Кириш. Асосий қисм


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими стандартлари давлат тизими



бет6/14
Дата06.01.2022
өлшемі0,66 Mb.
#12345
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Байланысты:
Давлат таълим стандартлари.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими стандартлари давлат тизими


Таълимнистандартлаштириш – бубутундунѐкасб- ҳунартаълиминиислоҳотлаштиришдагиэнгйириктенденцияларданбиридир.

Уни кризисни енгиб ўтишнинг асосий воситаси сифатида ҳисоблайдилар.

Жамиятда содир бўлаѐтган бугунги янгиликлар ҳамда иқтисодий ўзгаришлар таълим тизимига хусусан ўрта махсус касб ҳунар таълимига бошқача ѐндашишни талаб қилади. Шундай экан ўрта махсус касб ҳунар таълими стандартларини ишлаб чиқмасдан туриб, жаҳон бозорига чиқа

оладиган, касбий моҳирлик даражаси юқори бўлган рақобатбардош мутахассисларни тайѐрлаб бўлмайди.

Кадрлар тайѐрлаш миллий дастурининг асосий амалга ошириш вазифаларидан бири таълим олувчиларнинг тайѐргарлик сифати ва ихтисосига зарурий талабларни, уларнинг маданий ва маънавий – руҳий даражаларини аниқлаб берувчи давлат таълим стандартларини яратиш ва татбиқ этишдир.

Халқаро талабларга жавоб берувчи ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартларини (ДТС) ишлаб чиқиш биринчидан, Ўзбекистон Республикаси ва ривожланган мамлакатларда касб-ҳунар таълими эквивалентлигини ҳамда ўз навбатида мамлакатимизнинг халқаро меҳнат бозорида тўсиқларсиз иштирок этишини таъминлайди, иккинчидан таълим хизматлари сифатига аниқ (катъий) талабларни белгилаб қўйиш натижасида кадрлар тайѐрлаш сифатини оширади ҳамда таълим муассасалари ишининг самарадорлигини назорат қилиш тизимини тартибга солади.



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳакамасининг 2000 йил 16 октябрдаги 400 –сонли «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартларини тасдиқлаш» тўғрисида»ги қарорига асосан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартлари тасдиқланди. Тармоқ стандартлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан босқичма-босқич янгидан ташкил этилаѐтган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида уларни апробация қилиш тугагандан сўнг тасдиқланади. 1-расмда Ўрта махсус, касб- ҳунар таълими давлат стандартлари тизими келтирилган.






n

2

1


Маданият ва санъат

Хорижий тиллар

Ижтимоий-гуманитар фанлар

Табиий фанлар

Аниқ фанлар
........

  1. расм. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартлари тизими ЎМКҲТ ни стандартлаштиришнинг мамқсад ва вазифалари тамойиллари

ва назорат турлари юқоридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган ЎМКҲТ ДТС «Асосий қоидалар», стандартида белгилаб берилган.

ЎМКҲТ стандартларининг жорий этилиши қуйидаги мақсадлар амалга оширилишини назарда тутади:



    • ЎМКҲТ нинг юксак сифатини ҳамда мамлакатда амалга оширилаѐтган чуқур иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни, ривожланган демократик давлат барпо этиш талабларига жавоб берувчи рақобатбардош кадрлар тайѐрланишини таъминлаш;

    • мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиѐти истиқболларидан, жамият эҳтиѐжларидан, фан, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиқиб кадрлар тайѐрлаш мазмунини тартибга солиш;

    • ЎМКҲТ нинг демократлашуви, инсонпарварлашуви ва ижтимоийлашуви, таълим олувчиларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий билимлари даражасини, шунингдек таълим жараѐни самарадорлигини ошириш;

    • сифатли таълим хизматлари кўрсатиш, таълим ва кадрлар тайѐрлаш соҳасида шахснинг, жамият ва давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;

    • кадрлар тайѐрлаш сифатини ва таълим фаолиятини баҳолаш мезонларини ва тартибини белгилаш;

    • ЎМКҲТ жараѐнини ва кадрлар тайѐрлашнинг изчиллиги ва узлуксизлигини таъминлаш;

    • меҳнат ва таълим хизматлари бозорида рақобатбардошликни таъминлаш.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет