124
давлатчилиги тарихини ўрганган Ғ. Бобоёров хоқонлик ва Хоразм ҳам бир
қатор воҳа ҳукмдорликлари каби бир неча усул ва воситалар орқали
бошқарилганини урғу берган[13,Б.88].
Хоразм тарихи бўйича кейинги йилларда Хоразм ва Қорқалпоғистон
вилоятларида олий ўқув юртлари тарихчи мутахассислари ҳам бир қатор
илмий изланишларни амалга оширмоқда[14,Б.154].
Бугунги кунда Хоразм воҳаси тарихи бўйича германиялик тарихчи З.
Штарк [14,Б.47], россиялик суғдшунос ва археолог П.Б. Лурье [15,Б.31]
томонидан чоп этилган илмий монография ва мақолалар диққатни жалб
қилади. Шу билан бирга ушбу худудга мил.ав. VII асрдан бошлаб ғарбдан
чорвадор қабилаларнинг кириб келиб ўрнашганлигини ҳам эътироф этиш
лозим. Ушбу худудлардан фарқли равишда Шарқий Фарғонада мил.ав. II
минг йиллик охири - I минг йиллик бошлари пайдо бўлган ва аҳолиси
деҳқончилик ва хунармандчилик билан шуғулланиб келган чуст маданияти
мил.ав. III-II асрда тўғридан-тўғри “Шўрабашат” маданияти билан алмашади.
Демакки, бу худудда чустликларнинг авлодлари умргузорлик қилишган.
Бунинг исботи сифатида Шарқий Фарғонада чуст маданиятига хос бўлган
қўлда ясалган бўёқли нақшли сопол идишларнинг турмушда
қўлланилишининг давом этганлиги. Бизнинг назаримизда, мил.ав. IV асрда
македониялик Александар бошчилигидаги юнон-македонлар босқини
натижасида Марказий Осиёнинг ўзига хослиги бўлган деҳқончилик
билан шуғулланган аҳоли билан чорвадор аҳоли ўртасидаги зарурий
эҳтиёж бўлган алоқаларни сунъий равишда бузади. Табиийки, бундан
икки томон ҳам бирдек жабр кўради. Натижада, кўчманчи сакларнинг
(мил.ав. III асрда) салавкийлар давлатига қарши юришлари бўлиб ўтган.
Айнан шу юришларни амалга оширган кўчманчиларни жазолаш учун ҳам
Салавк мил.ав. 293-289 йиллари Салавк ўз лашкарбошиси Демодамни
Яксарт ортига юборади. Босим остида қолган сакларнинг бир қисми
Фарғона томон силжишга мажбур бўлади. Шу билан бирга юечжлар ҳам
Шарқий Туркистонда мил.ав. 176 йилда хунлар томонидан тор-мор
этилгач, жанубга айнан Фарғона орқали ўтишган. Чамаси, уларнинг бир
қисми Фарғонада қолишган. Шу тариқа, Фарғонанинг жанубий-ғарбий
худудларида мил.ав. III-II асрда ўтроқлашган сакларнинг янги қишлоқ ва
шаҳарлари пайдо бўлади. Довон давлати мил.ав. III асрда шарқий
Фарғонада маҳаллий аҳоли-деҳқончилик билан шуғулланган чуст маданити
авлодари томонидан барпо этилган шубҳа уйғотмасада, кейинчалик мил.ав. II
асрга келиб давлат бошқаруви саклар қўлига ўтганлиги эҳтимоли юқори.
Эйлатан шаҳрининг меъморий тузилиши, унинг ташқи қисмида чорва
учун қўра бўлганлиги, кучли мудофаа тизимининг мавжудлиги, ушбу
ёдгорлик ҳам ўтроқлашган саклар томонидан барпо қилинган бўлиши
мумкинлиги борасида мулоҳаза билдириш имконини беради.
Достарыңызбен бөлісу: