Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи



Pdf көрінісі
бет21/44
Дата25.11.2022
өлшемі1,19 Mb.
#52685
түріДиссертация
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   44
Кенжа ботир 
Маликам, тулпорим тердан қорайди, 
Кўҳи Қоф тарафдан қўзғалди тўфон. 
Қуёш қочиб кетди, олам торайди... 
Девлар ортимиздан келар бегумон!
48

Тўфон девлар келаётганини ифодаловчи воситадир. Фольклоршунос 
Жаббор Эшонқул девнинг чанг-тўзон, олов, туя каби кўринишларда зоҳир 
бўлишини айтиб, “Бу жоннинг турли формаларда яшай олиши ҳақидаги қадим 
тасаввурлар билан чамбарчас боғлиқдир”, – деб қайд этади
49
. Усмон Азим 
воқеабанд шеърида тугун, воқеалар ривожи, кульминацион нуқтани юзага 
келтириб, шеърнинг ечимини шеърхонга ҳавола қилиб қўя қолади. Малика ва 
Кенжа ботирни “Булутларга тегиб тоғдек бошлари, машъаллар ёқиб” девлар 
қувиб келяпти. Девларнинг портретига хос бундай тасвир халқ эртак ва 
достонларида учрайди. Шоир драматизмни кучайтириш учун “Чангалзорлар 
ўтдай ўрилди”, “Шўрлик кўл қуриди – буруқсиб, буғланиб”, “тоғимиз сув 
бўлиб оқди”, – дея фольклорга хос ифода усули муболағадан фойдаланади. 
Девлардан қочаётган Кенжа ботир ва Маликага севгидан ўзга кўмакчи 
қолмайди. Усмон Азим сеҳрли воситалар кучини инкор қилиш орқали ҳам 
муҳаббатнинг, ҳам ботирнинг қудратини ошириб кўрсатишга эришган. 
ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеърияти бошқа даврлардагидан фарқли 
ўлароқ кенжа ботир ва от образини кенг қўллади. Кенжа ботир мустабидлик 
зулмидан халос этувчи авлод образига айланди. Усмон Азимнинг “Ўн биринчи 
баллада”сида Ватанимизнинг ХХ асрнинг 91 йилигача давом этган қарамлик 
фожиалари ифода қилинган. Шоир мақсадини ифодалашда Бойчибор образи 
либос бўлиб бўлиб хизмат қилган. Бу образ шеърда халқимиз эрки тимсоли 
бўлиб гавдаланган. Достонда йўқ одам ҳам, Бойчибор ҳам ташна. Достонда 
йўқ одам образи – “Олға” деган замонга содиқ, тафаккури суст инсон. У 
Бойчиборнинг жиловидан қаттиқ тутиб, ҳақиқий манзилга тескари томон олға 
кетмоқда. Шоир ноҳаётий ғоялар қурбони бўлган авлод образини яратар экан, 
қирқ чилтон ҳам саросимада эканлигини, Алпомишнинг арвоҳи 
47
Имомов К. Ўзбек халқ эртаклари / Ўзбек фольклорининг эпик жанрлари. Ўзбек халқ ижоди бўйича 
тадқиқотлар. 7-китоб. – Тошкент: Фан, 1981. – Б. 83. 
48
Усмон Азим. Сайланма. – Тошкент: Шарқ НМК, 1995. – Б. 253.
49
Жаббор Эшонқул. Фольклор: образ ва талқин. – Б. 27. 


30 
чирқираётганлигини айтиб, фольклорга хослик ёрдамида драматизмни
кучайтиради.
Дунё санъатида от образи алоҳида ўрин тутади. От инсоннинг содиқ 
дўсти бўлгани сабаб ардоқлаб келинган ва бу санъатда, жумладан, адабиётда 
ҳам ўз акси-ифодасини топган. Фольклоршунос Ҳ.Зарифов таъкидича: “От 
қаҳрамоннинг сафари ва курашларида доимий йўлдоши, ишончли қўлдоши ва 
яқин дўстидир”
50
. Ўзбек халқ достонларида девлар отга айланиб, инсон ёки 
парилар хизматига шайлангани ифода этилган. Отдаги шиддат, унинг эркка 
ташна жониворлиги сабаб илҳом париси учар от қиёфасида тасаввур этилган. 
Буларнинг бари шеъриятда от образига айрича меҳр билан ёндашилишига 
боисдир. 
Адабиёт – гўзал бир от, 
Шундай бир отки, 
Ҳар кимни миндирмас ўзига. 
Минганда ҳам ташлар ағдариб, 
Дунё адабиётсиз ғариб
51

Омон Мухтор адабиётни от сифатида тасвирлайди. Юнон мифологиясида
илҳом париси қанотли от қиёфасида гавдалантирилган. Шоир ундан фарқли 
ўлароқ адабиётни асов отга қиёс қилади, айни дамда, адабиётга юксак баҳо 
беради. Шоирлар гоҳо от билан ёрни ўзаро зидлаб, отни ёрдан ҳам баландга 
қўядилар.
ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеъриятида от истиқлолни чорлаш учун, 
Алпомишу Гўрўғлининг янада қудратли эканини англатиш учун таъриф-
тавсиф қилинди. Бу шеърият бошқа даврлардагидан фарқли ўлароқ кенжа 
ботир ва от образини кенг қўллади. Кенжа ботир мустабидлик зулмидан халос 
этувчи авлод образига айланди. От образи халқ достонларидаги каби 
инсоннинг эгизаги, яқини, ҳамдарди маъносини ташиди. Замонавий 
шеъриятимизда от дунё мифологиясидаги каби илҳом париси, ҳатто 
адабиётнинг рамзи сифатида қўлланди. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   44




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет