Табиат – умумий уйимиз. Курраи замин яралибдики, табиат ва инсон бир-
бири билан чамбарчас боғлиқдир. Асло, асло инсонни бир бўлак, табиатни бир
бўлак ҳолатда тасаввур этолмаймиз. Нима учун табиатни она сўзи билан боғлаб
айтамиз, деган ҳақли савол туғилади.
Табиатнинг инсонга келтирадиган фойдаси беҳисоб. Уларни санаб адоғига
етиш қийин. Унинг мусаффо ҳавоси ва зилол сувининг нечоғли қадр-қимматга
эга эканлигини изоҳлашнинг ҳожати бўлмаса керак.