Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет46/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Оралиқ учинчи қонуни. 
Ҳар бир келишик семантик ва синтактик 
парадигмада чиқиши ва унда ўзига хос ўринга эга бўлганлиги сабабли, 
келишикнинг муайян нутқий воқеланиши семантик ва синтактик функция, 
вазифа, томон бирлигидан иборат бўлади. Бошқа сўз билан айтганда, 
келишикнинг субстанциал табиати ҳам, нутқий воқеланиши ҳам 
маъновий ва синтактик томоннинг бирлиги сифатида юзага чиқади. Лекин 
маъновий ва синтактик томоннинг ҳар бирининг нисбий мустақиллиги ҳар 
бир томоннинг ўзига хос парадигма тузиши билан далилланади. 
Демак, ҳар бир келишик шаклининг ўзи ва унинг воқеланиши «оралиқ 
учинчи» мақеида бўлади. Бундан ташқари, келишик тизимининг ўз ичида 
қатъий белгиланган маъно ва функцияга эга бўлмаган умумий категориал 
шакл – оралиқ учинчи – бош келишик шакли ҳам мавжуд. 
Лисоний тизимнинг иерархик (поғонавийлик) қурилиши: 
Синтактик функциясига кўра бош келишик гапнинг эгаси грамматик 
шакли сифатида эгадан бошқа вазифада келадиган қаратқич келишиги, 
тушум келишиги, ўрин-пайт келишиги, чиқиш келишиги, жўналиш 
келишигига қарама-қарши туради. У ўз навбатида аниқловчининг шакли 
сифатида қаратқич келишигини тўлдирувчи, ҳол вазифасида келадиган 
тушум келишиги, жўналиш келишиги, чиқиш келишиги, ўрин-пайт 
келишигидан ажратади. Бу келишик ўз навбатида воситасиз тўлдирувчи 


102 
сифатида тушум келишигини ҳол/тўлдирувчи шакли бўлган жўналиш 
келишиги,ЧК,ЎК шаклидан ажратади. Ундан босқичлиги билан ўрин-пайт 
келишиги ҳол шакли сифатида воситали тўлдирувчи, ҳол шакли бўлган 
жўналиш, чиқиш келишигидан ажралиб чиқади ва бу поғонали (иерархик) 
бўлинишни ҳосил қилади:
Бу поғонали бўлиниш юқоридаги чизмада эквиполент оппозиция 
шаклида кўрсатилган бўлса-да, моҳиятан приватив табиатлидир.
 
Шунинг учун бу оппозицияда бош келишик шакли «оралиқ учинчи» 
қаторининг ёки парадигманинг доминантаси мавқеида бўлиб, «гап 
эгасининг грамматик шакли бош келишикдир» ҳукми тўғри. Лекин «бош 
келишик шакли фақат эга вазифасида келади» ҳукми нотўғридир; 
парадигманинг доминантаси бўлган бош келишик қолган барча у ёки бу 
восита ёрдамида (сўз тартиби, кўмакчи ва ҳ.) истаган келишик вазифасида 
кела олади. Чунончи,
бош келишик ~ қаратқич келишиги = мактабимиз боғи – 
мактабимизнинг янги боғи
бош келишик ~ тушум келишиги = китоб ўқимоқ – бу китобни ўқимоқ 
бош келишик ~ жўналиш келишиги = мактаб бормоқ – мактабга 
бормоқ // мактаб томон бормоқ 
Эга [Э] шакли 
БК 
Тобелик шакли 
[Э]дан бошқа гап бўлаклари (БГБ) шакли 
ҚК,ТК,ЖК,ЎК,ЧК 
От аниқловчи [ОА] шакли 
ҚК 
[Э], [ОА]дан БГБ шакли
ТК,ЖК,ЎК,ЧК
Воситасиз тўлдирувчи [ВТ] шакли 
ТК 
[Э], [ОА], [ВТ]дан БГБ шакли 
ЖК,ЎК,ЧК 
Ҳол [Ҳ] шакли
ЎК 
[Э], [ОА], [ВТ]дан БГБ шакли 
ЖК,ЧК 


103 
бош келишик ~ ўрин-пайт келишиги = автобус билан келдим – 
автобусда келдим 
бош келишик ~ чиқиш келишиги = нон емоқ – нондан емоқ. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет