Тафаккур китоби



Pdf көрінісі
бет26/38
Дата22.05.2023
өлшемі390,11 Kb.
#96189
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38
www.ziyouz.com кутубхонаси 
22
ўхшамайдиган ўт-ўлан ва кўкатлар униб чиқади. Ҳар қайсиси ўзига хос таъм, ҳид ва рангга эга. 
Шу билан бирга, уларнинг адади кўплиги, турлари ҳар хиллиги ва шакллари хилма-хиллигига 
қарагин. Бундан қайтиб, набобот оламининг турлари хилма-хил ва фойдаси кўп эканига қара. 
Аллоҳ таоло жуда ғаройиб доривор ўсимликларни қандай яратди? Бу ўсимликлардан бири 
озуқа бўлса, бири қувват беради, бири жонлантирса, бири ўлдиради, бири совутади ва бири 
қизитади. Бири ошқозонга тушса, томирлар ичидан сафрони ҳайдайди, бири балғам ва савдони 
кўчиради. Бири ҳар икковига айланади. Бири қонни тозалайди, бири қонни эгаллаб олади, 
бири хурсанд қилади, бири ухлатади, бири қувватни оширади ва бири заифлаштиради. 
Ердан униб чиққан ҳар бир гиёҳ ёки ўт-ўландаги манфаат ва фойдалардан ҳали-ҳануз 
одамзот тўлиғича хабардор бўлган эмас. Бу ўсимликларнинг ҳар қайсиси деҳқон парвариши ва 
тарбиясига муҳтож. Масалан, хурмо чанглантирилса, ток новдаси буталади, экинзор ҳар доим 
хас-хашак ва ўт-ўландан тозалаб турилади. 
Баъзи турдаги ўсимлик ерга дон сепиш, баъзиси қаламча қадаш, баъзиси пайванд қилиш 
билан ундирилади. Агар биз ўсимлик турлари, манфаатлари, ҳолатлари ва ажойиблигини 
батафсил баён этмоқчи бўлсак, албатта таърифлаб беришга бир инсон умри камлик қилади. 
Сенга ҳар бир тур хусусида фикрлашга ундайдиган озгина лавҳа ҳам кифоя қилади. Бу эса 
набатотнинг нақадар ажойиб эканига далилдир. 
Энди сен тоғлар остида жойлашган жавоҳир, ердан ҳосил бўлган маъданлар ва ер остида 
бир-бирига туташган қатламлар мавжуд эканига қарагин. 
Тоғлардан олтин, кумуш, феруз, лаъл ва бошқа нафис ва қимматбаҳо жавҳарлар қандай 
қилиб пайдо бўлганини ўйлаб кўр. Олтин, кумуш, мис, қўрғошин ва темир каби қазилмалар 
болға-босқонлар ёрдамида қазиб олинса, феруз ва лаъл каби баъзи бирлари тўғридан-тўғри 
олинади. 
Аллоҳ таоло одамларга маъданларни қазиб чиқариб, қандай қилиб ундан идишлар, асбоб-
ускуналар, тангалар ва безакли тақинчоқлар ясашга йўл кўрсатди. Буни қўйиб, нефт, 
олтингугурт ва бошқа ер ости бойликларига қарагин. Сенингча булардан энг арзон ва энг 
арзимагани туз бўлса керак. Туздан фақат таомни мазали қилишда фойдаланамиз. Агар бир 
шаҳарда туз бутунлай тутаса, ўша шаҳар аҳолиси тинчини йўқотади, туз топмагунча хотиржам 
бўлмайди. Аллоҳнинг раҳматига қарагинки, баъзи тупроқ жавҳарини ёмғирнинг тоза суви 
тўпланадиган жойда шўрхок қилиб яратди. У бирон мисқолини тановул қилиб бўлмайдиган 
шўрхок тузга айланади. Бундан фақат сен ейдиган таом мазали бўлишига аҳамият бер. 
Таоминг мазали бўлса, ҳаётинг ҳам лаззатли ва ёқимли бўлади. Бу оламдаги жамодот (жонсиз 
жисм), ҳайвон ва ўсимлик турида ўзига хос бир ҳикмат ва ҳикматлар мавжуд. Улардан ҳеч бири 
на беҳуда, на ўйин ва на ҳазил учун яратилмаган. Балки ҳар бири шарт бўлганидек ва бир 
сабабга биноан У зотнинг жалоли, карами ва лутфига лойиқ тарзда яратилган. Шунинг учун 
Аллоҳ таоло шундай деган: 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет