Отангга қилганинг болангдан қайтади Бир йигит ўз отасини ҳақорат қилиб урганини кўрган одамлар нафратланиб,
у адабсиз ўғилга ҳужум қилмоқчи бўлдилар. Лекин йигитнинг отаси одамларни
тўхтатиб:
– Биродарлар, ўғлимга ҳужум қилманг, чунки бу ишда ўғлим эмас, ўзим
айбдорман. Йигитлик вақтимда кунлардан бир кун худди мана шу ерда отамни
ҳақорат қилиб урган эдим. Отамга қилган адабсизлигим жазосини энди кўриб
турибман. Илгари отамга қандай муомала қилган бўлсам, бугун ўшандай муомала
ўз ўғлимдан қайтди. Нимани эксанг, шуни ўрасан, деб жуда тўғри айтганлар. Мен