"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD: CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019 150
Иқтисодий зарари. Касаллик оқибатида ҩайвоннинг тезда ориқлаб кетиши, ундаги
сут маҩсулдорлигининг пасайиб кетиши (гипо ва агалактия), пуштдорлик
кўрсаткичларининг ѐмонлашиши, паст ҩаѐтчанликдаги бола туғилиши, иккиламчи
касалликларга берилувчанликнинг ошиши, касал ҩайвонларнинг мажбуран сўйилиши
ѐки харом ўлиши оқибатида ҩар бош сигир ҩисобига келадиган иқтисодий зарар йилига
ўртача 0,5-1 млн сўмгача етиши мумкин.
Сабаблари. Алиментар омиллар, хусусан, сигирларнинг узоқ муддатли кам
энергетик (рациондаги ҩар бир озиқа бирлиги ҩисобига тўғри келадиган қанд
миқдорининг ўртача 80-100 г дан паст бўлиши) ва кам протеинли (рациондаги ҩар бир
озиқа бирлиги ҩисобига тўғри келадиган ҩазмланувчи протеин миқдорининг ўртача 100-
120 г дан паст бўлиши) рационда сақланиши, уларнинг фосфор, селен, Е-витамин ва
каротинга бўлган талабининг етарли даражада қондирилмаслиги, рациондаги қанд-
протеин нисбатининг меъѐридаги 0,8 ўрнига 0,6 дан паст бўлиши метаболик
гепатодистрофиянинг пайдо бўлишидаги энг асосий сабаблар ҩисобланади.
Ҩайвон ѐшининг ошиб бориши (биологик омил), сут маҩсулдорлиги
имкониятининг юқорилиги (генетик омил), лактациянинг кучайиши (эксплуатацион
омил) ва ҩудуд шўрланиш даражасининг юқорилиги (геоэкологик омил) касалликнинг
иккиламчи сабаблари бўлиб хизмат қилади.
Ривожланиши. Маҩсулдор сигирларнинг кам энергетик рационда сақланиши
ошқозон олди бўлимларида учувчи ѐғ кислоталари нисбатининг (соғлом қорамолларда
уларнинг 65 фойизини сирка, 20 фоизини пропион ва 15 фоизини мой кислоталари
ташкил этади) мой кислотаси улушининг кўпайиши ва пропион кислотасининг
камайиши билан амалга ошувчи бузилишига олиб келади. Бунда биринчидан, пропион
кислотаси танқислиги оқибатида ҩужайра ва тўқималарда оксалат сирка кислотаси
синтези сусаяди ва уч карбонли кислоталар занжири (Кребс – Гензелайт занжири) да
амалга ошадиган оксидланиш жароѐнлари бузилади ва натижада ҩосил бўлиши лозим
бўлган АТФ молекулаларининг ўрнини кетон таначалари эгаллайди ва организмда
умумий энергетик танқислик вужудга келади. Иккинчидан, ошқозон олди бўлимларида
муҩитнинг кислотали томонга ўзгариши у ердаги инфузорияларнинг аммиакни
ўзлаштириш қобилиятининг пасайиши ва натижада микробиал оқсил синтезининг
сусайишига олиб келади. Жигарнинг оқсилли глюконеогенез имкониятларининг
пасайиши эвазига энергетик танқислик янада кучаяди. Учинчидан, ошқозон олди
бўлимларида вужудга келган ортиқча аммиак қон орқали сўрилади ва унинг жигар
томонидан ўзлаштирилмаган қисми уч карбонли кислоталар занжири (Кребс – Гензелайт
занжири) ни тормозлайди. Энергетик танқислик янада шиддатли тус олади.
Вужудга келган энергетик танқислик оқибатида, биринчидан, юқори маҩсулдор
сигирларда, айниқса, лактация кучайган даврларда, тўқима оқсиллари ва заҩира
ѐғларнинг энергетик зарурат учун сафарбарлиги кучаяди. Тўқима ва ҩужайраларда
кетоген аминокислоталар, аммиак, сут кислотаси, фаоллашган сирка кислотаси, мой
кислотаси, этерификацияланмаган ѐғ кислоталари ва триглицеридлардан иборат
мажбурий парчаланиш маҩсулотларининг ортиқча миқдорларда тўпланиши рўй беради.
Иккинчидан, ортиқча миқдорларда ҩосил бўлган ва жигарда оксидланиб ва
утилизацияланиб улгурмаган липидлар гепатоцитларда ѐғ томчилари кўринишида
тўпланади (ѐғли инфильтрация). Ҩосил бўлган ѐғ томчилари (оғир ҩолларда булардан
ташқари, крахмал доначалари ва пептидли тугунчалар) ўлчамларининг катталашиб ва
сонининг ошиб бориши ҩужайра пўстлоғининг кенгайиши (қавариши) ҩамда ҩужайра
органоидлари ва ядронинг қисилиши (атрофияси) эса ўз навбатида, қон ҩамда ўт
капиллярларининг қисилишига олиб келади. Қон капиллярларининг қисилиши
ҩужайрага кислород ҩамда тўйимли, витаминли ва минерал моддалар, шунингдек,
зарарсизланиш ҩамда оксидланиш учун келадиган моддаларнинг киришининг,
метаболитлар ҩамда зарарсизланган ва оксидланган моддаларнинг чиқиб кетишининг
қийинлашиши (дистрофия)га, ўт капиллярларининг қисилиши эса жигар ичи холестазига
олиб келади.