87
ҚОРЫТЫНДЫ АТТЕСТАТТАУ ТАПСЫРМАЛАРЫ
ЎЗБЕК ТИЛИ
(Гуманитарлик йўналишдаги чуқурлаштирилган синфлар учун)
3-вариант
Қуйидаги иккита матнни ўқинг ва топшириқни бажаринг.
А матни: мақоладан парча
Оила тарбия маскани
Оила – муқаддас даргоҳ, жамиятнинг бир бўлаги. Жамият равнақи оила
равнақи билан чамбарчас боғлиқ.
Болаларнинг одобли бўлиб улғайиши учун ота-она энг катта ибрат
мактабидир. “Қуш уясида кўрганини қилади”, деб бежиз айтмаган халқимиз.
Тартиб ва интизом бўлган жойдагина қонун-қоидага амал қилинади. Тартиб
бўлмаган жойда иш ҳам юрмайди, ривожланиш ҳам бўлмайди. Оилада тинчлик-
хотиржамликнинг бўлиши, оила аъзолари орасида меҳр-оқибатнинг мавжудлиги,
ота-она ва фарзандларнинг ўзаро самимий муносбаталари бу кичкина жамият деб
номланган оиланинг ички тартиб қоидалари ҳисобланади. Бизнинг оиламиз катта
оролдаги танҳо оила эмас, балки ака-укаларимиз, опа-сингилларимиз, амаки-
тоғаларимиз, амма-холаларимиз, биз билан яқин борди-келдиси бўлган дўсту ёр,
қўни-қўшниларнинг оилалари орасида эканини эсимиздан чиқармайлик.
Ота-онага хизмат қилиб, уларнинг розиликларини олиш бутун бир бошли
оила, қариндош-уруғ, ҳатто қўни-қўшни, ёру дўстлар жамоасини ўз ичига
оладиган комплекс хизматлар мажмуаси десак муболаға бўлмайди. Чунки оят ва
ҳадислардан шу нарса маълум бўлмоқдаки, бу борадаги илк қадам оилада
бевосита ота-онадан бошланса-да, у бориб-бориб ака-укалар, амаки-тоғалар, ота-
онанинг ёру дўстларига бўлган муносабаталарни ҳам ўз ичига олмоқда.
Икки ё уч ёки ундан кўп фарзандли оилаларда, кейинчалик уларнинг ҳар
бири оила қуриб бола-чақали бўлгандан кейинги бир бутун катта оилани кўз
олдингизга келтиринг. Бу кичкина жамият гарчи ҳаммаси бир ота ва онадан
кўпайган бўлса-да, турли хулқ-атвордаги катта-ю кичик одамларни ўз қарамоғига
олади. Мана шу кичкина кишилик жамиятида ҳеч кимнинг кўнглини оғритмасдан,
имкон қадар ҳамма билан яхши муносабат ўрнатган ҳолда ота-онанинг хизматини
қилиб, розиликларини топиш лозим бўлади.
Агар оила аъзолари ҳисобланган фарзандларнинг бирортасида ножўя одати
бўлса, буни унга чиройли қилиб, юмшоқлик билан тушунтириш лозим. Бу
чиройли сўзни мисоллар ёки ибратли ҳикоялар билан тушунтирилса янада яхши
бўлади. Бу жараёндаги, яъни оила аъзоларига тарбия беришдаги энг муҳим
жиҳат, сўздан бошқа ортиқча ҳаракатларга эҳтиёж қолдирмасликдан иборатдир.
Демак, айтилиши билан хато ва камчиликлар бартараф этиладиган бўлса, ортиқча
гап-сўзларга ўрин қолмайди ва бу тарбиянинг яхши таъсиридан дарак беради.
В матни: мақоладан парча
Достарыңызбен бөлісу: