Атты III халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференция жинағЫ


"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD



Pdf көрінісі
бет172/418
Дата24.09.2022
өлшемі8,11 Mb.
#40095
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   418
Байланысты:
III TOM

"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD:
CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" 
NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019
 
166 
маҩаллий воситалар ва шифобахш ўсимликлардан фойдаланиш тўғрисидаги 
маълумотларни адабиѐтларда деярли учрамаслиги чорвачиликка ихтисослаштирилган 
фермер хўжаликларида бузоқларда алиментар анемия касаллигини даволашни 
такомиллаштириш заруриятини туғдиради. 
Тадқиқотлар объекти ва услубиятлар. Чорвачилик фермер хўжаликлари 
шароитида бузоқлар орасида алиментар анемия касаллигининг тарқалиши ва иқтисодий 
зарари, сабаблари ва ривожланиш механизми, симптоматикасини ўрганиш, диагностика 
қилиш, даволаш, олдини олиш усулларини ишлаб чиқиш мақсадда бузоқларда алиментар 
анемия касаллигининг сабаблари ва ривожланиш хусусиятлари, клиник белгилари ва 
гематологик ўзгаришлар аниқланди. 
Қонда эритроцитлар сони (Горяев саноқ тўрида), гемоглобин (Сали 
гемометрида), глюкоза (Орто-толуидин билан рангли реаксия), кон зардобида умумий 
оқсил (Рефрактометрик усули), ишқорий заҩира (И.П.Кондрахин усули) миқдори 
текширилди.
Хўжаликда бузоқлар организмининг тўйимли моддалар, витаминлар ва 
шунингдек, макро- ва микроэлементларга бўлган эҩтиѐжларининг қондирилиш 
даражасини ўрганиш мақсадида бузоқлар рациони таркиби ва тўйимлиги бўйича 
зоотехникавий таҩлил қилинди. Озиқалар тўйимлиги, таркибидаги ҩазмланувчи протеин, 
қанд, каротин, кальций, фосфор, клетчатка миқдорларини аниқлашда адабиѐт 
маълумотлари (Далакян В.П., Рахманова Ш.Т., 1986), ветеринария лабораториялари 
маълумотларидан фойдаланилди. 
Олинган натижалар таҩлили. Фермер хўжалигида бузоқлар асосан бир жойда 
сақланади. Бузоқлар учун фаол мацион, қуѐш нурлари етишмайди, ва ҩоланки бузоқлар 
кунига 3-4 соат очиқ ҩавода яйратилиши керак. Бузоқлар бир кунда уч марта қўлда 
озиқлантирилади. Суғориш сув охирлари ѐрдамида амалга оширилади.
Бузоқлар рационининг силос-сенаж типида эканлиги аниқланди. Рацион 
таркибининг 36,4 фоизини макка силоси, 22.7 фоизини беда сенажи, 13,6 фоизини буғдой 
сомони, 18.3 фоизини пахта шелухаси ва 9,1 фоизини омихта емлар ташкил этиб, умумий 
туйимлиги 4,0 озиқа бирлигини ташкил этади. Озиқлантириш меъѐрларига 
солиштирилганда рацион тўйимлигининг 0,91 оз. бирлигига камлиги, ҩазмланувчи 
протеиннинг 63,4 г, қанднинг - 178,0 г, каротиннинг - 80,0 г, фосфорнинг - 7,4 граммга 
танқислиги ва кальцийнинг - 7,6 гва клетчатканинг 771 граммга ортиқчалиги аниқланди. 
Бузоқлар организми эҩтиѐжларининг қондирилиши тўйимли моддаларга нисбатан 77,25 
фоизни, ҩазмланувчи протеин - 82,5%, қанд - 57,8%, каротин - 57,2%, калсий - 121,7%, 
фосфор - 81,5% ва клетчаткага нисбатан 167,7 фоизни ташкил этди. 
1-жадвал 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   418




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет