Адабиётлар рўйхати:
1.
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт
кафолатлари.
-
Т.: Ўзбекистон 1997. –
Б
-170-188.
2.
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. –
Т.: Ўзбекистон. 2000.–Б. 215.
3.
Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепцияси. –
Т.: Ўзбекистон 2010. –
Б 42.
4.
Маннонов А., Идиров У.Баркамол
авлодни тарбиялаш
-
демократик тараққиёт асоси. // Жамият ва бошқарув.
2010.№2. –
Б.27.
Нафиса Валиева
(
Наманган, Узбекистон
)
ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ БАРПО ЭТИШ
-
ТАРАҚҚИЁТ МЕЗОНИ СИФАТИДА
Бугунги мустақил Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш, бозор иқтисодиётига доир
ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнларида юз бераётган ўзгаришлар, мустақил миллий сиёсатнинг амалга
оширилиши, юртимизда кўп партиявий тизимнинг жорий этилиши, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятига
катта эътибор қаратилиши Ўзбекистонда фуқаролик жамияти барпо этишда муҳим омиллардан бўлмоқда.
Ҳозирги даврда Ўзбекистондаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва сиёсий партиялар фаолияти 1991 йил
14 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Жамият бирлашмалари тўғрисида”ги Қонуни (1997 йил
апрелда қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган), Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг
ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни (1992 йил июль), Ўзбекистон Республикасининг
“Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонуни (1996 йил декабрь), Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва
диний ташкилотлар тўғрисида” янги тахрирдаги тахрирдаги Қонуни (1999 йил апрель), Ўзбекистон Республикасининг
“Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни (1999 йил апрель) воситасида мувофиқлашади. Бундан
ташқари, мамлакатда нодавлат ташкилотлар тизимини янада мустаҳкамлаш, мазкур ташкилотларнинг жамиятдаги
барча ижтимоий қатламлар ва гуруҳлар манфаатларини ифода этиш мақсадида 2003 йил 29 августда Олий мажлис
томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.
Қиска давр ичида мамлакатда фуқаролик жамияти қуришнинг пойдевори –
конституциявий ва ҳуқуқий шарт
-
шароитлар ҳозирланди. Ислоҳотлар маҳсули сифатида мамлакатда нодавлат нотижорат ташкилотлар тизими
шаклланди. Муҳими, «учинчи сектор» билан давлат ҳамкорлиги натижасида мамлакатда нодавлат нотижорат
ташкилотларининг мустақил фаолият юритиши, давлат ва жамият ишларини бошқариши учун кенг имкониятлар
очилди. Нодавлат нотижорат ташкилотларини фуқаролик жамияти институти сифатида ривожлантиришда 2005
йилнинг 10 июнида «Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси»нинг ташкил топиши
муҳим аҳамият касб этди. Мамлакатда мустақил, барқарор, аҳолининг турли қатламлари
қўллаб
-
қувватлайдиган
фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш, ижтимоий аҳамиятли муаммоларни ҳал этишдаги,
фуқароларнинг ижтимоий
-
сиёсий ва иш фаоллигини оширишдаги ролини кучайтириш мақсадида 2005 йил 26 июлда
«Ўзбекистан нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб
-
қувватлаш фонди» ташкил топди.
Шу тариқа мамлакатда фуқаролик жамиятининг асоси бўлган институтларни шакллантириш ва
ривожлантириш жараёнларига доир ислоҳотлар тобора чуқурлашиб бормокда. Бугунги кунда мамлакатамизда 402 та
республика аҳамиятига молик нодавлат жамоат бирлашмалари фаолият олиб бормоқда. Улардан 81 таси халқаро
ташкилотлар мақомига эга. Нодавлат ташкилотларнинг 48 таси жамғарма, 78 таси жамият, 4 таси сиёсий партия, 42
таси федератция, 16 таси касаба уюшмалари, 2 таси ҳаракат,
20 таси марказ, 48 таси ассоциация, 20 таси уюшма, 5
таси қўмита, яна 37 таси бошқа номларда расмий рўйхатдан ўтган. Ҳозирга келиб, республика аҳамиятига молик,
шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда давлат рўйхатига олинган
5100 дан ортиқ
нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. 2005 йилнинг май ойида Ўзбекистонда биринчи марта
фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари иштирокида Фуқаролик форуми ўтказилди. Форум ташаббуси билан
Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциасияси (ЎзННТМА) таъсис этилди. ЎзННТМА
фаолиятининг ҳозирги энг муҳим йўналиши жамиятда фуқароларнинг демократик қадриятлари, ҳуқуқ ва
эркинликларини, шунингдек, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. Ана шу мақсаддан келиб
чиқиб ЎзННТМАнинг фаолияти жамиятни демократлаштириш, жамият ҳаётининг барча соҳаларини эркинлаштириш,
мамлакатни модернизациялаш ва ислоҳ қилишни ҳар томонлама қўллаб
-
қувватлашга қаратилган.
306
«Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії»
Жамият ҳаётининг турли соҳаларида кўплаб нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритиб келмоқда.
“Булар қаторида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон хотин
-
қизлар қўмитаси, “Соғлом авлод учун”,
“Нуроний” жамғармалари, “Ижод” фонди, Нодавлат нотижорат миллий ассоциацияси ва бошқа жамоат
ташкилотларини санаб ўтиш мумкин”.
Ватанимиз мустақилликка эришганидан кейин барча соҳалар қатори ёшлар ташкилотлари қатори ёшлар
ташкилотлари ҳам қатор ислоҳотларни барча соҳалар қатори ёшлар ташкилотлари ҳам қатор ислоҳотларни бошдан
кечирди. Бозор муносабатларига ўтиш
даврида ёшларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб
-
қувватлаш, уларда
тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, боқимандалик кайфиятидан халос этиш зарурати пайдо бўлди. Ушбу
мақсадда ёшлар ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 17 апрелдаги “Ўзбекистон
Республикаси ёшларининг “Камолот” жамғармасини қўллаб
-
қувватлаш тўғрисида”ги 207
-
сон қарори қабул қилинди.
Жамғарма ёш авлоднинг ҳар томонлама камол топиши, чуқур билим, касб эгаллаши, ўзларида юксак
маънавият, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, замонавий тадбиркорлик фазилатларини ҳосил қилиши, умуминсоний
қадриятлар, демократик тамойиллар асосида вояга етган етук фарзандлар, истиқлол ишининг давомчилари бўлиб
етишишлари, Ватан, халқ олдидаги конституциявий бурчларини бажаришларига кўп қиррали ёрдам кўрсатиш, зарур
шарт
-
шароитларни яратишни ўзининг бош мақсад
-
вазифаси қилиб олган.
2001 йил 25 апрелда Ўзбекистон Миллий университетининг Маданият саройида Ўзбекистон Республикаси
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг таъсис қурултойи бўлиб ўтди. Қурултой ишида жойларда ёшлар томонидан
сайланган 600 нафар делегат иштирок этди. Унда Ўзбекистон Республикаси “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати
-
Ўзбекистон ёшларининг ихтиёрийлик асосида фаолият юритадиган, ўзини
-
ўзи бошқарадиган нодавлат нотижорат
ташкилоти таъсис этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 майдаги “Ўзбекистон ёшларининг “Камолот”
ижтимоий ҳаракати фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш тўғрисида”ги 240
-
сон қарори ҳаракатнинг дастури ва
Низомида белгиланган вазифаларни ҳаётга тадбиқ этишга, ҳаракатнинг молиявий
-
иқтисодий негизини ва моддий
-
техник базасини мустаҳкамлашга имконият яратди. Бу эса, ўз навбатида, Ҳукуматимиз ва давлатимиз Раҳбари
томонидан ёшларга катта эътибор қаратилаётганини яна бир бор исботлайди.
Адабиётлар:
1.
Ўзбекистон Республикасининг “Жамоат жамғармалари тўғрисида”ги Қонуни
.//
Ўзбекистон Республикаси Олий
мажлисининг Ахборотномаси, № 9
-10 (1329-1330).2003,
–
Б
-89-90.
2.
И. Каримов. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепцияси. Т., “Ўзбекистон”, 2010, –
Б
-42.
3.
И. Каримов. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепцияси. Т., “Ўзбекистон”, 2010, –
Б
-43.
4.
Эргашев Ф. Тоталитар бошқарув тизими
-
фуқаролик жамияти зидди.Т., “Маънавият”, 2011, –
Б
-22.
Abdullo Gafarov
(Namangan,
O’zbekiston
)
ODAM SAVDOSI JABRDIYDALARINI IJTIMOIY REABILITATSIYASINING O`ZBEKISTON MODELI
Dunyo hamjamiyatida millati, dini va boshqa ijtimoiy hususiyatlaridan qat`iy nazar insoniyat uchun katta havf solib,
tobora avj olib borayotgan global muammo sifatida odam savdosi ertangi taraqqiyotga katta havf solib kelmoqda. Bugun esa
uning oldini olish va undan jabr ko`rgan shaxslarni ijtimoiy himoyalash masalasida nafaqat milliy qonunchilik, balki, xalqaro
huquq normalariga ham tayanilmoqda.
O`zbekiston Respublikasining asosiy qonuni hisoblangan konstitutsiyasining 24-moddasida yashash insonning uzviy
huquqi ekani va inson hayotiga suiqasd qilish eng og’ir jinoyat sifatida baholanishi, islom
olamida “Qur`oni karim”dan keyin
asosiy manba hisoblangan muqaddas hadislarda ham “banda faqat alloh huzurida mutloq qul, boshqalar oldida esa mutloq
xurdir” deya e`tirof etilganligi odam savdosi ham ilmiy ham diniy nuqtai nazardan inson hayotini eng oliy
qadriyat hisoblanishini
paymol etilishini namoyon etadi.
Birlashgan millatlar tashkilotining transmilliy uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurash bo`yicha 2000-yil qabul qilingan
«odamlar, ayniqsa, ayollar va bolalar savdosini to`xtatish, oldini olish va uning uchun jazo to`g’risida»gi bayonnomada odam
savdosining oldini olish va unga qarshi kurashishning samarali choralarini ko`rish belgilab berilgan.
Odam savdosiga qarshi kurashish faoliyatini takomillashtirish hamda mazkur bayonnomaning qoidalarini milliy
qonunchilikka singdirish maqsadida 2008-yilning 17-
aprelida «odam savdosiga qarshi kurashish to`g’risida»gi O`zbekiston
respublikasi qonuni qabul qilindi. Bu qonunda «odam savdosi» va «odamlardan foydalanish» tushunchalari belgilangan, odam
savdosiga qarshi kurashish tizimning tashkil etilishi tartibi, vakolatli organlar va ularning vazifalari, shuningdek odam savdosi
qurbonlarining himoyasi va ijtimoiy-huquqiy reabilitatsiyasi masalalari yoritilgan. Jumladan, odam savdosi bu kuch bilan tahdid
qilish yoki
kuch ishlatish yohud boshqa majburlash shakllaridan foyalanish, o`g’irlash, firibgarlik, aldash, hokimiyatni
suiste`mol qilish yoki vaziyatning qaltisligidan foydalanish orqali yohud boshqa shaxsni nazorat qiluvchi shaxsning roziligini
olish uchun uni to`l
ovlar yoki manfaatdor etish evaziga og’dirib olish orqali odamlardan foydalanish maqsadida ularni yollash,
tashish, topshirish, yashirish yoki qabul qilish. Odamlardan foydalanish boshqa shaxslarning fohishaligidan foydalanishni yoki
ulardan shaxvoniy foydalanishning boshqa shakllarini, majburiy mehnat yoki xizmatlarni, qullik yoki qullikka o`hshash
odatlarni, erksiz holat yohud inson a`zolari yoki to`qimalarini ajratib olishni anglatadi.
O`zbekiston Respublikasi vazirlar mahkamasining 2008-yil 5-noyabrdagi 240-sonli qaroriga ko`ra, odam savdosi
jabrdiydalarini normal hayot tarziga qaytarish maqsadida ularga ijtimoiy, tibbiy va boshqa yordam ko`rsatish tizimini jahon
standartlariga mos, zamonaviy tarzda tashkil etishga qaratilgan “odam savdosi jabrdiydalarig
a yordam berish va ularni himoya
qilish bo`yicha respublika reabilitatsiya markazi” tashkil etilgan edi. Uning asosiy vazifalari va funktsiyalari etib quyidag
ilar
belgilandi:
Odam savdosi jabrdiydalarini qulay yashash va shaxsiy gigiena shart-sharoitlari, shuningdek oziq-ovqat, dorivor
vositalar va tibbiyot buyumlari bilan ta`minlash;
Odam savdosi jabrdiydalariga kechiktirib bo`lmaydigan tibbiy, psixologik, ijtimoiy, yuridik va boshqa yordam
ko`rsatish;
«Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії»
307
Odam savdosi jabrdiydalari xavfsizligini ta`minlash;
Odam savdosi jabrdiydalarining qarindoshlari bilan muloqot o`rnatishida ko`maklashish;
Odam savdosi jabrdiydalariga, ularning qarindoshlariga va vasiylariga odam savdosi jabrdiydalarining huquqlari
va qonuniy manfaatlari t
o`g’
risida axborot berish.
O`zbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofazalash vazirligining tarkibiy bo`linmasi sifatida tashkil
etilgan mazkur markaz to`liq davlat byudjeti hisobidan moliyalashtirilishi xususiyatiga ko`ra, shu turdagi muassasalar ichida
dunyoda yagonasi hisoblanadi. Maxsus reabilitatsiya markazlari boshqa davlatlar tajribalarida xalqaro yoki milliy xayriya
tashkilotlari tarkibidadir. Masalan, moskva shahrida joylashgan rossiya federatsiyasidagi yagona markaz ham, xalqaro
mehnat tashkiloti moliyalashtirganida faoliyat yuritib, boshqa paytlarda ishlamay turadi.
Odam savdosi jabrdiydalari reabilitatsiya markazidan chiqqanlaridan keyin normal turmush tarziga to`li qaytgunlariga
qadar yuridik maslahat berish, tibbiy jihatdan qo`llab-quvvatlash bo`yicha reabilitatsiya markazi xizmatlaridan foydalanishlari
mumkin.
Respublika reabilitatsiya markazi o`z faoliyatini quyidagi asosiy tamoyillar asosida amalga oshiradi:
Odam savdosi jabrdiydalarining kamsitilishiga yo`l qo`ymaslik;
Odam savdosi jabrdiydalarining shaxsiy hayoti va shaxsi maxfiyligiga rioya qilish;
Ijtimoiy va yuridik qo`llab-quvvatlash hamda yakka tartibda parvarish qilish.
Respublika reabilitatsiya markazi odam savdosi qurbonlariga kompleks xizmatlar ko`rsatadi.
Odam savdosi qurbonlarini respublika reabilitatsiya markaziga joylashtirish ularning ixtiyoriy xohishi hamda
reabilitatsiya markazining direktori, ichki ishlar organlari hamda vasiylik va homiylik organlari vakillari tomonidan qabul
qilinadigan qo`shma qaror asosida amalga oshiriladi. Mijozlar markazga o`ttiz kun muddatgacha joylashtiriladi. Zaruriyat
bo`lganda ularning yashash muddati uch oy muddatgacha uzaytirilishi mumkin. Agar odam savdosi jabrdiydalarining hayoti
va sog’lig’iga xavf tug’ilsa yashash muddati ko`rsatib o`tilgan jabrdi
ydalarni himoya qilish uchun zarur deb hisoblangan davrga
uzaytiriladi.
Odam savdosi qurbonlariga reabilitatsiya markazini ularning o`zlarining yozma murojaatlariga muvofiq o`z xohishi
bilan tark etish huquqi beriladi.
Respublika reabilitatsiya markazi odam savdosi jabrdiydalari bo`lgan erkaklar va ayollarni, shuningdek bolalarni
alohida joylashtiradi.
Markaz odam savdosi qurbonlariga:
Kechiktirib bo`lmaydigan tibbiy, psixologik, ijtimoiy, yuridik va boshqa yordam beradi;
Huquqlari va qonuniy manfaatlari to
`g’risida axborot taqdim etadi;
Xavfsizligini ta`minlaydi;
Ovqatlanish, dorivor vositalar va tibbiy buyumlar bilan ta`minlaydi;
Qulay yashash sharoitlari va shaxsiy gigiena bilan ta`minlaydi;
Qarindoshlar bilan aloqa o`rnatishga ko`maklashadi;
Odam savdosi jabrdiydalari ijtimoiy reabilitatsiya qilinishiga ko`maklashadi.
Odam savdosining har bir jabrdiydasiga sog’liqning holatini kompleks tekshirib chiqish va baholash natijalari, ijtimoiy,
psixologik, yuridik va boshqa yordam zarurligi bo`yicha ishlab chiqiladigan har bir shaxsni reabilitatsiya qilish rejasi asosida
yordam ko`rsatiladi. Har bir mijozni reabilitatsiya qilish rejasining yagona shakli respublika reabilitatsiya markazi tomonidan
ishlab chiqiladi hamda O`zbekiston respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligi tomonidan tasdiqlanadi.
Respublika reabilitatsiya markazi yoki reabilitatsiya qilishda qatnashuvchi boshqa idoralarning mutaxassislari,
zaruriyatga ko`ra, reabilitatsiya jarayonida odam savdosi jabrdiydalariga tibbiy, ijtimoiy, psixologik, yuridik va boshqa yordam
ko`rsatish yuzasidan reabilitatsiya jarayoniga tuzatish kiritish maqsadida har bir shaxsni reabilitatsiya qilish rejasiga tegishli
o`zgartirishlar kiritishi mumkin.
Reabilitatsiya chora-tadbirlari bajarilgandan keyin reabilitatsiya markazi rahbariyati tomonidan mutasaddi vrach bilan
birgalikda har bir shaxsni reabilitatsiya qilish rejasiga muvofiq amalga oshirilgan reabilitatsiya natijalari baholanadi.
Ixtisoslashtirilgan tibbiy yordam (atrofdagilar uchun xavf tug’d
iradigan narkologiya, psixiatriya, dermovenerologiya, sil, yuqumli
kasalliklar va boshqalar) belgilangan tartibda tegishli ixtisoslikdagi ixtisoslashtirilgan tibbiyot muassasalarida ko`rsatiladi.
Odam savdosi qurbonlari reabilitatsiya markazida bo`lgan davrda, agar bu ularning manfaatlariga zid bo`lmasa,
yaqin qarindoshlar, qonuniy vakillar bilan munosabatlar o`rnatish va ularni saqlab turish shart-sharoitlari ta`minlanadi.
Mijozlarni reabilitatsiya markazidan chiqarishga tayyorlash ichki ishlar organlari hamda vasiylik va homiylik organlari bilan
hamkorlikda markazning mas`ul xodimi kuzatuvi ostida amalga oshiriladi.
Odam savdosi jabrdiydalari reabilitatsiya markazidan chiqqanlaridan keyin normal turmush tarziga to`liq
qaytgunlariga qadar yuridik maslahat berish, tibbiy jihatdan qo`llab-quvvatlash bo`yicha reabilitatsiya markazi xizmatlaridan
foydalanishlari mumkin. Odam savdosi jabrdiydalarini ijtimoiy reabilitatsiya qilish ichki ishlar organlari hamda vasiylik va
homiylik organlari, mahalliy davlat hokimiy
ati organlari, sog’liqni saqlash vazirligi, adliya vazirligi, xalq ta`limi vazirligi, mehnat
va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligi bo`linmalari bilan hamkorlikda reabilitatsiya markazi tomonidan ta`minlanadi.
Ichki ishlar organlari hamda vasiylik v
a homiylik organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, sog’liqni saqlash
vazirligi, adliya vazirligi, xalq ta`limi vazirligi, mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligi bo`linmalari respublika
reabilitatsiya markazining buyurtmanomalari bo`yicha odam savdosi jabrdiydalariga:
Odam savdosi jabrdiydalarining huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini himoya qiluvchi mavjud sud tartib-
qoidalari va ma`muriy tartib-
qoidalar to`g’risida maqbul shakldagi axborotni taqdim etadilar va boshqa zaru
r yuridik yordamni
ko`rsatadilar;
Tibbiy ko`rikdan o`tish va mutaxassisning maslahat berishi vositasida malakali psixologik va tibbiy yordam
beradilar;
Professional jihatdan reabilitatsiya qilinishda va ishga joylashishda ko`maklashadilar;
Odam savdosi jabrdiydalarining bolalari ta`lim muassasalariga qatnashini ta`minlaydilar.
Odam savdosi jabrdiydasi qaytarilgan oila ustidan, unga nisbatan odam savdosi takroran sodir etilishining oldini olish
maqsadida, bir yil mobaynida monitoring olib borilishi kerak. Monitoring mobaynida reabilitatsiya markazi, ichki ishlar organlari
hamda vasiylik va homiylik organlari mutaxassislari tomonidan shaxs qaytgandan keyin uning oiladagi holati baholanadi.
O`zbekiston R
espublikasining “odam savdosiga qarshi kurashish samarador
ligini oshirish bo`yicha chora-tadbirlari
to`g’risida”gi qonuni, O`zbekiston
Respublikasi Prezidentining 2008-yil 8-
iyuldagi “odam savdosiga qarshi kurashish
samaradorligini oshirish bo`yicha chora tadbirlari to`g’risida”gi pq
-911-sonli qarori hamda O`zbek
iston respublikasi sog’liqni
308
«Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії»
saqlash vazirligining 322-
buyrug’i ijrosini ta`minlanishi asosida odam savdosi jabrjiydalarini tibbiy va psixologik hizmat
ko`rsatish tizimi shakllantirildi va uni amalga oshiruvchi doimiy guruhlar faoliyati yo`lga qo`yildi.
Adabiyotlar:
1.
O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi –
T.:
–
O‘zbekiston, 203, –
B.12.
2.
Tillaboyev M. Odam savdosi asr vabosi. // “Yoshlar va ayollarning mehnat qonunchiligi bo‘yicha huquqiy bilim va
madaniyatini shakllantirish” mavusidagi mintaqaviy ilmiy
-amaliy konferensiya materiallari.
–
namangan. 2010.
–
B. 52.
3.
O‘zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari to‘plami, Toshkent, 2008. 44
-45-son, 445-modda.
Собиржон Қозақов
(Наманган
,
Узбекистон)
ТАДБИРКОР ШАХСДА БОШҚАРУВ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ СОЦИАЛ ОМИЛЛАРИ
Бозор муносабатлари шароитида мамлакатимизда мулкдорлар қатламини шакллантиришга катта эътибор
қаратилмоқда. Шунинг учун эркин фикрловчи, ижтимоий
-
сиёсий ҳаётда онгли равишда фаол иштирок этишга қодир
шахсни шакллантириш “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”нинг асосий устивор йўналишидир. Бу эса
мамлакатимизнинг ижтимоий
-
сиёсий ҳаётига демократия асосларини жорий этишни, асл фуқаролик жамияти ва
ҳуқуқий давлат қуришни тезлаштириш имконини беради. Бу ўз навбатида, ушбу салоҳиятни қандай, қайси йўл билан
рўёбга чиқариш ва кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид амалий тадбирларни ҳаётга жорий этиш
билан боғлиқ муаммоларни ечишга имкон беради.
Шу муаммолардан бири раҳбар кадрлар салоҳиятини ошириш уларда тадбиркорлик, ишбилармонлик,
ташкилотчилик
каби зарур сифатларни таркиб топдириш ҳисобланади.
Раҳбарнинг ишбилармонлиги, ўз соҳасини тўлиқ билиши, унинг имкониятларини максимал ишга сола олиш
ва янги
-
янги имкониятларни топа олиш хусусиятлари ишлаб чиқариш корхоналарини ривожланиши билан
белгиланади. Айниқса, фан
-
техника тараққиёти даврида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар даврида
раҳбар у ёки бу кўрсатмани кутиб турмаслиги керак, у ҳар бир ўзгаришларнинг туб моҳиятини англаган ҳолда
соҳасининг фаолиятини янги йўналишга йўналтира олиш даражасига эга бўлиши зарур. Бу борада нафақат
ишбилармонлик, тадбиркорлик, ташаббускорлик сифатлари билан бир қаторда келажакни кўра билишдек кучли
туйғуга эга бўлиши лозим. Раҳбар бугунги кун фаолияти доирасида ўралиб қолмасдан жамоани келажакка ишонч
руҳида тарбиялай олиш ва ҳамиша олдинда бўлиши лозим.
Бу ҳақда, буюк алломаларимиздан Абу Наср Фаробий ҳам ўзининг “Фозил одамлар шаҳри” асарида “инсон
омили” ғоясига асосланиб раҳбар учун зарур бўлган 12 фазилатни таърифлаб берди. Шуниси диққатга сазоворки, бу
фазилатлар ҳозирда ҳам раҳбарга қўйиладиган асосий талаблар бўлиб қолмоқда. Буларга;
-
ҳушаҳлоқлик;
-
билимдонлик;
-
адолатпарварлик;
-
инсонпарварлик;
-
бойликка ружу қўймаслик каби фазилатлар бугун ҳам ниҳоятда долзарбдир.
Раҳбар, шунингдек, “ўзи учун зарур деб ҳисоблаган
чора
-
тадбирларни амалга оширишда қатъиятли, саводли,
журъатли, жасур бўлиши, қўрқоқлик ва ҳадиксирашга йўл қўймаслиги зарур”, деб таъкидлайди аллома.
Ўзбек давлатчилиги тажрибасидан келиб чиқан ҳолда, мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятида
бoшқаришни такoмиллаштириш чoра
-
тадбирлари тизимида бoшқаришни изчил, бoсқичма
-
бoсқич ташкил этиш
мoдeли қабул қилинди. Бoшқарув тизимини ислoҳ этиш жараёни бир қанча бoсқичларни ўз ичига oлиб, унинг ҳар бир
бoшқарув бўғини такoмиллаштирилмoқда. Ўтказилаётган ислoҳoтлар дoирасида бугунги кунда давлат ва хўжалик
бoшқаруви oрганлари вазифалари ва таркибини қайта кўриб чиқиш ишлари жадал oлиб бoрилмoқда. Бунда бoшқарув
тизими самарадoрлигини сeзиларли даражада oшириш, қабул қилинаётган қарoрлар сифатини яхшилаш, ҳамда
бoшқарув аппаратига сарфланаётган асoссиз харажатларни қисқартиришга қаратилган қатъий фаoлиятга алoҳида
аҳамият бeрилмoқда.
Бoзoр иқтисoдиёти шароитида мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилган шарoитларда, кoрхoналарнинг
бoшқариш тизимини самарали ташкил этиш хусусиятлари ўрганилди ва қуйидагилар хулoса сифатида эътирoф
этилди:
-
бoшқарувга янгича ёндашиш ва янги тeхника тeхнoлoгияларнинг жoрий этилиши, бoзoрда рўй бeрадиган
ўзгаришларга "ҳoзир жавoб" бўлиш, ҳамда маҳсулoт ассoртимeнтини кeнг дoирада ишлаб чиқаришга замин яратиши
яққoл кўзга ташланиб турибди;
-
янги кoрхoналар барпo этилиши бошқарувни тўғри ва самарали ташкил этилиши, янги иш жoйларининг
яратилиши, мамлакатимизга янги иннoвацияларни кириб кeлиши ва жаҳoн стандартларининг юртимизда татбиқ
этилишини тақoзo этади ва хоказо.
Амалга
o
ширилган назарий ва амалий тадқиқ
o
т натижалари, мамлакатимиз иқтис
o
диётида кичик ва ўрта
бизн
e
сни рив
o
жлантириш, янги к
o
рх
o
налар ташкил этиш ва уларнинг давлат т
o
м
o
нидан қўллаб
-
қувватланиш
даражасини кучайтириш л
o
зимлик таклифини
o
лдинга сурм
o
қда
.
Бoзoр иқтисoдиёти шарoитларига ўтишнинг асoсий шартларидан бири –
мулкчиликнинг турли хил
шакллигидир. Давлат тасарруфидаги мулкнинг хусусийлаштирилиши, унинг ҳиссадoрлик жамиятлари, жамoа мулки,
хусусий мулкка айлантирилиши билан бир қатoрда янги шахсий мулк, пудратчилик, хoрижий мулк, қўшма кoрхoналар
мулкларининг яратилиши, рақoбатнинг пайдo бўлиши, талаб ва таклифнинг янги бoсқичга чиқиши, замoнавий
бoшқарув услублари ва тамoйиллари қарoр тoпиши, маҳсулoт сифати ва рақoбатбардoшлигини oшиши, ишлаб
чиқарувчиларнинг ўз фаoлиятига жавoбгар бўлишлари, ҳамда бошқарувни тўғри ва самарали ташкил этишларини
тақозo этади.
Рахбар, маълумки икки томонни боғловчи ҳалқа ҳисобланади. Биринчидан ундан юқорида турган
раҳбарлардан топшириқларни олиш ва бу топшириқларнинг моҳиятини тўла тушуниб олганлиги, иккинчидан ўз қўл
остидаги ходимларга бажарилиши лозим бўлган вазифаларни аниқ ва равшан қилиб тушунтира олиши ва
вазифаларни бажарилиши ҳамда унинг натижасини тўғри баҳолай олишдир. Бунда тадбиркорнинг муомала
«Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії»
309
маданияти ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Тадбиркорлик фаолиятида раҳбар жамият аъзоларининг кўпчилиги билан
муомала қилади ва уларнинг кўнглини кўтариб, дилини овлаши зарур. Айни вақтда ширинсўзлик одамнинг
маданиятлилигини билдиради, унинг ички маънавий қиёфасини англатади. Айниқса, тадбиркорликда ушбу ҳислат
ўзини кўпроқ кўрсатади. Чунки тадбиркор шахс кўпчилик билан муомала қилишда уларнинг кўнглини кўтариб, дилини
овлашида гап кўп. Чунки, мулойимлик, босиқлик, вазминлик билан бошланган юмушлар сип
-
силлиқ битиб кетади.
Шунингдек, ширинсўзлик, муомала маданияти тўғрисида буюк алломалар ҳам жуда кўп ҳикматли сўзларни
айтиб ўтишган. Масалан;
Ишидан туғилса фақат дард
-
алам,
Тилидан не фойда сеҳрласа ҳам.
деганда Абдураҳмон Жомий, кишининг
иши билан сўзи, тили билан дили бир бўлиши лозимлигини назарда
тутган. Иш ва сўзнинг бир бўлиши тадбиркор
раҳбарни
ўз қўл остидаги ишчи
-
ходимларининг ўртасида обрўйига янада
обрў қўшади.
Амалиёт шуни кўрсатадики раҳбарнинг энг зарур сифатларидан бири бу соҳаси бўйича билимларга эга
бўлиш, Наманган вилояти Чортоқ туманида ўтказилга социологик тадқиқотларнинг натижаси шуни кўрсатадики, агар
раҳбар ўз соҳасидаги билимлар ҳажмининг 50% ини билган тақдирдагина у раҳбар бўлиб ишлай олади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак нафақат тадбиркорлик фаолиятида балки жамиятнинг барча жабҳаларида
фаолият олиб борувчи кишилар ўртасида хушмуомалалик муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки жамиятдаги шахслараро
муносабатларда муомала маданиятини ривожланиши ҳар қандай ислоҳотларни самарали амалга оширилишини ва
барқарорлигининг гарови ҳисобланади.
Достарыңызбен бөлісу: |