Ч а с т ь I v молодой ученый


Нақлий тафсирлар. IX-XII асрлар



Pdf көрінісі
бет129/144
Дата21.01.2022
өлшемі4,85 Mb.
#24164
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   144
Байланысты:
moluch 304 ch4

Нақлий тафсирлар. IX-XII асрлар. IX асрда Моваро-

уннаҳрда нақлий тафсир ёзиш анъанасини Абд Ибн Ҳу-

майд ал-Кеший, Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, 

Абу Абдуллоҳ ад-Доримий каби муҳаддислар бошла-

дилар. Абд ибн Ҳумайд ал-Кешийнинг нақлий услубда ки-

тобат қилинган китоби мавжуд. Оли Имрон ва Нисо су-

ралари шарҳидан иборат ҳолда 2004 йилда Байрутда чоп 

этилган ушбу тафсир бугунги кунда тадқиқот жараёнига 

жалб этилган. Имом ал-Бухорийнинг «ат-Тафсир» номли 

китоби борлиги манбаларда қайд қилинган. Бироқ у биз-

гача етиб келмаган, шу сабабли ушбу китоб ҳақида аниқ 

фикр айтиш қийин. Лекин ал-Бухорийнинг китоб таълиф 

этиш услубидан келиб чиқиб, уни нақлий тафсир дейиш 

мумкин. Ат-Термизий ва ад-Доримийларнинг тафсир ки-

тоби ёзганликлари маълум бўлсама-да, уларнинг ҳадис 

тўпламларида Қуръон тафсирига оид алоҳида боблар 

борлиги ва унда оятлар ҳадис орқали шарҳланганлигидан 

келиб чиқиб, уларни нақл асосида тафсир қилган муҳад-

дислар дейиш мумкин.

Х аср ва ундан кейин ҳам давом эттирилди. Абу 

Исҳоқ ан-Насафий хали қўлёзмаси топилмаган, бироқ 

нақлий тафсир бўлиши мумкин бўлган «ат-Тафсир» ки-

тоби борлиги таъкидланади. Яна бир олим Абу Лайс 

ас-Самарқандий «Баҳрул улум»да оят ва ҳадисларга асо-

сланган тафсирлардан кўп фойдаланган. Абу Ҳафс Умар 

ибн Муҳаммад ал-Ҳамазоний ас-Самарқандийнинг 

ҳам «ат-Тафсир» номли асари борлиги айтилса-да, биз-

гача етиб келмаганлиги боис унинг қандай тафсир экан-

лиги борасида аниқ фикр билдириш қийин. Бироқ ўша 





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   144




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет