83
ҚОРЫТЫНДЫ АТТЕСТАТТАУ ТАПСЫРМАЛАРЫ
ЎЗБЕК ТИЛИ
(Гуманитарлик йўналишдаги чуқурлаштирилган синфлар учун)
1-вариант
Қуйидаги иккита матнни ўқинг ва топшириқни бажаринг.
А матни: мақоладан парча
Ҳазратни ҳар кун ўқисак
Замин баланд тоғларни кўтариб туриши мумкин, бироқ заминнинг кўксини
тоғлар юксалтириб туради. Буюклар ҳам шундай – халқнинг қадри, ўтмиши ва
келажагини юксалтиради. Буюклик ҳеч қачон талқину таҳлилга, мақтовга
эҳтиёжманд эмас, худди қуёш ёруғлик ва ҳароратга эҳтиёж сезмагани каби.
Ҳазрат Навоий ҳақида ҳам шундай дейиши мумкин. Бу улуғ зот инсондаги
барча ноёб фазилатлар эгаси – бу чарху дунда қўлига қалам тутган аҳли ижод
ичидаги буюкларнинг буюги! Аввал ҳам, кеча ҳам, эртага ҳам шундай бўлиб
қолиши, шубҳасиз!
Биз Навоийга юз бурсак, қўлимиз осмон бағридаги булутларга санчилган
чўққиларга, бошимиз эса офтобга етгудай бўлади. Улуғ бобомиз даҳоси бизнинг
фахримиз, ғуруримиз, дунё ижод саҳнининг энг тўридаги ўрнимиз тимсолига
айланган.
Ҳазрат Навоий ижоди, Навоий инъом этган мангу, барҳаёт ижод булоғи бо-
расида қадимдан то бугунга қадар сон-саноғи йўқ битиклар мавжуд. Бизнинг
замонимизда ҳам қанчалаб зукко олимларимиз, иқтидорли адибларимиз Навоий
даҳоси ҳақида арзирли изланишлар олиб боришмоқда. Уларнинг ёрқин ва заҳ-
матли меҳнати олдида ифтихор билан бош эгамиз. Навоийнинг руҳи қўлласин
деймиз.
Улкан тоғ салобати ҳаммага бирдек кўриниб тургани каби Навоий ижоди
сарбаландлиги ҳам кўзимизни қувонтириб, дилимизни чароғон этади. Тўғри,
барчамиз ҳам зукко олимларимиз сингари Шеърият султони меросини нозик ва
маромига етказиб талқин қилолмаслигимиз табиий. Бироқ, Навоий ҳақида ҳар
биримиз – хоҳ тадқиқотчи, хоҳ муаллим, хоҳ ўқувчи, хоҳ бошқа бир касб эгаси
бўлмайлик, сидқидилдан сўзлашга, ул зот ижодини кучимиз етгани даражасида
талқин қилишга уринсак, бу ҳолга ижодпарвар бир халқ болаларининг ўз даҳосига
самимий эҳтироми деб қарамоқ керак. Ҳар бир уйни Навоий нури ёритиб турсин.
Достарыңызбен бөлісу: