Нақлий тафсирлар. IX-XII асрлар. IX асрда Моваро-
уннаҳрда нақлий тафсир ёзиш анъанасини Абд Ибн Ҳу-
майд ал-Кеший, Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий,
Абу Абдуллоҳ ад-Доримий каби муҳаддислар бошла-
дилар. Абд ибн Ҳумайд ал-Кешийнинг нақлий услубда ки-
тобат қилинган китоби мавжуд. Оли Имрон ва Нисо су-
ралари шарҳидан иборат ҳолда 2004 йилда Байрутда чоп
этилган ушбу тафсир бугунги кунда тадқиқот жараёнига
жалб этилган. Имом ал-Бухорийнинг «ат-Тафсир» номли
китоби борлиги манбаларда қайд қилинган. Бироқ у биз-
гача етиб келмаган, шу сабабли ушбу китоб ҳақида аниқ
фикр айтиш қийин. Лекин ал-Бухорийнинг китоб таълиф
этиш услубидан келиб чиқиб, уни нақлий тафсир дейиш
мумкин. Ат-Термизий ва ад-Доримийларнинг тафсир ки-
тоби ёзганликлари маълум бўлсама-да, уларнинг ҳадис
тўпламларида Қуръон тафсирига оид алоҳида боблар
борлиги ва унда оятлар ҳадис орқали шарҳланганлигидан
келиб чиқиб, уларни нақл асосида тафсир қилган муҳад-
дислар дейиш мумкин.
Х аср ва ундан кейин ҳам давом эттирилди. Абу
Исҳоқ ан-Насафий хали қўлёзмаси топилмаган, бироқ
нақлий тафсир бўлиши мумкин бўлган «ат-Тафсир» ки-
тоби борлиги таъкидланади. Яна бир олим Абу Лайс
ас-Самарқандий «Баҳрул улум»да оят ва ҳадисларга асо-
сланган тафсирлардан кўп фойдаланган. Абу Ҳафс Умар
ибн Муҳаммад ал-Ҳамазоний ас-Самарқандийнинг
ҳам «ат-Тафсир» номли асари борлиги айтилса-да, биз-
гача етиб келмаганлиги боис унинг қандай тафсир экан-
лиги борасида аниқ фикр билдириш қийин. Бироқ ўша
|