963
Имом ушбу оятдаги Мусо алайҳиссаломнинг Роббисидан ўзини
кўрсатишликни сўраганидан қасд қилинган маънони тафсир қилар экан, оятдан
бир неча эҳтимолликларни келтирди. Жумладан:
Имом дедики: Агар Аллоҳни кўриш аниқ иш бўлмаганда оятда бу нарса
келмасди.
Ва яна Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган ҳадислардан
бирида у зот дедилар: “Сизлар роббингизни мана бу ойни кўрганингиздек
кўрасизлар”, шунда “Сиз Роббингизни кўрганмисиз”, деб сўралди. Росулуллоҳ
алайҳиссалом:”Қалбим билан, қалбим”, - дедилар.
Эътибор берадиган бўлсак, Пайғамбаримиз алайҳиссалом сўровчининг
саволини инкор қилмадилар, балки унга Аллоҳни қалбан кўришликни
билдирдилар.
Маълумки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мўминларни баъзи
нарсаларни сўрашликдан қайтарганлар ва улар бундан тийилган. У зот: “Баъзи
нарсалар ҳақида сўраманглар”,-деганлар. Агар юқоридаги савол (Аллоҳни
кўриш ҳақидаги) қайтарилган саволлар каби бўлганда бундан мўъминларни
огоҳлантирмасмидилар?!
Росулуллоҳ
алайҳиссалом
уларни
бундан
қайтармадилар ҳам, у ҳақда танбеҳ ҳам бермадилар, балки саволга муносиб
жавоб бердилар. Бундан кўринадики, бу (Аллоҳни кўриш) ҳақда сўраш бидъат
эмас. Валлоҳу аълам!
Юқоридагилардан хулоса қилинса аён бўладики, Имом Мотуридий
оятларни тафсир қилишда ҳадисни келтириш билангина кифояланмадилар,
балки у ҳадисни таҳлил қилдилар, яхшилаб эътибор қилдилар ва унда ирода
қилинган нарсани баён қилдилар. Бунда оятни маъноси ва унда баён қилиган
нарсанинг баёнини бойитиш бор.
Достарыңызбен бөлісу: