Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида



бет1/7
Дата05.06.2023
өлшемі116,5 Kb.
#98974
  1   2   3   4   5   6   7
Байланысты:
2. маълумотнома (2)


Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29-октябрдаги ЎРҚ-576-сонли “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонуннинг университетдаги ижроси, кафедра салоҳиятини ошириш ҳамда профессор-ўқитувчиларини нашр ишларини ўрганиш юзасидан
маълумотнома

2022 йилда республикамизда таълим соҳасини, айниқса, олий таълим соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шуларни инобатга олиб 2023 йилни давлатимиз раҳбари томонидан “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном берилгани бежиз эмас. Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида “Ўзбекистон Республикасида олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси” қабул қилинди. Мазкур концепциянинг 3-боби “Олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш” деб номланиб, илмий-инновацион фаолиятни ташкил этиш, уларнинг амалиётга тадбиқ этиш ва тижоратлаштириш имкониятларини ошириш ва жамиятда илм-фаннинг ўрнини кўтаришга оид асосий устувор вазифалар белгилаб берилган. Ушбу ҳолат олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқотларнинг устуворлигига, бошқача қилиб айтганда, босқичма-босқич “Университет 3,0” концепциясини босқичма-босқич жорий этиш зарарлигини кўрсатиб турибди. Энг аввало, ўқитувчиларимизнинг илм-фанга муносабати ўзгарди. Республикада илмий тадқиқот билан шуғулланувчиларни моддий рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш тизимининг шаклланганлиги ёшларни илмий тадқиқот билан шуғулланишга туртки бўлди. Бугунги кунда илмий тадқиқотлар ҳақида фикр юритганда Scopus, ScienceDirect, "Хирш" индекси (h-индекс), “халқаро SсiVal ахборот-таҳлил тизими”, “технопарк”, “форсайт”, “технологиялар трансфери”, “стартап”, “акселератор марказлар”, “Университет, 3,0” каби терминлар кўплаб учрамоқда. Бугунги кунда бу тушунчаларни нафақат англаш, балки уларни амалда бажаришга лаёқатли кадрларни тайёрлаш долзарб муаммолардан бири бўлиб турибди.


“Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 октябрдаги” ЎРҚ-576-сонли “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши шу вақтгача амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳуқуқий статус берди деб ҳисоблашимиз мумкин. Қонуннинг мақсади илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.Ушбу қонун ҳужжати илм-фан соҳасидаги тушунчалар уйғунлаштирилиши ва бир хилда талқин этилишига асос яратади. Шунингдек, илмий ижод ва ахборот эркинлиги, самарадорлик ва ижодий рақобат, манфаатдорлик ва рағбатлантириш, илмий экспертизанинг холислиги, инсон ҳаёти ва саломатлиги, атроф табиий муҳитга зарар етказмасликдан иборат соҳанинг асосий принципларини белгилайди. Эътиборли томони шундаки, илмий ижодда ахборот эркинлиги илмий фаолиятнинг муҳим тамойиллари қаторидан жой олмоқда. Бу нафақат ахборот тарқатиш балки ахборот олишда ҳам олимларнинг ҳуқуқий муносабатларга асосланган эркинлигини таъминлайди.
Қонуннинг олий таълим муассасаларида кенг муҳокама қилиш ва ўрганиш юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йилнинг 1 ноябрида 1016-сонли буйруғи ҳамда ушбу буйруқ ижросини таъминлаш, университет профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар, магистрантлар, таянч докторантлар ва докторантлар фаолиятига кенг жорий этиш мақсадида
2019 йилнинг 6 ноябрида ТДПУ ректорининг 1194-У сонли буйруғи қабул қилинган.
Ишчи гуруҳ томонидан университетда “Ўзбекистон Республикасининг “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги 576-сон Қонуни, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда университет ректорининг буйруқлари ижросини таъминланганлик даражасини ўрганиш мақсадида саволномалар ва ва жадваллар ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган саволномалар асосида ишчи гуруҳ томонидан факультет кафедралари фаолияти таҳлил қилинди ҳамда умумлаштирилди. Яъни:
1. Қонуннинг олий таълим муассасаларида кенг муҳокама қилиш ва ўрганиш юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йилнинг 1 ноябрида 1016-сонли буйруғи ҳамда 2019 йилнинг 6 ноябрида ТДПУ ректорининг 1194-У сонли буйруғи университетнинг 14 та факультети ва
52 та кафедраларида профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар, магистрантлар, таянч докторантлар ва докторантлар томонидан кенг муҳокама қилинган ва чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилган.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2019 йил
11 октябрдаги СҚ-495-III-қарори иловаси билан тасдиқланган “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни амалиётга жорий этиш юзасидан тадбирлар режасининг 9-банди ижросини таъминлаш мақсадида университет кафедраларида мазкур қонун мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан университетнинг барча кафедра профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва ёш олимлар ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб борилган. Ишчи гурух томонидан кафедраларнинг илмий салоҳиятини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилди. Ўрганиш натижаларига кўра, университет бўйича асосий штатда фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар нисбатига 2021 йилда

Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6   7




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет