871
Замонавий
таълимнинг
барча
имкониятларига
кўра
бўлажак
мўтахассисини ривожлантириш, ижтимоийлаштириш ва унда мустақил,
танқидий,
инновацион
фикрлаш
қобилиятларини
шакллантиришга
йўналтирилиши талаб қилинмоқда. Ўзида ана шу имкониятларни намоён эта
олган таълим шакли инновацион ёндашув асосида ташкил этилган таълимдир.
Инновацион ёндашув асосида ташкил этилган таълим – талабанинг
фикрлаш ва ҳаракат стратегиясини инобатга олган ҳолда уни янгича ижодий,
креатив, ўзига хос хусусиятлари, қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган
таълим туридир.
Касб таълими йўналиши бўйича бакалавр-ўқитувчиларини тайёрлашда
касбий-методик фаолият юрита олиш компетентлигини шакллантиришнинг
методлари. Касб таълими йўналиши бўйича таълим олаётган бўлажак бакалавр
ўқитувчиларнинг касбий-методик фаолият юрита олиш компетентлигини
шакллантириш таълим олишнинг ҳамкорликдаги ва индивидуал тарздаги
шакллар, мустақил таълим олишнинг адекват методлари, ўқув мақсадига кўра
технологик жараёнларда ва техник объектларни қўллашда, мустақил таълим
жараёнидаги кўринишларини илмий асосланди. Касбий-методик фаолият юрита
олиш компетентлигини шакллантиришнинг асосий омили бўлиб, таълимни
ташкил этишда интерфаол методлардан самарали фойдаланиш ҳисобланади.
Достарыңызбен бөлісу: