Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке»



Pdf көрінісі
бет218/328
Дата19.01.2023
өлшемі12,18 Mb.
#61977
түріСборник
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   328
Байланысты:
Зарина мақола 722 бет

ФИО автораКаримов Ботиржон Тулқинович 
Чирчиқ ОТҚМБЮ Техник таъминот кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник 
Название публикации: «ЖАМИЯТДАГИ КОНФЛИКТЛАР ҲАҚИДАГИ 
ТАРИХИЙ - ТАДРИЖИЙ БАҲСЛАР» 
Аннотация: Конфликтларни англашга бўлган уринишлар узоқ тарихга 
бориб тақалишини ҳисобга оладиган бўлсак, Қадимги дунё файласуфлари 
конфликт ёмон ҳам, яхши ҳам эмас, улар кишиларнинг фикридан қатъий назар, 
ҳар жойда мавжуд бўлади деб ҳисоблаганлар. Бутун дунё қарама-қаршиликлар 
билан тўла, улар билан табиат, инсон ва ҳаттоки маъбудлар ҳаёти ҳам боғлиқ. 
Тўғри, улар «конфликт» атамасини ҳали ишлатмаганлар, аммо конфликт бутун 
ҳаётни қамраб олмасдан, унинг бир қисми эканлигини кўра билганлар. 
Калит сўзлар: конфликт, кураш, қарама-қаршилик, утопик ғоялар, 
Уйғониш даври, жамият, зўравонлик, мажбурлаш.  
Ўрта Осиёда илк Уйғониш даври деб ном олган IX-XII асрларда фаолият 
кўрсатган мутафаккирларнинг дунёвий маърифатга интилиши ва бу йўлда 
ўтмиш давлатларнинг маданияти ютуқларидан кенг фойдаланиш, инсонни 
улуғлаш, унинг маънавий фазилатларини асослаш борасидаги фикр-
мулоҳазалари жамиятдаги конфликтлар ҳақидаги тарихий - тадрижий баҳсларда 
ўзига хослиги билан ажралиб туради. 
Абу Наср Форобий (873-950 й.) биринчи бўлиб жамиятнинг келиб чиқиши 
ва давлатни қандай бошқариш кераклиги ҳақидаги илмий назарий билимлар 
тизимини ишлаб чиқди. 
Форобийнинг жамият ҳақидаги мулоҳазаларида «зўравонлик ва 
мажбурлаш таълимоти» қораланади. Чунки ҳар қандай давлат ва жамиятда 
«зўравонлик ва мажбурлаш таълимоти»нинг амалиётда акс этиши, ўша давлат ва 
жамиятдаги конфликтлар шаклланишининг асосидир. Форобий «зўравонлик ва 
мажбурлаш таълимоти»га қарама-қарши ўлароқ «табиий эҳтиёж назарияси»ни 
илгари суради. 
Ўрта Осиёдаги илк Уйғониш даври вакилларидан бири Абу Али Ибн Сино 
(980-1037й.) жамиятдаги конфликтлар ҳақида ўзининг «Рисолату тадбири 
манзил», «Иншорат ва Танбихат» каби асарларида фикрлар билдириб, «Рисолату 
тадбири манзил» асарида шундай ёзади: «....одамларнинг мулкий тенгсизлиги, 
вазифасининг бир хил эмаслиги, ўзаро фарқлари, инсон ижтимоий фаолиятининг 
асосий сабабидир». Бизнингча, бундай тарихий ижтимоий борлиқ илк маротаба 
«ақл-идрокли одамлар» даврида шаклланган. Бу фикрларга асосланган ҳолда, 
конфликт аввало ижтимоий ҳодиса эканлигини алоҳида таъкидлаш мумкин. 
Илк Уйғониш даври намоёндаларидан яна бири Абу Райҳон Беруний (973-
1048) - “Пул - бу жамиятда меҳнат тақсимотининг шаклланиши натижаси, 
пулнинг иккита хусусияти бор: биринчиси, товар айирбошлаш бўлса, иккинчиси, 
«бегона куч» ёллаш-«бир киши иккинчисига ўртада тузилган шартнома туфайли 


656 
ишлаши». Меҳнатнинг бундай тури муайян қарама-қаршиликлар – 
конфликтларнинг шаклланишига олиб келади” – деб таъкидлайди. 
Табиат, жамият ва тафаккурдаги қарама-қаршилик, инсонлар, синфлар, 
давлатлар ўртасидаги кураш ҳақида ижтимоий конфликтлар кескин тус олган 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   328




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет