Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи


ва ёзма шеъриятдаги бадиий-эстетик аҳамияти”



Pdf көрінісі
бет19/44
Дата25.11.2022
өлшемі1,19 Mb.
#52685
түріДиссертация
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   44
Байланысты:
Sharipova L avtorefarat

ва ёзма шеъриятдаги бадиий-эстетик аҳамияти” деб номланади. Бу фаслда 
туркий асотирларда илоҳий саналган гулларнинг фольклор орқали ёзма 
шеъриятга кўчгани ҳақида фикр юритилган. ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек 
шеърияти гуллар образи орқали инсон руҳиятининг ўзига хосликларини акс 
эттирар экан, бу образларнинг фольклорда ифода этилган поэтик вазифасини 
кенгайтирди. Дарахт билан бир қаторда баъзи гуллар ҳам образ сифатида 
маълум эстетик вазифа бажарди. Шундай образлардан бири бойчечакдир. 
Бойчечакнинг қор остидан униб чиқиши, зиддиятни синдира олиши, баҳордан 
дарак бериши, бойчечак очилиши билан тириклик юз очиши бунга сабабдир. 
Фольклоршуносликда “Бойчечак” қўшиғи мавсумий маросим қўшиқлари 
сирасига киритилган. Олимлар “бойчечакнинг осмон ғояси билан 
боғлиқлигини, бойчечак – бадавлат, муқаддас, илоҳий гул деган маъноларга 
эга бўлганлигини” ёзадилар
43
. Бойчечак қўшиғи ҳақида олимлар 
Ғ.Жаҳонгиров, О.Сафаров, Ш.Турдимовларнинг тадқиқотлари бор
44

Халқ “бойчечакни тутганларини, тут ёғочга осганларини, қилич билан 
чопганлари, сўнг бахмал билан ёпганларини” таъкидлайди. Бойчечакни 
зулмнинг қудратини синдириб, озодлик нафасини келтира олган илк даракчи 
сифатида ҳали зулми тўлиқ емирилмаганлар қиличи билан чопилган, сўнг эса 
ўша қилич эгалари томонидан дафн қилинган жасурлик тимсоли деб ҳам 
талқин қилиш мумкин. Туркийларда қимматбаҳо мато саналган қип-қизил 
бахмал – ёш кетган, қурбли инсон устига ёпилган. Халқ илоҳий гул – бой 
42
Шавкат Раҳмон. Сайланма. – Тошкент: Шарқ НМК, 1997. – Б. 185. 
43
Мусақулов А. Ўзбек халқ лирикаси. – Тошкент: Фан, 2010. – Б. 208. 
44
Жаҳонгиров Ғ. Ўзбек болалар фольклори. – Тошкент: Ўқитувчи, 1975. – Б. 70-75; Сафаров О. Ўзбек болалар 
фольклори. – Тошкент, 2007. – Б. 90-93; Турдимов Ш. “Бойчечак” маросими // Мактабгача тарбия, 1992. – 
№3-4. – Б. 40-42. 


28 
чечак орқали ҳам баҳор ва қиш, ҳам эзгулик ва ёвузлик курашини ифодалай 
олган. Биз шундай англадик.
Усмон Азимнинг “Бойчечагим” шеъри болаликни соғинишдан, кир 
дунёдан чарчаган руҳиятнинг болаликка интилишидан туғилган. Шоир халқ 
сатрини ўтмишу-бугунни боғловчи риштага айлантиради. Бу сатр шоир шеъри 
бағрида ўта дардли, армонларга тўла тарзда намоён бўлган. Демак халқ сатри 
шоир шеърида моҳиятини кенгайтирган ва янги поэтик вазифа бажарган. 
Иқбол Мирзонинг “Бойчечак” шеърида эса халқ қўшиғининг “Бойчечагим 
бойланди” сатри бандларни ўзаро туташтирувчи сатр сифатида келтирилган. 
Шеър композициясини яхлитловчи воситанинг халқ қўшиғидан олиниши
шеърнинг эл кўнглига тезроқ етиб боришини ҳам таъминлаган. 
Гуллардан лола фольклорда ҳам ва ёзма шеъриятда ҳам образ сифатида 
қўлланган. Абдулла Шер эврилиш орқали инсоннинг лолага айланганини 
тасвирлайди. Бу ўз маъносида ҳам, кўчма маънода ҳам ўзини оқлаган. Шоир 
йигирмадан ошмаган йигит тупроққа айланиб бўлгану, яқинлари кутиб 
юрибди деб ўтирмайди, балки лолага айланганини акс эттириш орқали 
фольклордаги эврилишни, бир нарсадан иккинчисига айланиш жараёнини 
ифодалайди. Лола орқали йигит умрининг эрта хазон бўлганини, лоладаги 
қизиллик орқали эса жангда қони тўкилганини акс эттиради. Кўринадики, ХХ 
асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеърияти фольклорда образ даражасига 
кўтарилган мифологизмлардан самарали фойдаланди, дарахт, бойчечак, лола 
каби ўсимликлар образи поэтик моҳиятини кенгайтирди.
IV бобнинг иккинчи фасли “Фольклор ва ёзма шеъриятда қўлланган


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   44




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет