В матни: Китоб ўқиш маданияти Кўп ўқиганда ҳам китоб ўқиш маданиятига амал қилган ҳолда иш тутса,
китоб – дўстликка, меҳнатсеварликка, матонатли бўлишга, қобилиятини
ўстиришга, инсоният тарихи ва ҳозирги ҳаётини тушуниб олишга ёрдам берувчи
ҳақиқий воситачига айланади. Китобни ёшига муносиб танламаслик, зарур
китобни ўқимаслик вақтни беҳуда сарф қилишга сабаб бўлади.
Ҳозирги замон кишиси китоб асрида яшамоқда. Текширувлар натижасида
жаҳонда ҳар куни роппа-роса ярим миллион китоб босилар экан. Шунчалик кўп
китоблар орасидан ўқиш зарур бўлган китобларни қандай танлаб олиш мумкин?
Китоб ўқиш меҳнат талаб қилса, уни танлаш ҳам шунчалик қийин ҳисобланади.
Бунда бизга ота-онамиз, ака-опамиз, ўқитувчиларимиз, хусусан, беминнат
хизмат кўрсатувчи кутубхоначилар ёрдамга келишади. Шу боис, катта ёшдаги
китобхонларнинг, биринчи навбатда кутубхоначиларнинг бу йўналишда
кўрсатмаларига, панду-насиҳатларига қулоқ солмоқ ва унга амал қилмоқ лозим.
Китоб мазмунини яхши тушуниш учун китобни шошилмасдан, варағини
ташлаб кетмасдан, диққат билан ўқиш, яхши сақлаш керак. Шундагина китоб
ўқишда бирор натижага эришиш мумкин.