Ф а рғо н а давлат у н и в е рс и те т и ҳузуридаги



Pdf көрінісі
бет13/33
Дата16.05.2022
өлшемі1,17 Mb.
#34621
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33
Байланысты:
160138042568795daraja

бошларим  ёрилай деяпти!  9)  предмет ва шахслар  кучли муболағалаштирилади, 

бўрттирилади,  урғу  берилади:  Оналаринг нима ҳам  қила  оларди! Виждонларинг 



қурсин,  сени!;  10)  фараз,  тахмин  кучайтирилади:  Аллавақтларгача  кўкка  қараб 

термулиб ётдим (Ғ.Ғулом).

Ўзбек  тилида  феълнинг  маъноси  -ла-,  кила-  қўшимчасини  қўшиш  орқали 

ҳам  маъно  кучайтирилади,  ҳаракатнинг  давомлилиги  ифодаланади.  Масалан: 



чўқимоқ -  чўқиламоқ,  эзмоқ -эзгиламоқ;  тепмоқ -  тепкиламоқ.

Тил  бирликларининг меъёрдан қуйи ҳолатини инглиз тилида:  micro-,  mini



sub-,  -cub,  tyny-,  minute-,  rare-,  low-,  under;  ўзбек  тилида:  кам-,  кичик-,  -сиз 

кабилар орқали ифодалаш мумкин.

Тилларда  сифат,  равиш  ва  сон  каби  сўз  туркумларида  маънони 

кучсизлантириш  учун  қўлланиладиган  махсус  морфемалар  ҳам  бор,  лекин 

сифатларда  сўз  маъносини  кучсизлантириш  кўпроқ  сифат  даражалари  билан 

ифодаланади.  Масалан,  инглиз  тилида  кучсизлантириладиган  сифатга  -ish 

суффикси  қўшилиб,  ўзбек  тилидаги  -иш/-имтир,  рус  тилида  эса  -оватый  каби 

морфемаларига мос келади:  red -  қизил (красный)  - reddish -  қизғиш, қизғимтир, 

красноватый;  green -  яшил - зеленый -  greenish - кўкиш/кўкимтир  - зеленоватый; 

yellow - сариқ (желтый), yellowish -  сарғимтир/сарғиш - желтоватый  каби.

Синтактик  номинатив  бирлик  бўлган  сўз  бирикмаси  ҳам  ўзининг 

интенсив-экспрессив  шаклларига  эга.  Масалан,  менинг  ўзим,  сенинг  ўзинг, 

унинг ўзи,  доноларнинг доноси,  машҳурларнинг машҳури  (лучший  из лучших),  a 

man  o f men,  the  Book  o f Books,  a  cake  o f cakes.  Шунингдек,  ўзбек  тилида  сўроқ- 

жавоб  конструкцияларининг  лексикализациясидан  вужудга  келган  от  суз 

туркуми  билан  ифодаланган  такрорлар  (синтактик  таъкидлар  ҳам)  учрайди: 

шаҳармисан  шаҳар,  одаммисан  одам,  қизмисан  қиз,  машинамисан  машина  ва

26



ҳ.к.  Бу  каби  факат  ўзбек  тилига  хос  такрорларда  нарса,  қисм  ёки  яккаликнинг 

қиёссиз,  таъкид  йўли  билан  муайян  белгининг  энг  кучли  даражасига  эгалиги 

ифодаланади.

Интенсификация/деинтенсификация  семантикаси  содда,  қўшма  гаплар- 

нинг дарак,  сўроқ,  буйруқ,  ундов  каби турларида ўзига ҳос тарзда ифодаланади. 

Мулоқотда 

сўзловчи  гаплар  орқали  қандай  коммуникатив  муддаони 

ифодалашга мойиллигидан келиб  чиқиб,  шунингдек  қандай урғуни  қайси  бўлак 

ёки  қайси  (тема,  рема)  қисм  олаётганлигига  ва  интонациянинг  қайси 

(кўтарилувчи/пасаювчи)  тури  қўлланилаётганига  қараб,  барча  лингвис-тик  ва 

экстралингвистик  омилларга  таянган  ҳолдагина 

уларнинг  интенсифи­

кация/деинтенсификация  семантикасини  воқелантира  олишлик  имкониятла- 

рини  яққол  очиб  бериш  мумкинлиги  эътироф  этилган.  Масалан,  ўзбек  тилида, 

қиёсланг:-Ўтиринг.  -Ўтиринг!  -Ҳе,  ўтиринг!?  Ушбу  гапларнинг  биринчисида 

эҳтирос  сезилмаяпти,  чунки  у  оддий  буйруқ  гап.  Кейинги  икки  ундов  гапларда 

эҳтирос  ва  у  билан  бошқа  маъно  нозикликлари  (буйруқ,  киноя,  дўқ-пўписа 

кабилар)  ҳам  ифодаланмоқда.  Содда  гапларда  сўз  тартиби,  интонация,  сўз 

урғусининг 

ёки 


мантиқий 

урғунинг 

тушишига, 

шунингдек 

қандай 

интенсификатор/деинтенсификаторлар 

қўлланилаётганига 

қараб 


мазкур 

семантикасини  воқелантириш  барча  тилларга  хос  умумлисоний  конуниятдир. 

Ишда  содда  гаплар  барча  турларининг  мазмунни  кучайтира/сусайтира  олиш 

имкониятлари ҳам очиб берилган ва тегишли мисоллар  билан далилланган.

Тилларда  интенсификация/деинтенсификация  семантикасини  воқелан- 

тиришда  қўшма  гапларнинг  ўрни  ўзгача  бўлиб,  мазкур  семантика  уларнинг 

қуйидаги 

турлари: 

боғловчилар, 

инверсия 

ва 

бошқа 


интенсифика- 

тор/деинтенсификаторлар  орқали  мукаммал  тарзда ифодаланиши  аниқланди:  1) 

даража-миқдор  эргаш  гапли  тури:  Шамол  зўрайиб,  дарахтларни  силкитган 

сари,  баргларини  осмонга  пириллатиб  учирган  сари  биз  севинамиз  (О); 

2) 


натижа  эргаш  гапли  қўшма  гаплар:  Кун  шундай  исидики,  одамлар  нафас 

ололмай  қолди.  Ушбу  бобда  қўшма  гапларнинг  мураккаб  тури  бўлган 

периоднинг 

интенсификация/деинтенсификация 

семантикаси 

асосида 


шаклланиши  очиб  берилган.  Ўзбек  адабий  тили  (нутқи)даги  периодлар 

тилшунос  олимлар  А.Мамажонов  ва  М.Абдупаттоевлар  томонидан  чуқур 

ўрганилган  бўлиб,  уларнинг  тавсиф  ва  таърифларига  кўра,  “периоднинг  етакчи 

ташкил  этувчилари  кўтарилувчи/пасаювчи  оҳанг  мустақиллигига  эга  мураккаб, 

содда, қўшма гаплар  ва матндан иборат”24.  Масалан:

Кийинтирсам  сени баҳорга,  Юлдузларни ўрасам қорга.

Олиб келиб олдингга қўйсам,  То тонггача сўйласам эртак.

Чечак териб этак ва этак,  Оёгингга келтириб тўксам.

24 Мамажонов А., Абдупаттоев М. Матн назарияси. Фарғона, 2016, - Б. 21-57.

27



Ш унда 

сени 

кўнглинг 

тўлурми? 

Айтганларинг 

бажо 

бўлурми? 

(Ҳ.Олимжон)

Мазкур  периодда  оҳанги  кўтарилиб  борувчи  олти  мисрада  ирреал  (ҳали 

амалга  ошмаган)  натижа,  воқеа  акс  этади.Ушбу  шеърни  период  қилувчи  энг 

муҳим  белги  кўтарилувчи-пасаювчи  интонация  бўлиб,  бу  омил  асосида  шоир 

Ҳамид  Олимжон  бир  мавзу,  яъни  севги,  унинг  мазмунига  хизмат  қилувчи 

гапларни  яратиш,  уларни  тўққиз  бўғинли  мисрага  жойлаш,  мисра  охирига 

қофиядош  сўзларни  баҳорга/қорга,  қўйсам/тўксам,  эртак/этак,  тўлурми/ке- 

лурми  қўйиш,  такрорланувчи  тенг  бўғинли  туроқларни  ҳосил  қилиш,  мисра- 

ларни  уюштириш  каби  поэтик  жараёнларни  амалга  ошириш  орқали  интенси­

фикация/деинтенсификация 

семантикасини 

моҳирона 

воқелантиришга 

муваффақ бўлган.

Матн  ҳам  интенсификация/деинтенсификация  семантикаси  асосида 

шаклланиши  мумкин.  Хусусан,  лоф  ана  шундай  матн  турларидан  биридир. 

Қуйидаги лоф матнда белгининг кучайиб бориши  (климакс) иштирок этган:

Бир  куни  икки  лофчи  учрашиб  қолишибди.  Биринчи  лофчи:  Раҳматлик 

отамнинг бўйи  чунон узун эдики,  боши осмонда юрарди.

Иккинчи лофчи:  Умарали, ўшанда отангизнинг бошига бирор нарса тегиб 



турармикан?

Биринчи лофчи: Ҳа,  тегиб турар экан,  -  деса,  иккинчи лофчи:  Ўша тегиб 



турган нарса, раҳматлик отам кийган тўнининг этаги эди.

Бу лофда  бир  одам  бўйининг иккинчи одам  бўйидан анча узунлиги ҳақида 

гап  кетяпти,  яъни  бу  ерда  интенсификация/деинтенсификация  семантикаси 

воқелантириляпти. Яна бир мисол:



Ж аҳонга сигмасам, уйга сигмасам,

Қаёққа кетамиз,  э дил,  қаёққа.

На-да гул бўла олди,  На ўт,  на кесак 

Қаёққа кетамиз,  э дил қаёққа (Э.Шукур)

Бунда  деинтенсификация,  яъни  кенг  ўриндан  тор  ўринга,  юқори  эстетик 

қийматдан  салбий  бўёққа  бориш  (гул  ^   ўт ^   кесак)  юз  бермоқда.  Булар  шуни 

кўрсатадики,  интенсификация/деинтенсификация  бадиий  тасвир  воситаларидан 

биридир.

Тадқиқотнинг  бешинчи  боби  “Лингвокультурологик 





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет