27
Воҳ, ер тагидаям боболар эрдир,
шу лаҳза тиғ мисол илдизларимга,
кафтларини тираб тасалли берди,
кўзингни узма деб юлдузларингдан
42
.
Бу давр шоирлари дарахт ҳақида нафақат шеър, балки достон ҳам ёздилар.
Икром Отамурод ХХ асрда ёлғизликка маҳкум
этилган инсон фожиасини
“Ёбондаги ёлғиз дарахт” достонида ифода эта олди. Шоирнинг ёндашуви
бўйича, Ёбон – дунё, Ёбон – инсоният. Ёбондаги ёлғиз дарахт – эзгулик.
“Ёбондаги ёлғиз дарахт” достони эзгулик ва ёвузликнинг асрий курашини акс
эттирар экан, эзгулик томон бўлиш улуғ азобдан туғилган фароғат, ёвузлик
томонда бўлиш, аксинча, роҳатдан туғилган енгиб бўлмас, чидаб бўлмас оғриқ
эканини образлар, манзаралар, воқеликлар орқали ўзига хос оҳанг кўмагида
ифода этгани билан қадрлидир. Инсон ўз эгизаги бўлмиш дарахт образини зўр
меҳр
билан яратар экан, гоҳ унга дардларини тўкиб-солди, гоҳ унинг
дардкашига айланди. Ўрик, олма, олча, анор, тут сингари дарахтлар образлари
ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеъриятида элимизнинг турли қирраларини
очишда, инсоният дардларини ифода этишда муҳим аҳамият касб эта олди.
Иккинчи ички фасл
“Туркий мифологияда мавжуд гулларнинг оғзаки
Достарыңызбен бөлісу: