услубий жиҩатдан асослаш. Ўзбекистоннинг адекват (Самарқанд вил.), экстремал (Қашқадарѐ вил.) ва кескин
экстремал (Бухоро вил.) геоэкологик шароитларидаги қорамолларда моддалар
алмашинуви
даражасининг
картограммалари
ишлаб
чиқилди.
Метаболизм
бузилишларининг устувор тури деб топилган оқсил – углевод - липид алмашинуви
бузилишларининг асосий сабаблари аниқланди ва ушбу бузилишларнинг жигар
дистрофияси билан чамбарчас этиопатогенетик алоқаси мавжудлиги аниқланди.
Метаболизм бузилишлари ва жигар дистрофияси билан кечувчи қўшалоқ патологиянинг
алоҩида касаллик эканлиги тадқиқотларда асосланди ва унга Метаболик
гепатодистрофия касаллиги деб ном берилди (Свидетельство о депонировании объектов
интеллектуальной собственности. Регистр. № 2634. 19.01.2016г).
Ветеринария илм-фанида биринчи марта Метаболик гепатодистрофиянинг
диагностик тестлари ҩамда этиопатогенетик даволаш усулини ишлаб чиқишга
қаратилган, шунингдек, Ультракетост – Гепастимулин – Фехоселен - Тривит мажмуйини
ишлаб чиқиш ва ишлатишга асосланган кўп босқичли гуруҩли олдини олиш тажрибалари
ўтказилди. Олиб борилган тадқиқот натижалари асосида маҩсулдор қорамолларда
метаболик гепатодистрофия касаллигининг ҩақиқатдан ҩам мавжудлиги ва унинг ўз
аналогларидан бутунлай фарқ қилиши аниқланди. Касалликнинг нозологик,
этиопатогенетик, симптоматик, диагностик, прогностик, терапевтик ва профилактик
жиҩатлари қуйидагича тақдим этилади.
Метаболик гепатодистрофия (метаболик гепатопатия) - маҩсулдор
қорамолларда алиментар-эксплуатацион табиатли метаболизм бузилишлари ва жигар
дистрофияси оқибатида пайдо бўладиган, интенсив ориқлаш, гипо-ѐки агалактия,
ошқозон олди бўлимларининг гипо ва атонияси, юрак - қон томир ва нафас
тизимларидаги ўзига хос носозликлар, шиллиқ пардаларнинг сарғайиши, жигар
чегарасининг катталашиши ва унинг оғриқ сезиши белгилари билан намоѐн бўладиган,
кўп ҩолларда ҩайвоннинг нобуд бўлишига олиб келадиган сурункали касаллик.
Тарқалиши. Метаболик гепатодистрофия республиканинг барча вилоят ва
туманлари фермер хўжаликлари шароитидаги 2-3 ва ундан кўп туққан соғин сигирлар
орасида алоҩида касаллик сифатида кенг тарқалган. Паст даражали чорвачилик
технологиясида сақланиб қолган айрим хўжаликларда лактациянинг кучайган даврига
келиб касаллик сигирларнинг ўртача 50-70 фоизгачасининг қамраб олиши мумкинлиги
аниқланган. Касалликка юқори маҩсулдор сигирлар айниқса кўпроқ берилувчан
ҩисобланади.
Касаллик сигирлар ва буғоз совлиқлар орасида кетоз, кетонурия, алиментар
дистрофия, алиментар остеодистрофия ва қатор микроэлементоз ва гиповитаминозлар
пайтларида иккиламчи касаллик сифатида ҩам учрайди.