таянч атамаси концептдир. Концепт - мураккаб структурага эга бўлиб, ўзида
ижтимоий-психологик, этномаданий каби
тушунчалардан ташқари
мазкур
маданиятга хос бўлган ассоциациялар, эмоция, баҳо, миллий образлар ва
коннотацияларни ҳам қамраб олишлиги билан фрейм, скрипт, сценарий,
гештальт каби тушунчалар билан уйқашиб кетади. Демак, концептлар
концептуал билимлар тизимини ташкил этиб, инсон онгида дунёни тасаввур
этиш имкониятини юзага чиқаради, лисоний белгилар - бирликлар
эса
концептларда акс этган борлиқни кодлаштирувчи, вербаллаштирувчи
умум
қабул қилинган махсус воситалар тизимидир25.
Биз ҳозирга қадар тилшуносликда мавжуд бўлган концепт ҳақидаги
қарашларни ўрганиб чиқиб, уни (концептни) қуйидагича аниқлаймиз:
“Когнитив тилшунослик ва лингвокультурологиянинг ўрганиш объекти бўлган
“концепт” онтологик жиҳатдан юксак умумлаштирувчилик ва тилнинг турли
сатҳлари, воситалари орқали ифодаланиш имкониятларига эга бўлган, ҳар бир
тилда ўзига хос семантик майдонни вужудга келтирадиган
кенг қамровли
тушунчадир” .
Лингвокультурологик ёндашув намояндалари “концепт” атамаси билан
боғлиқ лингвокультурема тушунчасидан фойдаланадилар. Лингвокультурема
денотатив
ва коннотатив
(маданий)
маъноларни
бир
вақтнинг ўзида
мужассамлантирган тил бирлигидир26. Айнан бир
халқ маданияти ва
тилигагина хос бўлган, масалан, ўзбек тилидаги “ оқсуяклар, хўжалар, палов,
атала, хатми, куёв қочди, куёв чиқди”, рус тилидаги “борщь, щи, окрошка”,
инглиз тилидаги “lord, commons, bluebottle” каби концептларни воқеланти
рувчи тил бирликлари, яъни реалемалар лингвокультуремаларга ёрқин мисол
бўла олади.
Тадқиқотда
интенсификация/деинтенсификация
семантикасининг
ўхшатиш ва метафора каби стилистик воситаларга хослиги бу воситаларнинг
бошқа лексемалар билан интенсификация/деинтенсификация парадигма-ларини
ҳосил қилиши аниқланган. Ўхшатиш ва метафоралар халқларнинг ўзига хос
миллий тафаккур тарзининг акс эттирилиши маҳсули сифатида юзага келади.
Масалан, ит (dog) лексемаси кўп халқлар тасаввурида содиқликни интенсив
ифодалашнинг
рамзи
ҳисобланса,
“fox”
(тулки)
зоосемизми
айёрлик,
муғомбирлик рамзи сифатида уларнинг онгида муҳрланиб қолган. Ишда
“camel” (туя), “sheep” ^ ^ / ‘elephant” (фил), қуён (заец) каби зоосемизмлар ҳам
турли халқлар маданиятида ва тилида ўзига хос интенсификация/деин
тенсификация семантикасига эгалиги мисоллар орқали очиб берилган.
25 Шведова Н.Ю. Избранные работы. - М., 2005. - С. 603.
26 Воробьев В.В. Лингвокультурологическая парадигма личности. - М., Рос. Ун - т. Дружбы Народов, 1996. -
С. 23 - 45.
29
Инсоннинг ташқи кўриниши чиройлилигини кучайтириб, метафоралар
орқали ифодалашда осмон жисмларидан sun - қуёш,
Достарыңызбен бөлісу: