1-расм. ЎЗДВ ларини қўллаш босқичлари
Ушбу босқичда ЎЗДВ ўқув жараёнини бошқа ўқув-методик воситалар
билан баравар ҳолда қўллаб-қувватлашни таъминлайди. ЎЗДВ нинг ўрни ва
унинг бажарадиган вазифалари таълимни
ташкил
этишнинг шаклланган
тамойиллари билан белгиланади. Бошқача айтганда, ушбу босқичда ЎЗДВ лари
нофаол тарзда қўлланилади, яъни таълим тизимининг ўзгаришига деярли таъсир
этмайди.
ЎЗДВ ларининг профессионал таълимида фаол қўлланилиши иккинчи ва
учинчи босқичларда яққол намоён бўлади. Бу шу билан белгиланадики, ЎЗДВ
лари анъанавий ўқув-методик воситаларга нисбатан янги имкониятларни
таъминлайди, кўпгина мавжуд функциялари янада юқори сифат билан амалга
оширилади.
ЎЗДВ ларнинг асосий афзалликлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
таълим олувчига ўзига қулай ЎЗДВ билан ишлаш жойи ва вақтини, ўқиш
суръатини танлашга имкон берадиган ўқув материалини мустақил ўзлаштириш
(мустақил таълим олиш) учун шарт-шароитлар яратилиши; таълимни янада
3.Таълимнинг функционал ва ташкилий тузилмаларини
ривожлантириш, таълимнинг янги шаклларида уларни
амалга ошириш воситаси
1.ЎЗДВ нинг алоҳида педагогик вазифаларни анъанавий
ўқитиш шакллари ва ўқитиш методлари доирасида ҳал
қилиш воситаси сифатида қўлланилиши
Ўқитишнинг янги метод ва шакллари
2. Дидактика ва методикани ривожлантириш воситаси
ЎЗДВ таъминлайдиган янги имкониятлар
Таъ
л
им
тиз
ими
д
а
Ў
ЗД
В
н
и
қў
лл
аш
б
о
сқ
ич
иа
л
ар
и
ЎЗДВ нинг
фаол қўлла-
нилиши
ЎЗДВ нинг
нофаол
қўллани-
лиши
560
чуқурроқ индивидуаллаштириш ва унинг вариативлигини (айниқса, таълим
олувчининг жорий тайёргарлик даражаси ва қизиқишлар доирасига
мослаштириладиган ЎЗДВ) таъминлаш учун шарт-шароитлар яратилиши;
ўрганилаётган объектлар ва жараёнларнинг моделлари (шу жумладан, амалиётда
танишиш қийин бўлган моделлар) билан ишлаш имконияти; ўрганилаётган
объектларнинг уч ўлчамли виртуал образларини тақдим этиш ва биргаликда
ишлаш имконияти; ноёб ахборот материалларини (расмлар, қўлёзма,
видеолавҳалар, овозли ёзувлар ва бошқалар) мультимедиа шаклида тақдим этиш
имконияти; назоратни автоматлаштириш, билим ва кўникмаларни янада
объектив баҳолаш имконияти; билим ва кўникмаларни назорат қилиш учун
такрорланмайдиган топшириқлар сонини автоматик тарзда генерация қилиш
имконияти; ахборотни излаш (гиперматн, гипермедиа, автоматлаштирилган
кўрсаткичлар, таянч сўзлар бўйича излаш, бутун матн бўйича излаш ва
бошқалар) имконияти; илғор психологик-педагогик методикаларни (ўйинли ва
мусобақали таълим шакллари, эксперимент ўтказиш, виртуал ҳолатга “шўнғиш”
ва бошқалар) самарали қўллаш учун яратилган имкониятлар [2].
Юқорида қайд этилган мулоҳазалар ЎЗДВ ни дидактик ва функционал
нуқтаи назардан тавсифлайди.
ЎЗДВ нинг технологик афзалликларига қуйидагилар киради: ишлаб чиқиш
тезкорлигининг ошиши; янгилаш, ривожлантиришнинг осонлиги ва
нусхаларини кўпайтиришнинг осонлиги, Internet орқали фойдаланилиши ва тез
тарқатилиши.
Таълимда ЎЗДВ нинг фаол қўлланилишининг аҳамияти шундан иборатки,
улар нафақат маълум педагогик вазифаларни ҳал қилиш воситалари сифатида
фойдаланилади, балки дидактика ва методиканинг ривожланишига туртки
беради, ўқитиш ва таълимнинг янги шаклларини яратишга имконият яратади.
Масофавий таълим дунё миқиёсида Internet технологияларининг кенг
тарқалиши натижасида жадал ривожланмоқда. Мультимедиа, компьютер
графикаси ва тренажёр тизимлари технологиялари, шунингдек рақамли
маълумотларни зичлаштириш метод ва алгоритмларининг ривожланишига,
561
касбий фаолият шароитини имитация қилувчи виртуал воқеликка “кириш”
орқали фойдаланиладиган ўқитиш методикаларини ишлаб чиқишга туртки
беради. Бундан ташқари, компьютерли тармоқ тренажёрлар синфининг
яратилиши ишбилармонлик ва мусобақа ўйинлари (касбий тайёргарлик ва
малака оширишда касбий мусобақа ва ишбилармонлик ўйинлари аввалдан
қўлланилиб келинсада, лекин ЎЗДВ уларни ташкил этиш ва ўтказиш сифатини
сезиларли оширади) шаклидаги машқ қилиш методикасининг ривожланишига
ҳам имконият яратади.
Методика ва дидактиканинг ривожланишида ЎЗДВ ҳал қилувчи аҳамиятга
эга. Ўқув жараёнида ЎЗДВ дан фойдаланиш натижасида (таълим сифатини
ошириш; ўқув тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга сарфланадиган
харажатларни камайтириш; ўқитувчилар юкламаси ва методик вазифаларни
қайта тақсимлаш, ностандарт ўқув топшириқларини тайёрлаш, таълим
олувчилар билан индивидуал ишлаш ва бошқалар натижасида) ўқув жараёнини
ўқув-методик воситалар билан таъминлашнинг тезкорлиги таъминланади.
Таълимга сарфланадиган харажатларни камайтириш қуйидагиларнинг
ҳисобига амалга оширилади: ўқитувчининг айрим вазифаларини (таянч ўқув
материалини баён этиш, кўп сонли назорат топшириқларини тайёрлаш ва
текшириш, таълим олувчиларнинг дастлабки тайёргарлиги, билим ва
кўникмалари даражасини жорий баҳолаш ва бошқаларни) ЎЗДВ га юклаш;
босма ўқув-методик қўлланмаларга эҳтиёжни камайтириш; ўқув жараёни-нинг
моддий-техник таъминоти воситалари (бино, лаборатория жиҳозлари ва
бошқалар) га юкламани камайтириш; ўқув тадбирларини ўтказиш жойларига
боришга ҳаражатларни камайтириш ва бошқалар.
Қайд этилганлардан кўриниб турибдики, таълимнинг замонавий тизимида
аниқ ўқув-методик воситаларни танлаш эҳтиёжи туғилганда ЎЗДВ га
ўқитишнинг анъанавий воситаларига нисбатан кўпроқ устуворлик берилади.
Аммо, бу устуворлик ЎЗДВ ўқитишнинг анъанавий воситаларини бутунлай
сиқиб чиқаришини ёки уларни алмаштиришни англатмайди. ЎЗДВ нинг ҳам
ўзига хос камчиликлари бор. Улар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
562
ЎЗДВ билан ишлаш учун мос дастурий таъминотга эга бўлиш ва компьютерда
ишлаш кўникмасини эгаллаш зарурлиги; компьютер экранида катта ҳажмдаги
матнли материалларни идрок қилишнинг мураккаблиги; ЎЗДВ нинг
интерфаоллигининг етарли эмаслиги; ўқув режаси бажарилишини бевосита ва
мунтазам назорат қилиш имконининг йўқлиги. Бу камчиликлар объектив
характерга эга. Афсуски, улар қаторига ЎЗДВ ни лойиҳалаш жараёнида
яратувчилар томонидан йўл қўйиладиган концептуал ноаниқликлар натижаси
бўлган субъектив камчиликлар ҳам киради. Шу боис ЎЗДВ ни ўқув жараёнига
анъанавий ўқув-методик воситалар билан мажмуавий қўллаш мақсадга мувофиқ.
Достарыңызбен бөлісу: |