"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD: CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019 383
АЗИМ СУЮН ШЕЪРИЯТИДА РУҨИЯТ ТАЛҚИНИ Келдиѐрова Наима Набижоновна ЎзРФА Ўзбек тили ва адабиѐти ва фольклори
институти мустақил тадқиқотчиси
Аннотация: Ушбу мақолада истеъдодли шоир Азим Суюн шеърларидаги лирик
қаҩрамон руҩияти масаласи тадқиқ этилади. Шоир шеърларидаги қалб кечинмасини
очишда қўлланган поэтик образлар ва бошқа унсурларнинг моҩияти очилади.
Калит сўзлар ва иборалар: шоир шахси, лирик қаҩрамон руҩияти, руҩият талқини,
ижодий принцип, шоир ―мен‖и.
Маълумки, шеъриятда лирик қаҩрамон руҩияти тасвирлари ўзига хос талқинларга эга.
Бу талқинлар, энг аввало, руҩиятда кечаѐтган оний ҩолатдаги кечинмаларга асосланади.
Шеърият шу жиҩати билан бошқа адабий турларга нисбатан маълум бир драматизмга,
қисқа фурсатли кечадиган руҩий пуртаналарга, зиддиятли ўй-хаѐлларга изн беради. Айни
пайтда шоир ―мен‖и билан лирик қаҩрамон кечинмаларидаги уйғунлик, муштараклик
туйғуларнинг ўзига хослигини, субъективлигини таъминлашга хизмат қилади.
Бинобарин, шеърий асарларда шоир ―мен‖и билан лирик қаҩрамоннинг ўзлигини намоѐн
қилиши қаерда бирлашиб, қайси ўринларда алоҩидалик касб этишини англаш мушкул
кечади. Зеро, шоир ижод жараѐнида кўпроқ ўз ―мен‖ини, ўз орзу истаклари ва алам-
ҩижронларини қоғозга тўкиши айни ҩақиқат. Бу тизгинсиз оний кечинмалар шеърда
умумлашма моҩият касб этса, китобхонга ҩам юқсагина шоир ―мен‖ лирик қаҩрамон
сифатида ўзлигини намоѐн қилади.
Азим Суюн шеъриятга кўтаринки руҩ билан кириб келди. Унинг дастлабки
шеърларида ҩаѐтга ва яшашга жуда катта ташналик, ишонч, ҩаѐт гўзалликларидан
баҩраманд бўлиш, турмушнинг ҩар қандай қийинчиликларни назар-писанд қилмай енгиб
ўтишга кучли иштиѐқ лирик қаҩрамон руҩиятини ичдан нурлантириб туради. Шоирнинг
ѐш қалби романтик туйғуларга бой, хатар-у хавф-тўсиқларни писанд қилмай енгиб
ўтишга шай турган қаҩрамон сифатида гавдаланади. Шу жиҩатдан шоирнинг етмишинчи
йиллар бошларида ѐзган ―Оппоқ булут ҩақида қўшиқ‖, ―Истак‖, ―Мени ўлдиролмас...‖
каби шеърлари характерлидир.
Бу шеърларда осмондаги оппоқ булутларга тик қояларлардан туриб мағрур боқаѐтган,
мисоли бургутдек қалбларга ўт ѐқишни орзу қилаѐтган ва мана шу боқишлари билан
олисдаги муҩаббати – Уни учратганлигидан масрурлик ҩисларини кечираѐтган лирик
қаҩрамон ҩолатларини кузатамиз. Бу кечилмаларда ҩеч қандай иккиланиш йўқ. Аксинча,
ўзига катта ишонч барқарор. Лирик қаҩрамоннинг қалби тоғларга, кенгликларга
интилади. Ўзининг масрурлигини шу кенгликлардан излагиси келади. Шу ўринда
таъкидлаш зарурки, шундай романтик кечинмалар Эркин Воҩидов ижодининг ҩам
дастлабки йилларида бўй кўрсатган эди. Унинг лирик қаҩрамони ҩам илк севгисидан
масрур бўлиб, денгизларда қулоч очиб, тўлқинларга урушни, тоғларга чиқиб бор овоз
билан ―мен севиб қолдим‖, дея хайқиришни орзу қиларди. Бу умуман олганда, ижодга
энди қадам қўяѐтган кўплаб ѐш қаламкашлар учун табиий ҩол бўлиб, уларнинг ѐшлик
кучи жўш ўриб турган қалб кечилмаларини қоғозга изҩор этишнинг натижаси сифатида
қаралади.
Азим Суюннинг ―Истак‖ шеърида ҩам шундай кайфият устувор. Бу шеърда ҩам
шоирнинг истаги хилват гўша, тиниқ осмон ва сокинликни қумсаѐтган юрак тўғѐнлари...
Кўкка бўй чўзган тоғлар билан бир қаторда мавж уриб, тўлқинланиб тошаѐтган денгиз
ҩам шоирнинг ором билмас истагидир. Бу каби ўзгарувчанлик, сокинликдан тоғлару
денгизлар томон ошиқиш – лирик қаҩрамоннинг беором қалб кечинмаларидир. Шоир
шеърда ушбу руҩий ҩолатларни антитеза усулидан фойдаланиб поэтиклаштиради.
Хилват гўша менга керак,
Менга керак тиниқ осмон.