Қорытынды аттестаттау тапсырмалары


В матни : «Ибратли ҳикоятлар» китобидан  Отангга қилганинг болангдан қайтади



Pdf көрінісі
бет79/98
Дата20.05.2022
өлшемі2,96 Mb.
#35152
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   98
В матни : «Ибратли ҳикоятлар» китобидан 
Отангга қилганинг болангдан қайтади 
 
Бир йигит ўз отасини ҳақорат қилиб урганини кўрган одамлар нафратланиб, 
у адабсиз ўғилга ҳужум қилмоқчи бўлдилар. Лекин йигитнинг отаси одамларни 
тўхтатиб:
– Биродарлар, ўғлимга ҳужум қилманг, чунки бу ишда ўғлим эмас, ўзим 
айбдорман. Йигитлик вақтимда кунлардан бир кун худди мана шу ерда отамни 
ҳақорат қилиб урган эдим. Отамга қилган адабсизлигим жазосини энди кўриб 
турибман. Илгари отамга қандай муомала қилган бўлсам, бугун ўшандай муомала 
ўз ўғлимдан қайтди. Нимани эксанг, шуни ўрасан, деб жуда тўғри айтганлар. Мен 


78 
ҚОРЫТЫНДЫ АТТЕСТАТТАУ ТАПСЫРМАЛАРЫ
ота-онамни ҳурмат қилмадим, дилларини оғритдим, шунга кўра у муборак зотлар 
мендан норози бўлиб кетдилар, энди ўғлим айбдор эмас, биродарлар, айб 
ўзимда,– деб ўксиниб-ўксиниб йиғлади. Йигит отасининг сўзларидан 
таъсирланиб, отаси томон талпиниб, дод-фарёд қилиб кўз ёшларини тўкди. 
Дарҳол отасини қучоқлаб, ўпиб, адабсизлиги учун ундан узр сўради. Ота эмасми, 
у ҳам ўғлининг гуноҳини кечирди, унинг кўз ёшларини артиб, қучоғига олиб 
эркалади. Бу воқеанинг гувоҳи бўлган халқ ҳам таъсирланиб, кўзларига ёш 
олдилар.
 
Эссе учун намунавий топшириқ 
Юқоридаги икки матндаги ахборотлардан фойдаланган ҳолда, ўз фикр-
мулоҳазаларингиз асосида «Сизнингча, фарзандлик бурчи нималардан 
иборат?»мавзусида эссе ёзинг. Сўз ҳажми 100-150 сўз бўлиши керак. 
[20] 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   98




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет