Тафаккур китоби



Pdf көрінісі
бет8/38
Дата22.05.2023
өлшемі390,11 Kb.
#96189
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   38
www.ziyouz.com кутубхонаси 
7
Бунга урушдан қочиш, ота-онага оқ бўлиш, ҳаром қилинган масканда ўтириш кабилар киради. 
Бундай макруҳ амалларнинг ҳар бирида уч нарса хусусида фикр қилиш вожиб бўлади. 
Аввалгиси бу амалнинг Аллоҳ наздида макруҳ ёки макруҳ эмаслигини фикрдан ўтказишдир. 
Кўпинча бир нарсанинг макруҳ экани дарров маълум бўлмайди. Балки у дақиқ назар билан 
идрок қилинади. (Иккинчиси) Агар у амал макруҳ бўлса, ундан қандай сақланишни фикр 
қилишдир. (Учинчиси) Бу макруҳ амаллар алоҳида кўзга ташланиб турган бўлса, уни тарк қила 
оладими ёки келажакда дуч келса, ундан сақлана оладими? Ёки олдин қилган бўлса, уни 
тузатишни ўйлаганмикан? 
Шундай қилиб, маҳбуб амалларнинг ҳар бири ҳам шундай қисмларга ажрайди. Агар бу 
қисмлар бир ўринга жамланса, бу қисмларнинг фикр мажроси (йўсини) юзтадан ошиб кетади. 
Ҳар бир банда бу қисмларнинг ҳаммаси ёки аксари ҳақида фикр юритишга мажбур. Бу 
қисмлардан ҳар қай-сисини алоҳида шарҳлайдиган бўлсак, мавзу чўзилиб ке-тади. Шу боис бу 
қисмлар тоат ва маъсият, муҳликот ва мунжиёт сифатлар каби тўрт турга ажратилган. Мурид 
бу турларни бошқалари билан қиёслаши, унинг фикр доираси кенгайиши учун бир қанча мисол 
келтирайлик. Шундай қилсак, фикр доираси очилиб, тушуниб олиш енгиллашади. 
Аввалги тур маъсиятлар бўлиб, инсон ҳар куни эрталаб ўрнидан турганида етти аъзосини 
батафсил тафтишдан ўтказиши шарт. Шунда у бадани билан бирор гуноҳ амални қилган ёки 
қилмаганлигини ўйлаб кўради. Ёки ўтган кун бир гуноҳ амални қилган бўлса, ундан воз 
кечганми ёки пушаймон бўлганмикан? Ёки кундуз пайти бир гуноҳ ишга дуч келган бўлса, 
ундан сақланиш ва четланиш учун тайёргарлик кўрганмикан? Ана шу йўсинда фикр юритади. 
Шундан кейин у тилига назар солиб, ғийбат, ёлғон, ўзини мақташ, бошқалар устидан 
истеҳзо қилиш, беҳуда тортишиш, мазах қилиш ва ундан бошқа макруҳ амалларга қачон дучор 
бўлганман, деб ўйлайди. Энг аввал ичида бу нарсалар Аллоҳ наздида қанчалик кароҳиятли 
амал экани, Қуръони карим ва ҳадиси шариф кўрсатмаларида унга азоб қаттиқ бўлишини 
фикридан ўтказади. Сўнг ўз ҳолати хусусида фикр юритиб, қандай қилиб ўзи билмаган ҳолда 
бунга йўлиққанини ўйлаб кўради. Сўнг ундан қандай қутилиш чорасини излайди. Бунинг 
бирдан-бир чораси фақат узлат ва ёлғизланиш эканини мушоҳада этади. Ёки Аллоҳга 
ёқмайдиган нарсани гапирганда ўзини қайтарадиган солиҳ тақводор киши билан бирга ўтириш 
орқали ўзини тузатишни ўйлайди. Шунда ҳам илож топмаса, бошқалар билан ўтирганда 
бемаъни сўзларни тилга олмаслик учун оғзига майда тош солиб олади. Шундай қилиб, ундаги 
фикр маъсиятдан қандай сақланиш чоралари хусусида бўлади. 
Банда ғийбат, ёлғон, беҳуда гап-сўзлар ва бидъатни эшитадиган қулоғи тўғрисида ўйлайди. 
Буни Зайд ёки Амрдан эшитганига аҳамият беради. Албатта у бундан тийилиши ва мункар-наҳй 
орқали ўзини сақлаши шарт. 
Шундан кейин у қорни тўғрисида фикр қилади. Балки у еб-ичиш туфайли Аллоҳ таолога 
осийлик қилгандир. Дейлик, ҳалолдан кўп еб-ичиш орқали бўлса, кўп еб-ичиш Аллоҳ таоло 
наздида ёмон бўлишидан ташқари у шайтон қуроли ва шаҳватни кучайтирувчидир. Ё ҳаром ва
шубҳали нарсани ейиш орқали бўлса, ейдиган, киядиган, тирикчилиги ва даромад манбаи 
қаердан эканига қарайди. Шу тариқа банда ҳалол йўл хусусида фикр қилади. Сўнг ҳалоллик 
билан кун кечириш ва ҳаромдан сақланиш чораларини ўйлаб кўради. Ҳаром нарсани ейиш 
бутун тоат-ибодатларини ювиб кетишини фикрдан ўтказади. Шунингдек, ҳалол луқма барча 
тоат-ибодатларининг асоси эканини мулоҳаза қилади. Хабарларда ворид бўлганидек, 
кийимнинг саккиздан бир қисмига бир дирҳам қадар ҳаром теккан бўлса, Аллоҳ таоло у 
банданинг намозини қабул қилмайди. 
Шундай қилиб, банда ўзининг аъзолари тўғрисида шу йўсинда фикрлайдики, шунчаси ҳам 
унга кифоя қилади. У ўзидаги бу салбий ҳолатларни билиш, аъзоларини маъсиятдан сақлаш 
учун кун бўйи муроқаба билан машғул бўлади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   38




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет