Маматалиев А. Б. "Қишлоқ хўжалиги гидротехника мелиорацияси". Тошкент. Шарқ. 2008. 408 бет. Костяков А. Н. Основы мелиорация


ИЛК ЎРТА АСРЛАР ХОРАЗМ ТАРИХШУНОСЛИГИНИНГ



Pdf көрінісі
бет2/3
Дата02.06.2023
өлшемі316,22 Kb.
#97882
1   2   3
ИЛК ЎРТА АСРЛАР ХОРАЗМ ТАРИХШУНОСЛИГИНИНГ 
БУГУНГИ ҲОЛАТИ 
Неъматов Р.А. 
ўқитувчи 
Гулистон Давлат университети 
 
Илк ўрта асрлар, хусусан, VI – VIII асрларда Хоразм воҳасида кечган 
ижтимоий-сиёсий ва этномаданий жараёнлар тарихи ўзбек давлатчилиги 
тарихининг нисбатан кам ёритилган масалаларидан бири ҳисобланади. 


123 
Айниқса, бу даврда Марказий Осиё ва унга қўшни ҳудудларда йирик 
салтанат сифатида билинган Турк хоқонлиги (552-744) ва унинг таркибий 
бир қисми бўлмиш Хоразм тарихи бўйича амалга оширилган тадқиқотлар 
ниҳоятда камчиликни ташкил қилади. 
Илк ўрта асрларда Хоразм Чоч, Ўтрор, Фарғона, Суғд, Уструшона, 
Тўхористон, Марв каби Ўрта Осиёдаги ўнлаб воҳа ҳукмдорликларидан бири 
бўлиб, ўз географик жойлашувига кўра Амударёнинг қуйи ҳавзасида 
ҳудудларни ўз ичига олиб, бу ерда минтақанинг бошқа ҳукмдорликларидан 
фарқли бир сиёсий вазият ҳукм сурган. Яъни, Хоразм ўзаро бир-бирига 
қўшни ва ҳудудлари бир-бирига туташиб кетган Чоч, Фарғона, Уструшона ва 
Суғддан фарқли ўлароқ атрофлари асосан бепоён чўлларлардан иборат 
бўлиб, ўз ички бошқарувида ҳам бирмунча эркинликка эга сиёсий тузимлма 
сифатида ўзини намоён қилади. Бу ҳолат Хоразм воҳасида Эфталийлар ва 
Турк хоқонлиги даврида ҳам сақланиб қолади. Айниқса, Хоразмнинг 
Эфталийлар давлати таркибида бўлган ёки аксинча эканлиги масаласи 
бугунгача тўлақонли аниқланмаган. Турк хоқонлиги даврида эса Хоразм 
хоқонлик таркибида бўлганлигини тасдиқлайдиган анчагина ёзма 
материаллар мавжуд. Ғарбий Турк хоқонлиги даврида Хоразмда мавжуд 
бўлган ижтимоий-сиёсий ва этномаданий ҳолат бўйича махсус тадқиқотлар 
олиб борилмаган. Фақат айрим тадқиқотчилар илк ўрта асрлар ёки исломдан 
аввалги минтақа тарихини ёритиш мобайнида масалага қисқача тўхталиб 
ўтишган. 
Илк ўрта асрларда Хоразмнинг ижтимоий-сиёсий ва этномаданий ҳаёти 
бўйича илк илмий изланишлар XIX асрнинг охирги чораги – ХХ аср 
бошларига тегишлидир. Жумладан, В.В. Бартольд “Ислом энциклопедияси”га 
ёзган мақолаларидан бирини “Хоразмшоҳлар” деб номланган мақоласида [1, 
Б.12-14] ва Э. Шаванн 1903 йилда нашр қилинган «Ғарбий Туркларга доир 
ҳужжатлар» номли монографиясида Хоразм тарихига ҳам бирмунча тўхталиб 
ўтган [2,Б.34-47]. Кейинчалик эса Й. Маркварт Хоразмдаги маҳаллий сулола 
– Хоразмшохларларга анчагина эътибор қаратади[3,Б.3-8]. Хоразмда 
туркийлар тарихи бўйича бир қатор фикрлар З.В. Тўғон асарларида ўз аксини 
топган [4,Б.18]. 
Хоразм тарихининг қадим ва илк ўрта асрлар даври тарихини синчиклаб 
ўрганиш ХХ асрнинг иккинчи ярмига тўғри келиб, совет тақдқиқотчилари С. 
Толстов, Я. Ғуломов, О.И. Смирнова, В.А. Лившиц, А.В. Гудкова, В.И. 
Вайнберг ва бошқалар қадимги Хоразм шаҳар қолдиқларидан топилган 
археологик топилмалар бўйича изланишлар олиб боришди[5,Б.14-18].
Истиқлол йилларида қадимий Хоразм ҳукмдорлигининг ўтмиш тарихи 
моддий маданият асосида ўрганиб оммалаштиришда ўзбекистонлик бир 
қатор олимларнинг у ёки бу даражада ҳиссаси бор. Жумладан, А. Асқаров[6, 
Б.5], В.Н. Ягодин[7,Б.8], Э.В. Ртвеладзе[8,Б.36], А. Сагдуллаев[9,Б.48], 
М.Қдирниязов[10,Б.30], М. Мамбетуллаев[11,Б.35], С. Баратов[12,Б.56] ва 
бошқаларнинг изланишларида Хоразм тарихининг илк ўрта асрлар даврига 
ҳам бирмунча тўхталиб ўтилган. Шунингдек, Ғарбий Турк хоқонлиги 


124 
давлатчилиги тарихини ўрганган Ғ. Бобоёров хоқонлик ва Хоразм ҳам бир 
қатор воҳа ҳукмдорликлари каби бир неча усул ва воситалар орқали 
бошқарилганини урғу берган[13,Б.88].
Хоразм тарихи бўйича кейинги йилларда Хоразм ва Қорқалпоғистон 
вилоятларида олий ўқув юртлари тарихчи мутахассислари ҳам бир қатор 
илмий изланишларни амалга оширмоқда[14,Б.154]. 
Бугунги кунда Хоразм воҳаси тарихи бўйича германиялик тарихчи З. 
Штарк [14,Б.47], россиялик суғдшунос ва археолог П.Б. Лурье [15,Б.31] 
томонидан чоп этилган илмий монография ва мақолалар диққатни жалб 
қилади. Шу билан бирга ушбу худудга мил.ав. VII асрдан бошлаб ғарбдан 
чорвадор қабилаларнинг кириб келиб ўрнашганлигини ҳам эътироф этиш 
лозим. Ушбу худудлардан фарқли равишда Шарқий Фарғонада мил.ав. II 
минг йиллик охири - I минг йиллик бошлари пайдо бўлган ва аҳолиси
деҳқончилик ва хунармандчилик билан шуғулланиб келган чуст маданияти 
мил.ав. III-II асрда тўғридан-тўғри “Шўрабашат” маданияти билан алмашади. 
Демакки, бу худудда чустликларнинг авлодлари умргузорлик қилишган. 
Бунинг исботи сифатида Шарқий Фарғонада чуст маданиятига хос бўлган 
қўлда ясалган бўёқли нақшли сопол идишларнинг турмушда 
қўлланилишининг давом этганлиги. Бизнинг назаримизда, мил.ав. IV асрда
македониялик Александар бошчилигидаги юнон-македонлар босқини
натижасида Марказий Осиёнинг ўзига хослиги бўлган деҳқончилик
билан шуғулланган аҳоли билан чорвадор аҳоли ўртасидаги зарурий
эҳтиёж бўлган алоқаларни сунъий равишда бузади. Табиийки, бундан
икки томон ҳам бирдек жабр кўради. Натижада, кўчманчи сакларнинг
(мил.ав. III асрда) салавкийлар давлатига қарши юришлари бўлиб ўтган.
Айнан шу юришларни амалга оширган кўчманчиларни жазолаш учун ҳам 
Салавк мил.ав. 293-289 йиллари Салавк ўз лашкарбошиси Демодамни
Яксарт ортига юборади. Босим остида қолган сакларнинг бир қисми 
Фарғона томон силжишга мажбур бўлади. Шу билан бирга юечжлар ҳам 
Шарқий Туркистонда мил.ав. 176 йилда хунлар томонидан тор-мор
этилгач, жанубга айнан Фарғона орқали ўтишган. Чамаси, уларнинг бир
қисми Фарғонада қолишган. Шу тариқа, Фарғонанинг жанубий-ғарбий
худудларида мил.ав. III-II асрда ўтроқлашган сакларнинг янги қишлоқ ва 
шаҳарлари пайдо бўлади. Довон давлати мил.ав. III асрда шарқий
Фарғонада маҳаллий аҳоли-деҳқончилик билан шуғулланган чуст маданити 
авлодари томонидан барпо этилган шубҳа уйғотмасада, кейинчалик мил.ав. II 
асрга келиб давлат бошқаруви саклар қўлига ўтганлиги эҳтимоли юқори.
Эйлатан шаҳрининг меъморий тузилиши, унинг ташқи қисмида чорва
учун қўра бўлганлиги, кучли мудофаа тизимининг мавжудлиги, ушбу
ёдгорлик ҳам ўтроқлашган саклар томонидан барпо қилинган бўлиши 
мумкинлиги борасида мулоҳаза билдириш имконини беради.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет