Байланысты: Imom G\'azzoliy. Ihyou ulumid-din. Tafakkur kitobi (1)
Учинчи тур қалбдаги муҳликот сифатлари бўлиб, шаҳват, ғазаб, бахиллик, худбинлик,
риё, ҳасад, бадгумонлик, ғафлат, ғурур ва бошқа иллатлар шу муҳликотлар жумласига киради.
Кимки қалбини бу иллатлардан холи ва пок деб ўйласа, ўзи учун бу дунё имтиҳон-синов экани
ҳақида тафаккур қилади. Албатта нафс ҳар доим ўзига яхшиликни душман билиб, яхшилик
қилишни орқага суради. Агар ўзингда кибр-ҳаво йўқлигини даъво қилсанг, олдинги зотлар
нафсини синаб кўрганидек бозорда ўтин орқалаб, ҳаммоллик қилиб кўришинг лозим. Агар
ҳилмни даъво қилсанг, бошқадан етадиган ғазабга ўзингни рўпара қилиб, ғазабингни боса
олиш-олмаслигингни синаб кўр. Бошқа иллатларда ҳам худди шундай ўз устингда тажриба
ўтказ. Бу тажриба ва синов ёмон иллатлар ўзида бор-йўқлиги хусусида фикр қилишдир.
Агар бу ёмон иллатлар сенда мавжуд бўлса, тезроқ чора кўрмасанг, уларнинг қабиҳ ва
жирканч тус олишларини ўйлаб кўр. Шунда сенга бу иллатларниг пайдо бўлиш омили
жоҳиллик, ғофиллик ва ахлоқсизлик экани аён бўлади. Агар банда ўзида амалидан манманлик
ва кибр ишни кўрса, дарҳол фикрлаб айтсинки: «Бу аъзоларим, қувватим ва иродам билан
қилган амалларим барчаси ўзимдан эмас ва ўзимники ҳам эмас. Бу Аллоҳ таолонинг менга
берган фазли ва марҳаматидир. У зот мени ва мендаги аъзоларни йўқдан бор қилди. Менга
қувват ва ирода берди. У зот аъзоларимни ўз қудрати туфайли ҳаракатга келтирди. Қувват ва
иродам ҳам худди шундай. Хўш, қандай қилиб мен амалим ёки нафсим туфайли манманлик
қиламан? Ўзимга қолса, бу ишларни ҳеч қачон уддалай олмайман».
Банда ўзида кибр борлигини ҳис этса, демак феъл-атворида бир ҳамоқат мавжудлигини
англайди ва дейди: «Нимага ўзингни катта оласан? Аллоҳ наздидаги кабир (улуғ) кишигина
кабир (улуғ) кишидир. Бу даража ўлимдан кейин аниқ бўлади. Қанча кофирлар борки, англаган