excessive, exclusive, supreme, extreme, superior, inseparable, heart-breaking, heart-
melting, non-stop service, non-stop flight, non-segmental, оvercoming, overwhelming
каби.
Интенсификация/деинтенсификация
асосида
градуал
антонимлар
парадигмалари ҳам шаклланади. Анъанавий ва ҳозирги тилшуносликда ҳам
сўзларнинг антонимлиги улардаги маъноларнинг зидлиги (қарама-қаршилиги)
асосида белгиланади. О.Бозоров ва М.Рахимовалар ўз тадқиқотларида бунга
эътироз билдирадилар. Уларнинг фикрича, антонимларнинг аниқланиш меъзони
зидлик эмас, балки фарқлилик бўлиши лозим. Акс ҳолда антонимия
назариясида нотўлиқлик, чалкашлик вужудга келади21. Масалан, ҳозирги кунга
қадар бой - ўртаҳол - камбагал, кенжа - ўртанча - тўнгич каби
парадигмаларидаги чет аъзолар (камбағал - бой, кенжа - тўнғич) гина антоним
ҳисобланиб келинмоқда. Шу қаторларнинг бой - ўртаҳол, ўртаҳол - камбагал,
кенжа - ўртанча, ўртанча - тўнгич каби жуфтликлар орасидаги семантик
муносабат тури аниқланмай қолмоқда. Уларнинг фикрича, бу қатордаги
сўзларнинг барча жуфтликлари (бой - ўртаҳол, ўртаҳол - камбағал, камбағал -
С»
О
v y
v y
\
бой, тўнғич - ўртанча, ўртанча - кенжа, кенжа - тўнғич) орасида антонимик
муносабат мавжуд. Ушбу антонимик муносабатлар сўзлар маънолари орасидаги
зидлик билан эмас, балки градуал (даражали) фарқлилик билан аниқланиши
лозим. Бунинг мантиқий асоси шундаки, зиддият ва фарқлилик моҳиятан
бошқа-бошқа нарса эмас, яъни зидлик фарқлиликнинг энг кучли ҳолатидир.
Фарқлилик ва зидлик бир ҳодисанинг икки ҳолати сифатида айнанликка (бир
хилликка) зид қўйилади. Биз ҳам бу фикрга қўшиламиз. Шундай қилиб, бой -
ўртаҳол - камбагал, тўнгич - ўртанча - кенжа лексик парадигмалари орасида
кучли антонимлик, қолган жуфтликлар (бой - ўртаҳол, ўртаҳол - камбағал,
тўнғич - ўртанча, ўртанча - кенжа) орасида турли даражалардаги кучсиз
антонимлик
мавжуд.
Кўринадики,
анъанавий
тилшунослик
сўзлар
антонимлигини нотўғри белгилаган эмас. У фақат кучли антонимликни қайд
этиш билан чегараланиб қолган, холос. Биз ҳам лексик антонимнинг аниқланиш
меъзонини зидлик эмас, балки фарқлилик эканлигини эътироф этганлигимиз
учун тилшуносликда мавжуд бўлган лексик антонимияни мантиқий марказ
22
асосида аниқлаш назариясига
қушила олмаймиз.
Предмет билдирувчи градуал антонимларнинг алоҳида бир гуруҳини пайт
билдирувчи сўзлар градуонимияси ташкил этади. Пайт билдирувчи отларнинг
градуал антонимлар парадигмаси ўзининг мураккаб қурилишига эга. Сония
(секунд), дақиқа (минут), соат, кун, тун, куну-тун (сутка), ой, йил, аср (юз йил),
21 Бозоров О., Раҳимова М. Тилни тадқиқ этиш: лингвоцентризм ва антропоцентризм // Нутқ маданияти ва ўзбек
тилшунослигининг долзарб масалалари. Филология фанлари доктори, профессор А.Нурмонов хотирасига
бағишлаб ўтказилган Республика илмий-амалий анжуман материаллари. - Андижон, 2018. - Б. 3-6.
Раҳматуллаев Ш, Маматов Н, Шукуров Р. Ўзбек тили антонимларининг изоҳли луғати. - Тошкент: Ўқитувчи,
1974. - 231 б.
23
эра (минг йил) каби сўзларнинг ҳар бири ўз ичида ва бошқасига нисбатан
градуал муносабатга эга. Бу сўзларнинг айримларидан ҳосил бўлган сутка
қисмлари, ҳафта ва ой номлари, йил фаслларининг номлари ҳам ўз
семантикалари
орқали
иккиламчи
(ҳосила)
градуал
муносабатларни
шакллантирган. Диссертацияда сифат, сон, феъл, равиш каби сўз туркумларида
шаклланган градуал сўз (антонимларнинг) ўзига хос хусусиятлари очиб
берилган.
Интенсификация/деинтенсификация семантикаси тилдаги синонимлар ва
уларнинг парадигмасини ҳосил қилишда фаол иштирок этади. А.Ҳожиев
ўзининг
“Ўзбек
тили
синонимларининг
изоҳли
луғати”
да
бундай
интенсификация/деинтенсификация маъноларни кучли, кучсиз, тор, кенг каби
компонентлар сифатида эътироф этади23 ва шу асосда коннотатив градуал
синоним қаторларни қайд этиб кўрсатган. Масалан, “ғам-алам ифода этувчи
аянчли овоз” маъноси асосида: нола - нолиш - оҳ - фигон - фарёд - зор - дод -
Достарыңызбен бөлісу: |