XIII-XV асрлар. XIII-XV асрларда тафсир илми кет-
ма-кетликда тараққий этди. Бироқ даврлар ўтиши ва илмда
янги соҳаларнинг пайдо бўлиши ҳамда ақлий жавобларга
эҳтиёжнинг ортиши натижасида Х-ХII асрлардан кейин
нақлий тафсирлар нисбатан камроқ ёзилганини кузатиш
мумкин. Аммо бу нақлий тафсирлар ёзилмади, деган ху-
лоса ҳам эмас, балки муфассир олимлар ўз тафсирларида
ақлий шарҳларни бериш билан бир қаторда нақлийла-
ридан ҳам фойдаланганлар. Ўзи аслида ақлий ва нақлийга
ажратиш бевосита қуйидаги услуб кўрилади: бир тафсир
китобида ақлий ва нақлий далиллар ҳам бўлади, бироқ
улардан қайси бири кўпроқ бўлса ўша томони қабул қили-
нади. Шу нуқтаи назардан қараганда, кузатишлар натижа-
сида ХII асрдан кейин нақлий тафсир борлиги аниқлан-
мади. Бу ҳолат умумий тарзда ислом оламида ҳам шундай
эди. Айрим ҳоллардагина нақлий тафсирлар яратилган.
Бунга Ибн Касир, Абдураҳмон ас-Саолибий, Жалолуддин
ас-Суютийни мисол қилиш мумкин. Шу маънода айтиш
мумкинки, XIX-XX асрларда ҳам айрим ҳоллардагина
нақлий тафсирлар ёзилди. Жумладан, Аллома Муҳаммад
ибн Али ибн Абдуллоҳ аш-Шавконий (ваф. 1250/1834–35
й.)нинг «Фатҳул кодирил жомиъ байна фаннир ривоя
вад дироя мин илмит тафсир» ва Муҳаммад Амин
Шанқитийнинг (ваф. 1393 ҳ.й.) «Азвоул баён фи изоҳил
Қуръон бил Қуръон» китобларини айтиш мумкин.
Шуни айтиш керакки, нақлий тафсирлар асосан
XII асргача бўлган даврда кўпроқ ёзилган. Буни Мова-
роуннаҳр ва бутун ислом олами мисолида ҳам кўриш
мумкин. Айниқса, Муҳаммад ибн ал-Жарир ат-Таба-
рийнинг (ваф. 310/922) «Жомиул баён ан таъвили ойил
Қуръон», Ибн Абу Ҳотам ар-Розийнинг (ваф. 327/939)
«Тафсирул Қуръонил карим», Абу Лайс ас-Самарқандий-
нинг (ваф. 375/985) «Баҳрул улум», Абу Исҳоқ ас-Саоли-
бийнинг (ваф. 427/1036) «ал-Кашф вал баён ан тафсирил
Қуръон», Абу Муҳаммад ал-Бағавийнинг (ваф. 516/1122)
«Маолимут танзил», Ибн Атийя ал-Андалусийнинг (ваф.
546/1146) «ал-Баҳрул важиз фи тафсирил Китабил азиз»
каби машҳур нақлий тафсирлар ҳам айнан манашу даврга
тўғри келади.
Кейинги даврларда нақлий тафсирларга нисбатан
ақлий тафсирлар кўпроқ ёзилди. Бунинг боиси нима
деган савол туғилиши табиийдир. Жавобан бир нечта
омилларни санаб ўтиш мумкин.
1 Масалан,
ҳаддасана, рова, рувия каби иборалар.
2 Ал-Ҳаддодийнинг “ал-Муваззаҳ фи илмит тафсир” китоби 1988 йилда Дамашқда чоп этилган. У 113 саҳифадан иборат ихчам тафсир бўлиб, унда
200 та ғариб сўз ва Қуръон услублари изоҳланган.
Биринчидан, нақлий ривоятлар ҳадис тўпламлари,
муснадлар, дастлабки тафсир китобларида жамланиб бў-
линган эди. Вақт ўтиши ва саҳиҳ тўпламларнинг шаклла-
нишиб бўлиши натижасида китобларда ҳатто ровийлар
1
ҳам зикр қилинмай қўйилди. Чунки саҳиҳ ҳадислар
ажратиб бўлинган, ровийлари аниқлаштирилган, энди-
ликда бунга эҳтиёж қолмаган эди. Бунинг ўрнига ал-Бу-
хорий, Муслим, ат-Термизий ривояти каби иборалар
билан кифояланиб қўйиладиган бўлинди. Ушбу ҳолат ҳам
нақлий тафсирларнинг камроқ ёзилишига сабаб бўлган
бўлиши мумкин.
Иккинчидан, илм-фаннинг ривожи, фанда янги соҳа-
ларнинг пайдо бўлиши, кашфиёт ва ихтиролар натижа-
сида Қуръонни ўша илмлар асосида тушунишга эҳтиёж
ҳам пайдо бўла борди. Масалан, ақлий илм йўналишла-
ридан саналган фиқҳ, ақида, фалсафа, тасаввуф кабилар
билан боғланган тафсирлар кўплаб ёзила бошланди. Ай-
ниқса, бугунга келиб, оятлардаги маъноларни замонавий
технологиялар ютуқларига боғлаш ҳолати мавжуд. Нати-
жада Қуръонда тиббиёт, фалакиёт, физика сингари кўплаб
тадқиқотлар пайдо бўлди.
Учинчидан, Қуръон тилини, сўзларининг маънолари,
грамматик хусусиятлари, ғариб сўзлар, балоғат ва фа-
соҳати кабиларни ўрганишга нафақат араб бўлмаган,
балки арабларнинг ўзларида ҳам эҳтиёж пайдо бўлди.
Чунки вақт ўтиши билан асл тилдан узоқлашиш, айрим
сўзларнинг тушунмаслик ёки янада чуқурроқ тушуниш
зарурати пайдо бўлган эди. Табиий равишда тилшунос
олимларнинг ушбу жиҳатларни ўрганишлари натижасида
алоҳида Қуръони каримнинг тил билан боғлиқ кўплаб
тафсирлари вужудга келди. Аслида оятларни араб тилини
яхши билмасдан тушуниш имконияти ҳам йўқ эди.
Бу ва яна бошқа бир қатор омиллар нақлий тафсир-
лардан кўра ақлийларининг кўпайишига сабаб бўлган.
Достарыңызбен бөлісу: |