Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи


образларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари”



Pdf көрінісі
бет18/44
Дата25.11.2022
өлшемі1,19 Mb.
#52685
түріДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   44
Байланысты:
Sharipova L avtorefarat

образларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари” деб номланган. “Оғзаки ва 
ёзма шеъриятда ўсимликлар образи, уларнинг ўзаро қиёси” биринчи фасл 
бўлиб, икки ички фаслдан иборат. “Дарахт образининг поэтик маъно 
кўлами” – биринчи ички фасл. Ўсимликлар рамзий маъноларни ташир экан, 
дастлаб халқ оғзаки ижодида, сўнг мумтоз ва замонавий адабиётда қўлланган, 
қўлланиб келинмоқда. Аммо икки адабиётда бирдай қўлланган, образ 
даражасига кўтарилган ўсимликлар ташиган маъноларда ўхшашликлар ва 
фарқлар мавжуд.
Биргина дарахт образи ўнлаб маъноларда қўлланади. Бу образ фаслларга 
боғлиқ тарзда рангин кўринишларга эга. Аниқроғи, табиатдаги эврилишларни 
кўрсатади. “Халқ лирикасида Ўзбекистон территориясида мавжуд мевали 
дарахтларнинг деярли барчаси тилга олинади, аммо олма, тут, жийда, ўрик, 
анор, бодом, олча каби сермева ва серуруғ дарахтлар жуда фаол 
қўлланиладики, генезисига кўра бу хусусият ҳам ҳосилдорлик ва 
серфарзандлик ғояси билан боғлиқ”
40
. Дарахт образига кўп мурожаат қилган 
Шариф Нурхон ундаги муқаддасликни англаган: 
Агар ўлсам таним хоки нисор бўлсин ниҳолларга, 
Юрак-бағримдаги оташ беҳи, олма, анор бўлсин. 
Ҳовучимда данак олиб ўлай, кўминг, ниҳол унсин,
Шарифийнинг мозори ҳам беҳишти мевазор бўлсин
41

Шариф Нурхоннинг бу сатрлари Умар Хайём сатрлари билан беллаша 
олади. Фольклорда ифода этиладиган эврилиш ўзбекона, бетакрор тарзда 
берилган. 
Тут – ўзбек халқининг бетакрор образи. Шавкат Раҳмон тут образи 
кўмагида ўзбек элининг бошидан ўтган қирғин-баротларни, даҳшатли зулмдан 
кейин ҳам ўзини тутиб олган, тараққий қила олган улуғ элни тасвирлайди. 
Шоир “туркий шевали паҳлавонлардай турган тутларни” “Тилини, дилини 
билган ўзларим” деб атайди ва бир зум “осмонни кўтариб турган”, “элни 
посбон бўлиб асраётган”, “замин билан сирлашаётган” тут бўлгиси келади. 
Шоирона тасаввур кўмагида тутга айланган лирик қаҳрамоннинг “қомати 
қисирлаб кетади”, “майишади, бироқ синмайди”, “тупроққа ботади”, аммо 
буткул ерга кириб кетмайди. Шеър сюжетининг кульминацион нуқтасига 
этибор қилинг: 
40
Мусақулов А. Ўзбек халқ лирикаси. – Тошкент: Фан, 2010. – Б. 222. 
41
Шариф Нурхон. Яхшидан шарофат. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1980. – Б. 35. 


27 
Воҳ, ер тагидаям боболар эрдир, 
шу лаҳза тиғ мисол илдизларимга, 
кафтларини тираб тасалли берди, 
кўзингни узма деб юлдузларингдан
42

Бу давр шоирлари дарахт ҳақида нафақат шеър, балки достон ҳам ёздилар. 
Икром Отамурод ХХ асрда ёлғизликка маҳкум этилган инсон фожиасини 
“Ёбондаги ёлғиз дарахт” достонида ифода эта олди. Шоирнинг ёндашуви 
бўйича, Ёбон – дунё, Ёбон – инсоният. Ёбондаги ёлғиз дарахт – эзгулик. 
“Ёбондаги ёлғиз дарахт” достони эзгулик ва ёвузликнинг асрий курашини акс 
эттирар экан, эзгулик томон бўлиш улуғ азобдан туғилган фароғат, ёвузлик 
томонда бўлиш, аксинча, роҳатдан туғилган енгиб бўлмас, чидаб бўлмас оғриқ 
эканини образлар, манзаралар, воқеликлар орқали ўзига хос оҳанг кўмагида 
ифода этгани билан қадрлидир. Инсон ўз эгизаги бўлмиш дарахт образини зўр 
меҳр билан яратар экан, гоҳ унга дардларини тўкиб-солди, гоҳ унинг 
дардкашига айланди. Ўрик, олма, олча, анор, тут сингари дарахтлар образлари 
ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеъриятида элимизнинг турли қирраларини 
очишда, инсоният дардларини ифода этишда муҳим аҳамият касб эта олди.
Иккинчи ички фасл “Туркий мифологияда мавжуд гулларнинг оғзаки 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   44




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет