Ақлий тафсирлар. IX-XII асрлар. Х асрда Мовароун-
наҳрда тўлиқ ёзилган ақлий тафсирлар пайдо бўлди ва
Абу Мансур ал-Мотуридий буларнинг дастлабкиларидан
бири бўлди. Тўғри, ал-Мотуридийнинг «Таъвилот аҳлис
сунна» китобини нақлий деювчи олимлар ҳам мавжуд.
Бироқ унинг ёзилиш усулларидан келиб чиқиб, ақлий
дейиш мумкин. Масалан, аллома кўп жойларда ақлий са-
воллар бериб, уларга мантиққа асосланган жавобларни
беради ва уларни оят ва ҳадислар билан асослаб кетади.
Фотиҳа сурасини шарҳлашда ҳам бир нечта оят ва ҳадис-
ларни келтиради, бироқ у ердаги ақлий изоҳ ва таъвиллар
нақлийга нисбатан кўплигини кузатиш мумкин. Мазкур
тафсирда нақлий далилларга таянилган ақлий мисоллар
кўп дейиш тўғрироқ бўларди.
Кейинчалик ақлий тафсир ёзиш анъанаси Абу Ҳафс
Умар ан-Насафий, Абу Наср ал-Ҳаддодий ас-Самарқандий
2
,
Алоуддин ас-Самарқандий сингари олимлар томонидан
давом эттирилди. Айтиш керакки, Абу Ҳафс Умар ан-На-
сафий тафсирда форс тилига ҳам алоҳида урғу берди. Жо-
|