30
чирқираётганлигини айтиб, фольклорга хослик ёрдамида драматизмни
кучайтиради.
Дунё санъатида от образи алоҳида ўрин тутади. От инсоннинг содиқ
дўсти бўлгани сабаб ардоқлаб келинган ва бу санъатда, жумладан, адабиётда
ҳам ўз акси-ифодасини топган. Фольклоршунос Ҳ.Зарифов таъкидича: “От
қаҳрамоннинг сафари ва курашларида доимий йўлдоши, ишончли қўлдоши ва
яқин дўстидир”
50
. Ўзбек халқ достонларида девлар отга айланиб, инсон ёки
парилар хизматига шайлангани ифода этилган. Отдаги шиддат, унинг эркка
ташна жониворлиги сабаб илҳом париси учар от қиёфасида тасаввур этилган.
Буларнинг бари шеъриятда от образига айрича меҳр билан ёндашилишига
боисдир.
Адабиёт – гўзал бир от,
Шундай бир отки,
Ҳар кимни миндирмас ўзига.
Минганда ҳам ташлар ағдариб,
Дунё адабиётсиз ғариб
51
.
Омон Мухтор адабиётни от сифатида тасвирлайди. Юнон мифологиясида
илҳом париси қанотли от қиёфасида гавдалантирилган. Шоир ундан фарқли
ўлароқ адабиётни асов отга қиёс қилади,
айни дамда, адабиётга юксак баҳо
беради. Шоирлар гоҳо от билан ёрни ўзаро зидлаб, отни ёрдан ҳам баландга
қўядилар.
ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеъриятида от истиқлолни чорлаш учун,
Алпомишу Гўрўғлининг янада қудратли эканини англатиш учун таъриф-
тавсиф қилинди. Бу шеърият бошқа даврлардагидан фарқли ўлароқ кенжа
ботир ва от образини кенг қўллади. Кенжа ботир мустабидлик зулмидан халос
этувчи авлод образига айланди. От образи
халқ достонларидаги каби
инсоннинг эгизаги, яқини, ҳамдарди маъносини ташиди. Замонавий
шеъриятимизда от дунё мифологиясидаги каби илҳом париси, ҳатто
адабиётнинг рамзи сифатида қўлланди.
Достарыңызбен бөлісу: