Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи



Pdf көрінісі
бет11/44
Дата25.11.2022
өлшемі1,19 Mb.
#52685
түріДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   44
бадииятида тутган ўрни” тарзида номланган бўлиб, фасл ички фаслларга эга. 
ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеърияти Ўзбекистонни, ўзбекни тараннум 
этган, истиқлолни орзулаган, эркни куйлаган, шу йўлда бор кучини сарфлаган 
шеърият бўлиб, мустабид тузум тазйиқидан фольклор ёрдамида ҳимояланди. 
Фикрни ифодалашнинг бундай усули бадиийликни ҳам оширди. 
Адабиётшунос Улуғбек Ҳамдам таъбири билан айтганда “туссизлашган 
шеъриятдаги турғунлик ҳолати 60-йиллардан бошлаб бартараф этила 
бошлади, бу жараён истиқлолгача давом этди”
12

Ёзма адабиётнинг фольклордан фойдаланиши, унинг таъсирида асар 
яратиши фольклоризмдир. Ўзбек фольклоризмлари фақат бизнинг адабиётда
юзага келади, деб ўйлаш масалани торроқ тушунишга олиб келади. Бошқа 
халқлар адиблари халқимиз тарихи, ҳаёти билан боғлиқ асар яратар экан, ўзбек 
фольклоридан фойдаланиб, фольклоризмни юзага келтириши ҳам мумкин. 
Адабиётшунослигимизнинг бу жиҳатга ҳам эътибор бериб улгургани 
эътирофга лойиқдир
13
. Шунингдек, бошқа халқлар асарлари таржима 
қилинганда ўзбек фольклоридан фойдаланиш мумкинлиги муаммонинг яна 
бир ўрганилиши лозим бўлган долзарб томонидир. 
“Бадиийлик миқдорий эмас, балки сифатий ҳодисадир. Шу боис 
ижодкорларга бир хилда мос келувчи бадиийликнинг умумий мезонларини 
белгилаб бўлмайди. У адабий турлар, адабий жанрлар, ижодий методлар, 
адабий оқим ва мактаблараро, индивидуал ижодкорлараро, қолаверса, айни 
бир ижодкорнинг турли даврлардаги асарлари аро тафовутланувчи 
ҳодисадир”
14
. Шу маънода фольклоризмнинг шеърият бадииятига таъсирини 
ўрганиш халқ оғзаки поэтик ижоди ва ёзма шеърият муносабатларининг 
аҳамиятини белгиловчи илмий-назарий хулосалар беради.
12
Улуғбек Ҳамдам. Янги ўзбек шеърияти. – Тошкент: Адиб, 2012. – Б.63. 
13
Эгамқулов Б. Шарқ мавзуида яратилган рус насрида ўзбек фольклоризмлари // Ўзбек тили ва адабиёти, 
1990. – №6. – Б. 46-49. 
14
Саримсоқов Б. Бадиийлик асослари ва мезонлари. – Тошкент, 2004. – Б. 35. 


16 
ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеърияти ўз бадииятини юксалтириш 
учун дунё адабиёти ютуқлари, жумладан, фольклордан ҳам унумли 
фойдаланди. I боб биринчи фаслнинг ички фасли “Оддий фольклоризм – 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   44




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет