Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке»



Pdf көрінісі
бет266/328
Дата19.01.2023
өлшемі12,18 Mb.
#61977
түріСборник
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   328
Байланысты:
Зарина мақола 722 бет

Ключевые слова и фразы: образование, инновационная 
технологическая система, музыкальная культура, искусство и его формы, 
идеальное физическое здоровье человека, духовный учитель, интеллектуальные 
игры, шоу, дебаты. 
Key words and phrases: education, innovative technological system, 
musical culture, art and its forms, ideal physical health of a person, spiritual teacher, 
intellectual games, shows, debates. 
Мамлакатимизда сўнги йилларда таълим-тарбия соҳасини замонавий 
талаблар даражасига кўтариш борасида кенг кўламли ишлар амалга 
оширилмоқда. Зеро, таълимни ислоҳ қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор 


794 
соҳаси деб эълон қилинган. Инновацион технология – вақт тақсимотига 
мувофиқ, илмий жиҳатдан асосланган ҳамда кутилган натижага эришиладиган 
кўп қиррали технологик тизимдан иборатдир. Мусиқий таълимда ҳам 
инновацион технологиянинг замонавий шакллари, инновацион йўналишлар 
асосида билим ва кўникмалар бериб борилади. Мусиқа маданияти дарси ўз 
табиатига кўра “Санъат” дарсидир. Унинг сермазмун ва қизиқарли ташкил 
этилиши ўқитувчидан инновацион маҳорат, ижодий фаоллик ҳамда 
профессионал даражани талаб этади. 
Инновацион машғулотларда ўқитувчи ўқувчини дарс мобайнида ижро 
маҳорати, чолғучилик ва дирежёрлик ишораларини аниқ кўрсата олиши, 
ўрганилаётган асарнинг мазмун моҳиятининг юз тузилиши ва кўз қарашлари, 
гавдани бошқариш орқали очиб бера олиши ва назарий билимлари орқали асарни 
таҳлил қила олиш ва дарсни ўқувчига етарли даражада тушунтириб бериши 
лозим. Инновацион таълимда ҳам ўқитишнинг интерактив методи, 
ўқувчиларнинг истеъдоди, иқтидори ва яратувчанлик қобилиятининг қай 
даражада шаклланганлиги билан белгиланади. Ўқитувчи дарсни ташкил этишда 
инновацион аниқ интерактив услубларини қўллаш орқали олиб бориш, ўқувчини 
янгиликлар асосида илм олишга ундаш билан бир қаторда ўз устида кўпроқ 
мустақил, ижодий изланишлар орқали мактаб дастуридаги асарларни ўрганиш 
муҳим омиллардан биридир. 
Мусиқада инновацион машғулот кўп ҳолатда ўйин шаклида олиб 
борилиши мақсадга мувофиқдир. Юқорида айтиб ўтилгандек инновацион 
машғулотларда ўтилаётган ёки ўргатилаётган қўшиқ қизиқарли ва ўқувчининг 
ёшига мос тарздаги кўргазмалар билан бойитилган ҳолда олиб борилади. Мусиқа 
санъатининг инсон руҳиятини ташқи гўзллигини тарбиялган ҳолда уни ҳаёлотга 
етаклайди. Шунинг учун ўқитувчи ўқувчига берилаётган мавзуни чуқур ўрганиб, 
ўзича таҳлил қилиб, сўнгра ўқувчи билан ишлаш ўринли бўлади. Яъни, мусиқа 
санъатининг бошқа фанларга боғлаганимизда ўқувчига ўтилаётган дарс 
қизиқарлироқ, ўйлантирувчи, уни шахсий фикрларга ундовчи ҳиссиётларни 
келтириб чиқаради. Ўқувчи бемалол ўқитувчи билан ҳамкорликда ўз 
фикрларини эркин баён этади, бу билан янги инновацион технологияларнинг 
интерфаол усулидан фойдаланиш асослари келиб чиқади. Дарсларнинг 
самарадорлигини оширишда ўқувчиларнинг маънавий дунёқарашларини 
юксалтиришда буюк аждодларимиз қолдирган бой мерослардан фойдаланиш 
муҳим аҳамият касб этади. Шундай экан, нафақат мусиқа дарсларида, балки ёш 
авлодни кундалик ҳаётда фаол тарбиялаш жараёнида шулардан қўллаш жоиздир. 


795 
Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб таълимни ислоҳ қилиш, 
мусиқа дарсларини миллий тарбия асосида олиб бориш борасида бир қатор 
ишлар амалга оширилди. Давлат Таълим Стандартлари асосида маданий 
меросимизнинг миллий ва умумбашарий қадриятларига таяниб, мусиқий 
таълимга ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, Давлат Таълим Стандартида 
белгиланган миллий маданий меросларимизни авлод- аждодларга ўтиб келаётган 
қадриятларимизни, миллий халқ қўшиқлари ва куйларини келажак ёш авлодга 
ўргатиш ва уларнинг маънавий онгини шакллантириш муҳим вазифадир. Комил 
инсонни шакллантиришда ўқитувчи нималарга эътибор бериши керак. Аввало, 
ўқувчи-ёшларнинг мусиқавий истеъдоди, фанга бўлган қизиқиши, чолғу ва 
ижрочилик, дирижёрлик, қўшиқ куйлаш маҳорати ва назарий-амалий 
билимларнинг ривожлантиришга эътиборни кучайтириш зарур. Бугунги кунда 
бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда. 
Бугунги кундаги энг долзарб масала ҳам мусиқа дарсларининг сифат ва 
самарадорлигини оширишда Олий ва ўрта махсус таълими, маданият ва санъат 
коллежларининг мусиқий таълим йўналишларига қабул қилинаётган ёшлар 
мусиқа саводига эга бўлишига, айнан биз мақсад қилиб қўйган вазифани 
яхшиланишига олиб келади. 
Шунга қарамасдан олий таълимдаги ўқитувчилар инновацион йўналиш 
асосида турли хил усуллардан фойдаланган ҳолда дарсларни ташкил этиб, 
дарсда талабаларга ижро ва чолғу маҳоратларини етказиш орқали, дарс 
самарадорлигини оширишга ҳаракат қилиб келмоқдалар. Бунинг учун фақатгина 
ўқитувчи дарсда берган билим ва малакаларидан, талаба ёшларнинг ўз устида 
кўпроқ мустақил ишлашлари талаб эилади. Аввало ўқувчи ёшларга билим 
бераётган ўқитувчи ўз фанининг моҳир устаси, кенг дунёқарашли, ҳар 
томонлама мукаммал билимга эга янги инновацион технологиялар асосида 
дарсларни ташкил эта олиш орқали ўқувчига намуна бўла олиш зарур. 
Ёш авлодни жисмонан соғлом, руҳан тетик, ақлан етук қилиб тарбиялаш 
бугунги куннинг долзарб муаммоларидан биридир. Бу муаммони ҳал этишда 
мусиқанинг ўзига хос ўрни бор. Чунки, мусиқа инсонга тез таъсир этувчи, руҳий 
ҳиссиётларни ривожлантирувчи воситалардан биридир. Инсон мусиқий оҳанг ва 
“Она алласи” орқали умрбод мусиқадан завқ ва мадад олади. Буюк 
мутафаккирларимиздан “Мусиқа инсон руҳини йўлдошидир” деган фикри бежиз 
эмас. 
Таълим-тарбия тизимига назар ташлар эканмиз ўтмиш маърифий 
меросимизда энг муҳим масала инсон масаласи, уни ҳар томонлама баркамол 
тарбиялаш ҳамиша долзарб бўлиб келган. Маданий қадриятларимизнинг муҳим 


796 
омилларидан иборат таълимий ахлоқий асарларда инсоннинг ақлий, ахлоқий 
такомили, жамиятда эгаллаш лозим бўлган ўрни буюк аждодларимизнинг бир 
қатор асарларида кўрсатиб ўтилган. 
Барчамизга маълумки, юртимиздаги чекка қишлоқларда ҳам бугунги кунда 
замонавий, жаҳон андозаларига мос ҳолда қад кўтарган касб-хунар коллежлари 
ишга туширилди. Озода, ёруғ ва кенг, хоналарда билим олаётган ўқувчилар учун 
юртбошимиз таъбири билан айтганда, “Ўқувчини уйқусини келтирадиган 
маърузалар керак эмас!”. Биргина мусиқа маданияти фанида ўтказиладиган 
интерфаол дарслар ёшларда мустақил фикрлашни, оҳангларни тўғри куйлашни, 
ўз айбини сезишни ўргатади. 
Бундай дарслар фақат қизиқарли эмас, балки, асарда мустақиллик ҳақидаги 
қўшиқларни ўргатадиган бўлсак, ёшларни Ватан, ватанпарварлик руҳида 
тарбиялашда қўл келади. Бошқа фанлардан фарқли ўлароқ, мусиқа дарслари 
аввалдан эркин ҳолда ўтилган, чунки физика-математика ёки химия-биология 
фанларидан ўқувчилар ўзларини кўпроқ билимга бағишлайди, бу ерда эса улар 
ўзини ҳудди қўшиқчидай тутади, овозини қўйиб қўшиқ куйлайди, мияси дам 
олади, қўшиқ мазмунига эътибор беради. Ўқитувчига ноталар ҳақида савол 
беради, ўқувчилар мустақил мутолаа ҳам таҳлил ҳам умумлаштириш ҳам 
мантиқий хулоса чиқара олиш ҳамда ноталар билан куйлаш кўникмасига эга 
бўлади. ДТСда белгиланганидек, дарс жараёнининг янги усулларидан 
фойдаланиш, билан бирга мавзуга боғлиқ кўпроқ интелектуал, ўйлантирадиган 
эркин фикрловчи саволлар қўйиш лозим. 
“Ҳар қайси инсонда, - деган эди юртбошимиз, - муайян даражада 
интеллектуал салоҳият мавжуд. Агар шу ички қувватнинг тўлиқ юзага чиқиши 
учун зарур бўлган барча шарт-шароит яратилса, тафаккур ҳар хил қотиб қолган 
эски тушунча ва ақидалардан халос бўлади”. Ушбу фикрлар ҳар бир ўқув 
масканларида билим бераётган ўқитувчилар зиммасига юксак вазифалар 
юклайди. Педагоглар дарсларни тўғри шаклланган ҳолда янги дастур ва 
дарсликлардан фойдаланиб, информацион технологияларни ишлаб чиқишлари 
зарур. Модомики техника асри экан, мусиқа маданияти дарсларида ўқитувчилар 
интернет тизимида кенг фойдаланиши, ДВД, ВСД ва электрон дарслар орқали 
нота ёзувини ташкиллашлари лозим. Улар астойдил меҳнат билан юқори 
сифатли билим малакаларни ҳосил қилишлари керак. Шундагина улар 
таълимнинг ДТС кўрсатмаларига амал қилган ҳолда демократлаштириш, 
халқимизнинг тарихий мероси, анъаналари ва миллий сиёсий тамойилларига 
таянган ҳолда баркамол шахсни тарбиялаш ишига ўз ҳиссаларини қўшган 
бўладилар. Зеро, ўқувчилар фаоллигини таъмин этадиган ҳатти-ҳаракатларни, 
интилишларини тўғри йўналтирган ҳолда замонавий дарс ташкил эта олишлари 


797 
олий 
бурчлари 
ҳисобланади. 
Таълим муассасаларида ўтиладиган дарсларнинг сифат ва самарадорлигини 
орттиришда миллий таълим ва тарбия тизими муҳим роль ўйнайди. Ўқитувчи 
педагоглар ўз устида тинмай изланиши, бугунги кун янгиликларини тўла 
англаши, замонавий технологик усулларини кенг қўллаши ҳамда юксак касбий 
маҳоратга эга бўлишлари, миллий чолғу асбобларимиздан- қашқар рубоби, 
дутор, доира каби чолғу асбоблар ёрдамида қўшиқни ўргатиш билан лозим.
Мусиқа ўқитувчиси ҳар бир дарсида миллий тарбия тизимини ёшлар 
онгига сингдириб, уларда ахлоқий сифатларни ҳам таркиб топтириши зарур. 
Тарбия топган болагина ўқитувчининг берган топшириғини ўз ўрнида бажаради. 
Ўқувчилар билан мустақил ишлашда уларнинг мусиқий ижросини шакллнтириш 
муҳим аҳамиятга эга. Инновацион таълимда ўқувчига бериладиган мустақил 
топшириқ орқали мусиқали ҳаракатлар, чолғучилик ижодларнинг фаолиятини 
амалга оширишда ўйин методларидан кенг фойдаланиш тавсия этилади. 
Мусиқа шундай ажойиб санъатки, унинг учун ҳеч қандай тил тўсиғи йўқ, 
таржимонга муҳтож эмас. Мусиқа шундай ажойиб шифобахш фазилатларга 
эгаки, буни ўз навбатида Абу Наср Мухаммад ал – Фаробий, Абу Али ибн Сино 
каби 
улуғ 
даҳолар 
ўз 
асарларида 
таърифлаб 
берганлар. 
Демак, мусиқа шундай қудратга эга эканки, инсонни ҳатто сеҳрлаб қўяр экан. 
Хўш ана шундай сеҳрли куйлар, наволар таралаётган созлар қаердан пайдо 
бўлди, уларнинг усталари кимлар? Бизлар ўшалар ҳақида ўйлашимиз лозим, 
уларнинг меҳнатларини қадрлашимиз ва ривожлантириш шу соҳа 
мутахассислигини бугунги кундаги асосий вазифаларидан бири бўлмоғи лозим.
Бу омилларнинг инновацион аҳамияти унинг ўзига хос хусусиятлари ва 
ҳолатларини ҳисобга олиш миллий қадриятларимизни орттиради, анъаналар 
тизимини ўрганишда ёшлар ўртасида муҳим аҳамият касб этади. Жаннатмакон 
юртимизда яшаб фаолият кўрсатаётган меҳнаткаш, ҳалол, иймон-инсофли, 
диёнатли кишиларимиз қалбида ёш авлодга бўлган меҳр-муҳаббат бисёрдир. Ҳар 
бир инсоннинг юрагида ўз меҳнатига яраша қадр топиш, шу билан бирга 
истиқомат қилаётган юрт равнақининг натижаларини кўриш ётади. Бунинг учун 
эса миллий мусиқа санъат қадриятларни асраб-авайлаш, кейинги келажак ёш 
авлодга етказиб бериш бугунги талабларни асосидир. Ҳозирги ёшларга қандай 
таълим ва тарбия берилса улар шундайлигича қабул қиладилар. Ҳозирда техника 
асрида яшаётганимиз боис ёшларимиз қобилиятли бўлиб, уларга мустақил 
фикрлашни мажбурий ҳолда бериш керак эмас, аксинча қизиқарли, мантиқий 
саволлар, интеллектуал ўйинлар, қизиқарли Шоулар, баҳс-мунозарали ўйин 
дарсларини кўпроқ ўтказиш лозим. 


798 
Хулоса қилиб айтганда, мусиқа маданияти дарсларини инновацион тизим 
асосидаги янги инновацион технологияларни ўқув жараёнига тадбиқ этиш 
ҳисобига таълим жараёни рағбати (мотивация) кучайтирилади. Дарсларда 
ўқувчини рағбатлантириб бориш ўқувчини дарсга бўлган қизиқишини орттиради 
ва дарс самарадорлигини оширишга эришилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   328




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет