Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке»



Pdf көрінісі
бет176/328
Дата19.01.2023
өлшемі12,18 Mb.
#61977
түріСборник
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   328
Байланысты:
Зарина мақола 722 бет

ФИО автораТуробова Маҳбуба Алишеровна 
Карши Давлат Университети психология йўналиши магистранти 
Название публикации: «ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИК – ЖАМИЯТ ДАРДИ» 
Жаҳон психология илмида психологик деспотизм шахсни кўплаб 
стрессларга, салбий ҳис-туйғуларга дучор бўлиши, шахс психологиясида чуқур
ўзгаришларни келтириб чиқарувчи энг долзарб муаммолардан бири бўлиб
қолмоқда. Айтиш жоизки, зўравонликларнинг аксарияти айнан оилада содир
этилиб, оила аъзосининг ихтиёри ва эркига зид равишда жисмоний куч 
ишлатиш ёхуд руҳий тазйиқ ўтказиш орқали амалга оширилади. Жумладан,
муаммоли оилаларда психологик деспотизмни келтириб чиқарувчи
сабабларни аниқлаш ва тадқиқ қилиш мухим аҳамият касб этади. Дунёда
шахсга нисбатан содир этилган зўравонлик, деспотизмни келтириб чиқарувчи
ижтимоий-психологик омилларни аниқлаш, психологик деспотизмга мойил 
инсонларнинг когнитив, мотивацион, эмоционал, конатив соҳалардаги ўзига
хослигини инобатга олишга оид илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Оилавий низолар туфайли халок бўлган ёки оғир жароҳатланган шахслар
зўравонликка дуч келган ва жабрланганларнинг 60% ини аёллар ва болалар
ташкил этади , бу холат илмий изла нишларни чу қ урлаштиришг а имкониятла 
р яра тади. Шу боис жамиятнинг кичик бўғини сифатида оила ички
хавфсизлигини таъминлаш муҳимлигини тадқиқ қилиш долзарб саналади. 
Мамлакатимизда оилаларининг мустаҳкамлигига салбий таъсир
кўрсатаётган оила муҳитида юзага келаётган муаммолар, жумладан,
зўравонлик, психологик деспотизмни тадқиқ этиш муҳим илмий-амалий
аҳамиятга эга эканлиги билан бирга ҳозирги кунда ижтимоий психология
фани олдида турган муҳим вазифалардандир. Муаммоли оилалардаги
муносабатларнинг турлари, оиладаги низоли вазиятлар, низолар таъсирида 
зўравонлик, зўрлик, зулмкорлик, деспотик хулқнинг хусусиятларини аниқлаш 
ижтимоий психология ва этнопсихологияда олиб борилаётган
тадқиқотларнинг энг долзарб йўналишларидан ҳисобланади. 
Деспотизм - грекча сўз бўлиб, чексиз куч маъносини билдиради, якка
шахс томонидан ҳокимиятни бошқариш, низоли вазиятларни ҳар қандай йўл 
билан бостиришни англатади, бу тушунча шахснинг ўзига хос хусусияти бўлиб, 
унга бошқаларнинг фикри ва эҳтиёжларидан қатъий назар доимий ва тўлиқ
итоаткорликни талаб қилиш орқали эришилади. Ҳозирги даврда бу термин
шафқатсиз, ёвуз, қийноққа солувчи маънодаги сўзларнинг синоними сифатида 
ишлатилади. Доимий хўрлаш, психологик босим ўтказиш зулмкор шахснинг


529 
асосий хулқ-атвор кўринишларидан ҳисобланади. Деспотизм илмий тушунча
бўлиб, уни маҳаллий шароитда зулмкорлик деб аталиши билан боғлиқ 
ассоциацияни 
шакллантиради. 
Зулмкорликнинг 
асосий 
белгилари 
қуйидагилардан иборат: 
1.Оилавий муносабатларда ўз зулмкорлигини деспот шахс бошқа шахсга
нисбатан куч ишлатиш, қўл кўтариш орқали намоён этади ва бу хулқ
деспотнинг асосий хусусияти ҳисобланади. Оиладаги бундай муносабатни
деспот шахс бир марта амалга оширса, кейинчалик ҳам шундай ҳаракатни 
давом эттираверади.
2. Доимий хўрлаш. Зулмкор шахс хатти-ҳаракатида психологик босимни
ўтказишда ҳақоратли ибораларни қўллаш, оиладаги инсонларини қадр-
қимматини камситиш орқали намоён этади, бундай хулқ деспотнинг ягона
мақсадини – оиладаги хукмронликни мустаҳкамлаш ва ўз қадрини оширишни 
билдиради.
3. Мутлақ эгалик ҳисси.
4. Доимий назорат. Зулмкор шахс яшайдиган оилада ҳар бир ҳолат ва вазият у 
томонидан қатъий назорат қилинади.
5. Ёпиқ зулм. Ушбу муносабат ва хатти-ҳаракатлар қуйидаги ибораларда
ифодаланади:
“Бу менинг ғамхўр эканлигимни белгиси эмасми? Мен яхши кўраманки, шундай 
ғамхўрлик қиламан...”
6. Болаликдаги норасоликлар - комплекслар. Зулмкорлик инсоннинг тарбияси
билан бевосита боғлиқдир.
7. Деспотизмнинг ўзига хос белгиларидан бири бу жисмоний ва руҳий 
зўравонлик хатти-ҳаракатларнинг нормаси ва муносабатларни тартибга солиш
усули сифатида қабул қилиниши.
8. Жаҳл ҳар қандай хулқ-атворни ёки бошқаларнинг шахсий хусусиятларини
ўз ичига олган хулқ-атворни келтириб чиқаради.
9. Деспотлар одатда назорат қилиш учун кўпроқ имкониятга эга бўлишда бошқа 
одамнинг ўзини ўзи қадрлашини бутунлай йўқ қилишга ҳаракат қилишади. 
Маълумки, оила-турмуш муносабатлари доирасидаги муаммолар ўзининг кўп 
қирралилиги билан ажралиб туради. Бу борадаги муаммоларни ўрганиш, илмий 
тадқиқ этиш, айниқса бугунги кунда ўта долзарб масала ҳисобланади. Оилавий
муносабатлар бўйича бир қатор тадқиқотлар олиб борган психолог олим
Ғ.Б.Шоумаров илмий изланишларида эр-хотин ўртасидаги низолар, уларнинг
сабаблари, шакллари, ташқи ифодаланиши, низо ташаббускорини аниқлаш ва 
бартараф этиш масалалари ўрганилган. 
Оилавий зўравонлик бўлган ёки пайдо бўлиш хавфи мавжуд бўлган оилалар 
билан


530 
ишлашда мутахассислар томонидан фойдаланиладиган ҳаракатлар алгоритми
қатор камчиликларга эга эканлигини таъкидлаш зарур: 
1. психологлар ва ижтимоий иш ходимларни жалб қилган ҳолда оилавий
муносабатларни ташхис қилиш ўтказилмайди; 
2. эр-хотинлар, хотин ва эрнинг ота-оналари ўртасидаги низоли ўзаро
муносабатлар сабаблари ўрганилмайди; 
3. оилада зўравонликнинг намойиш қилиниши болаларнинг ахлоқи ва
психоэмоционал ҳолатига таъсири етарлича ўрганилмайди (ҳар қандай
зўравонлик ҳолатининг салбий асорати кейинчалик боланинг характерига таъсир 
кўрсатиши);
4. оиладаги низоли вазиятларни ҳал қилишда фуқароларнинг ўзини-ўзи
бошқариш органлари “яраштириш” комиссиялари, “Оила” марказининг
ходимлари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассисларини жалб қилиш билан
“оилавий медиация” дастурлари ўтказилмайди; оилани кузатиб бориш учун
ижтимоий иш мутахассислари жалб қилинмайди. 
Демак, бизнинг назаримизда, худудларнинг муаммоли оилаларида содир 
этиладиган зўравонликнинг деспотик характерини олдини олиш, оила 
аъзоларининг хулқ -атворини бошқаришга ёрдам бериш, зўравон оила
муҳитида вояга етаётган фарзандни келгусида ҳаёти ва тақдирига тузатиб
бўлмас асоратларни сингдириб олмаслиги учун масъулликни барча ўз 
зиммасига олиши керак бўлади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, деспотик хулқ ва зўравонликдан азият 
чекаётган жабрланувчиларни ўз вақтида психологик реабилитация қилиниши 
муҳим қадам ҳисобланади. Зулмкорликдан ҳимоя қилиш учун инсонларнинг 
ҳаёти, соғлиғи учун пайдо бўлган хавфни бартараф этиш, оила аъзоларининг
хавфсизлигини таъминлаш, жабрланувчига нисбатан тазйиқ ўтказган ва зулм
содир этган шахснинг такроран ғайриқонуний хатти-ҳаракатларига йўл
қўймаслиги учун иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий, ташкилий,
психологик ва бошқа тусдаги кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар тизимини 
ташкил этиш зарур эканлиги исботланди ва бир қатор ишларни амалга ошириш 
таклиф этилади: 
1. Реабилитация ва мослаштириш марказларининг махсус хайрия фондларини 
ташкил қилиб унга маблағларни жалб қилишда давлат томонидан солиқ 
имтиёзлар бериш. 
2. Марказлар қошида турли хилдаги ўқув ишлаб чиқариш корхоналари ташкил 
қилиб зўрлик қурбонларини иш билан таъминлаш ва ишлаб чиқарилган
махсулотларни сотишдан олинган даромадларни жабрланганларга ёрдам 
кўрсатишга жалб қилиш. 


531 
3. Оилавий зўрлик қурбонларини реабилитация қилиш худудий марказларни
йирик ишлаб чиқариш корхоналарга бириктириш ёки уларнинг балансига 
ўтказиш. 
Юқоридаги масалаларга алохида эътибор қаратиш оилалардаги зўравонликни 
олдини олиш масалаларига амалий ёрдам бериш учун дастур сифатида 
фойдаланиш имкониятини яратади. 
Адабиётлар: 
1. Э. Ғ. Ғозиев. Психология. “Ўқитувчи” нашриёт-матбаа ижодий уйи 
2017 й. 
2. Ш.Т.Халилова. Инсон ҳаёти муқаддас бойлик. – Т., 2017. 
3. Ф.А.Акрамова, Н.Р.Ҳасанова. Шахсни ўрганиш психологоик тестлари. —Т.: 
РОИАМ, 2015. 
4. Стресснинг олдини олиш ва уни бартараф этиш усуллари. Тошкент 
вилояти хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон психологлар ассоциацияси 
Тошкент вилояти бўлими. 
5. И.К.Абдуллаев, З.Ж.Муталова. “Ижтимоий меъёрлар ва инсон саломатлиги”. 
Т.:2007й. 


532 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   328




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет