатиб кулдирадиган, мактабдан қайтаётганингизда шўх болалар урганда тарафингизни оладиган акангиз ёнингизда йўқ энди. Соғинганда, кўнглингиз ўксиганда расмга боқинг. Лекин йиғламанг. У албатта келади, қаҳрамонликлар кўрсатиб қайтади. Ўз ўқитувчиларига ўқимасдан туриб ҳам агроном бўла олиш мумкинлигини, артист бўлиб ҳаммани ўзига маҳлиё қила олиши мумкинлигини кўрсатиб қўяди. Ҳа, албатта кўрсатади. Кўкси тўла орден билан қайтади.
Хайр!Эй, чала қолган уй вазифалари, сизларга ҳам хайр!
Ярим тунда қишлоқцан чиқиб борар эканман, кўзим жиққа ёш, аммо қалбим шодликларга тўла эди.


Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет