42,4 фоиз, 2022 йилда46,3 фоиз, 2023 йилда 50 фоизга ўсганлиги кўришимиз мумкин. Шу билан бирга, Ботаника ва экология (2021 йилда 77,8, бугунги кунда 69,2 фоиз), Умумий психология (2021 йилда 77,8, бугунги кунда 60,0 фоиз) кафедраларида бир мунча илмий салоҳиятни тушишини кўрсак, айрим кафедраларда буларни аксини яъни, Биология ва уни ўқитиш методикаси (2021 йилда 38,5, бугунги кунда 66,7 фоиз), Кимё ва уни ўқитиш методикаси (2021 йилда 42,9, бугунги кунда 73,9 фоиз), Маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими (2021 йилда 58,3, бугунги кунда 70,6 фоиз), Муҳандислик ва компьютер графикаси (2021 йилда 75,0, бугунги кунда 100 фоиз) кафедраларида ўсишни кўришимиз мумкин.
3. Университет кафедраларида профессор–ўқитувчилар, докторантлари ва ёш олимлар томонидан илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, давлат илмий дастурларини шакллантириш бўйича Бошланғич таълим факультетида 2 та, Махсус педагогика ва инклюзив таълим факультети 3 та, Профессионал таълимда 1 та, Хорижий тилларда 2 та, Педагогика ва психологияда 1 та, Тилларда 1 та, Профессионал таълимда 1 та, Тарихда 2 та, Табиий фанларда 6 та жами 19 та таклифлар тайёрланган. Фақат Мактабгача таълим, Ҳарбий таълим, Физика-математика ҳамда Мусиқий маданият факультетлари томонидан таклифлар тайёрланмаган.
4. 2022 йилда университет кафедра профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлари, магистрантлар, докторантлар томонидан илм-фан ва илмий фаолият соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши ҳамда уларга кўмаклашиши,илм-фан ва илмий фаолият соҳасига оид маълумотларни кенг тарқатиши, илғор тажрибаларни оммалаштириши ва тарғиб этиш мақсадида таълим муассасаларида амалий конференциялар, илмий-амалий семинарлар, давра суҳбати, тренинглар, мастер-класслар, онлайн маърузалар, очиқ дарслар ҳамда турли даражадаги маънавий-маърифий ва тарғибот ишларини ташкил этишда фаол иштирок этган. Жумладан, бугунги кунда барча факультетлар 4+2 амалиёт даврида Тошкент шаҳрининг кўплаб умумий ўрта таълим мактабларида;
Ўтган бир йил мобайнида университет факультетларида 50 дан ортиқ вебинар, халқаро илмий тадбирлар ўтказилиб, уларда 30дан ортиқ хорижий мутахассислар иштирок этганлар. Масалан, Махсус педагогика ва инклюзив таълим факультети Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ва марказнинг Самарқанд минтақавий филиали ҳамкорлигида «Ҳимояга муҳтож гуруҳдаги болалар ва уларнинг оилаларига мажмуавий ёрдамнинг самарали модели – уларнинг жамиятга ижтимоийлашувини таъминлаш омили сифатида” мавзусидаги илмий-амалий конференция ҳамда кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида илмий-амалий семинарлар; Профессионал таълим факультети Л.М.Гумилёв номидаги ЕвроОсиё миллий университети билан “Инновaционные технологии в инженерной и компьютерной графике” мавзусида халқаро вебинар.
Университет факультет кафедралари томонидан кўплаб ишлар амалга оширилиган ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган ва шунинг доирасида тадбирлар ўтказилган.
5. Университет кафедраларида илмий фаолият юритувчи профессор-ўқитувчиларнинг (жисмоний шахслар)