Адабиётлар рўйхати:
1. Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т. 7.
Т.: «Ўзбекистон», 1999. – Б.88.
2. Кант И. Соч. в 6 Т.- М, Т. 6. - С. 266.
3. Зиммель Г. Конфликт современной культуры. - Птг: Начатки знаний,
1923. - С. 11.
658
ФИО автора: Ғаниева Т.
Навоий вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ходими
Название публикации: «ЭРГАШ БУЛБУЛ-ДИЛКАШ БУЛБУЛ»
Ҳар қайси халқнинг азалий тарихи ва маданияти энг аввало унинг оғзаки ижоди
фольклор санъатида, достон ва эпосларида мужассам топган бўлиб, улар
миллатнинг ўзлигини англаш, унинг ўзига хос миллий қадриятлари ва
анъаналарини сақлаш ва ривожлантиришда бебаҳо манбаа ҳисобланади. Халқ
орасида кенг тарқалган ва севимли жанрларидан бири эпик асарлар-достонлар
бўлиб, улар бизнинг давримизгача узоқ ўтмиш замонлардан оғзаки поэзия
анъаналари туфайли етиб келган. Достонларни авайлаб-асраб келган ва зўр
маҳорат билан ижро этувчи шоирлар ва бахшилар асли меҳнаткаш аҳоли
орасидан чиққан. Улар табиийки, меҳнаткаш халқнинг ўй-фикрлари ва орзу-
ниятларини зўр маҳорат билан кўйлаб келганлар. Ана шундай бахши ва
шоирлардан бири Зарафшон воҳасининг қадимий Нурота ва Қўшработнинг
пурвиқор Оқтов ва Қоратов тоғлари оралиғида аниқроғи, Оқтовнинг шимолий
этакларида элнинг дарду-аламини, қайғу-хасратини кўйлаган, Қўрғон
достончилик мактабининг хушовоз, булбулнавоз вакили Эргаш Жуманбулбул
ўғлидир. Эргаш Жуманбулбул ўғли 1868 йил ҳозирги Қўшработ туманининг
Жўш даҳасидаги Қўрғон қишлоғида етти пушти бахши ўтган оилада дунёга
келган. Бу ҳақида у ўзининг Таржимаи ҳолида “Мен Зарафшон воҳасининг
Нурота жариби
Жўш
даҳасининг Қўрғон қишлоғидан. Мулла Эргаш 61 яшар, Жуманбулбул ўғли,
Жуманбулбул мулла Холмуроднинг ўғли, Мулла Холмурод мулла Тошнинг
ўғли, Мулла Тош, уста Папаснинг ўғли, уста Папас Ёдгорнинг ўғли. Ўзим ўзбек
туркман, жамоасидан, асл зотим Қорақисса қозоқоёқлигига қуйилади”-деб баён
этилади. Эргаш Жуманбулбул ўғли ёшлигидан зийрак, билимга чанқоқ, сўзга
чечан бўлган. Зеро унинг ўзи куйлаганидек,
659
Мен чечанман, ўзим сўзнинг устаси ,
Мендан қолган катта шоир нусхаси ,
Етти пуштим бари шоирга катта ,
Уларнинг сўзининг йўқдир қисқаси.
Дарҳақиқат, шоир ҳақ эди. Чунки унинг ўзи содда, жайдари, тўпори, тили
бийрон халқ фарзанди бўлиб, ёшлигидан бахшилардан достон айтиш сирларини
ўрганди. Дастлаб қишлоқ масжидида Мулла Ўтамурод қўлида, кейинчалик
Бухоро мадрасаларининг бирида тахсил олади. Навоий, Машраб, Сўфи Оллоҳёр
асарларини чуқур ўрганиб қирқдан ортиқ достонларни ёд олади. Эргаш
Жуманбулбул ўғли фолъклоршунос олимларга ўтган асрнинг 20-йилларидан
маълум бўлади. Ундан Ходи Зариф, Ғози олим Юнусов, Муҳаммад Исо Эрназар
ўғли каби олим ва зиёлилар 33 номдаги асарларини ёзиб олишган. Бахши
ҳақидаги мақолалар сони эса 200га яқин. Ўзбек бахшиларидан бирортаси Эргаш
шоирдек 5 жилдлик асарлар тўпламини нашр қилишга мувофиқ бўлган эмас.
Ўзбек халқи тарихидаги ёрқин саҳифалар акс этган “Ойсулув” достони, 1928
йилда “Равшан” достони, 1937 йилда “Далли”, “Хўш келди” ва “Кундуз ва
Юлдуз” достонлари Эргаш Жуманбулбул оғзидан ёзиб олинган. Эргаш
шоирнинг машаққатли ҳаёти Қўрғон қишлоғида яшаган ҳамқишлоқларидан
ўзгача эмас эди. У ўзининг “Кунларим” термасида отаси ўлганидан кейин
уйланиши ва қарз эвазига бутун бори-йўғидан ажралиши тарихини ёзади.
Турмуш ташвишлари бахшидан тинимсиз меҳнат қилишни ҳамда Зарафшон
воҳаси атрофида қишин-ёзин тирикчилик дардида достон ва термалар айтиш
билан банд бўлганлигини баён этган. Аммо шоир бутун умри давомида
иймонини йўқотмади, давлатмандларга қуллуқ қилиб яшамади. Отаси Эргаш
Жуманбулбулга муносиб фарзанд бўлди.
Устоз Ходи Зарифнинг айтишича , Милтиқбой исмли бир золим амалдор
Жуманбулбулга дуч келиб ўзини таърифлашни сўрабди. Мақтов эвазига
қорабайир отини мукофотга беришни ҳам айтибди. Шунда Жуманбулбул :
660
Агар туя бўлганда жўн бўларинг ,
отдан кейин эшакман тенг бўларинг ,
Қантар оғмай хариш бўп ағнаб ётиб,
Қарға билан қўнғизга ем бўларинг .
-деган экан. Эргаш шоир отасидаги хақгўйликдан ғурурланган, фахрланган.
Шунинг учун эл орасидаги ҳурматини юқори даражада сақлаш бахти ҳаётидаги
азиз тушунча ҳисобланган. Эргаш шоир Бухоро мадрасаларида Алишер
Навоий, Фузулий, Машраб ижоди билан яқиндан танишгани, бахшига ижро
этажак достонлар композицияси, сюжетининг бадиий мукаммал ишланишида
фойда берди. “Равшан”, “Кунтуғмиш” достонлари, уч марта ҳайдалганлиги
билан ажралса, “Алпомиш”, “Қундуз билан Юлдуз”, “Далли”, “Хўш келди”,
“Авазхон” “Хасанхон”лар заминини ўз маҳорати билан ҳайдашга уринди.
Фолъклоршунослар Эргаш шоир ижросидаги асарларнинг пухта эканлигини
алохида таъкидлайдилар. Шоир достонларидан бирор лавҳани олиш ҳам,
қўшиш ҳам мумкин эмас. Ҳар бир ишга ижодий ёндашишга ўрганган шоир
мадрасада олган билимларини ҳалқ достонлари ижросига тадбиқ этди ва бу
жанр намуналарининг бадиий савиясини кўтаришга муносиб ҳисса қўшади.
Эргаш шоир қалбидаги муҳаббатини ижро этаётган достонлардаги қаҳрамонлар
ҳатти харакатини кўрсатиш орқали ифодалади. У кўйлаган Гўрўғли
туркумидаги достонларида Гўрўғли, Юнус пари, Мисқол пари, Ҳасанхон,
Авазхон кабилар мардлиги, ҳалоллиги, тўғрисўзлиги билан тингловчиларни
ўзига мафтун этади. “Равшан” достонида Ҳасанбой дорга олиб келинаётган
ўғлини шу заҳоти қутқармоқчи бўлганида, Жайноқ масхарабоз унга аввал
Равшанни синаш кераклигини маслаҳат қилади. Ҳасанбой рози бўлиб, Қорахон
подшоҳнинг мулозимларини Равшанга ўз юртидан, Гўрўғлидан воз кечса,
Зулҳуморни унга беришларини, шу юртга – Ширвонга Равшанни подшоҳ
қилишларини айтадилар. Шунда ёш йигит дор остида туришига қарамай :
Сен айтган одаминг, золим мен эмас ,
661
Бир нечалар ўз ҳолини тингламас,
Мен ўлмасам, ўз элимдан кечмайман!
Азиз бошинг оёғимга тенг эмас! – деб -----
Таклифини рад этди.
Бундай мазмундаги мисралар, достон ижро этилаётган худуддаги юзлаб мард
ўғлонлар тарбиясига таъсир қилган. Шоир юрт меҳри ҳақида уларга ортиқча
насиҳатлар қилмай юракларига она диёр қиймати нақадар улуғ эканини
синдириб қўя қолади. Шоир Қўрғон достончилик мактабини янада
ривожлантирди, унга жило сайқал бериб, янги мактабга асос солди. Бу хусусида
Мухаммад Қўшмоқбой “Эргаш Жуманбулбул ўғли ўзбек достонининг
хазинабони эди. У Қўрғон достончилик мактабининг устози қарийб, хамма
достонларни билувчи ва шогирдларига ўргатувчи Жоссоқ шоирнинг вориси
эди. Эргаш Жуманбулбул ўғли достон айтганда ҳамиша жўш-хурушга кириб,
шундай улуғлик ва маънавий юксакликка эришдики, у бутун коинотни кафтига
симобдек қўйиб, кузатиб турганга ўхшайди. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг
эстетик идеали Қўрғон достончилик мактаби эстетик идеалини тўла тўкис
мужассам этади”- деб таъкидлайди.
Эргаш Жуманбулбул ўғли анъанавий достонлар ва термаларни кўйлаб
келиш билан бирга ўзи ҳам баракали ижод қилди. Унинг “Таржимаи хол”
достони, “Келдим”, “Тошкент тарифида”, “Қизил”, “Турсуной”, “Охунбобоев”,
“Ғози Олим”, “Отажон Хошим”, “Шоирларга раҳбар Ходи” ва “Асов қизлар”
каби термаларни ёзиб мерос қолдирган.
Бир пайтлар эл орасида “Қўрғоннинг қудуғидан сув ичган киши албатта шоир
бўлади”, деган гап юради. Қўрғон достончилик мактабининг анъаналарини
давом эттираётган бахши- шоир, сўзамолларнинг янги авлодлари етишиб
келмоқда. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг сози Раҳматулло Юсуф ўғлидан
кейин Ўрол Синдоров, Ҳомид Исаев, Пирим Юсупов, Шукур Норбобоев,
Болтабой Мамарасулов, Аҳтам Ўролов, Абдулла Насимов, Нуриддин
662
Бобоқандов, Шомирза Турдимов, Фахриддин Шодиев, Олқор Дамин,
Абдусамад Мамаюсупов, Абдусаид Нурбоев, Юсуф Қораев, Мушарраф
Хўжабекова, Дилором Дилхоҳ, Дилшод Отамуродов каби ижодкорлар қўлига
ўтди.
663
Достарыңызбен бөлісу: |