14
тайёрлашда фойдаланилган (Боку Евроосиё университетининг 2019 йил 9
октябрдаги маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ХХ аср ўзбек
шеърияти, унинг фольклор билан муносабати, шеър таҳлили ҳақидаги
билимлари кучайган;
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Бухоро” телеканалининг
“Долзарб мавзу”, “Қадрият, урф-одат ва анъана”, “Наврўз удумлари”,
“Алла” телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар сценарийларида тадқиқотнинг
ХХ асрнинг иккинчи ярми шеърияти фольклордан образ, мотив, оҳанг
ўзлаштириш
орқали
миллийликни,
халқчилликни
кучайтиргани,
фольклорнинг эртак, ривоят, афсона каби жанрларидан таъсирланиб, халқни
истиқлолга чорлагани ҳақидаги хулосаларидан фойдаланилган (Бухоро
вилояти телерадиокомпаниясининг 2019 йил 8 июлдаги 176-сон
маълумотномаси). Натижада омманинг ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек
шеъриятидаги ғоявий-бадиий юксалишга эришгани ҳақидаги билимлари
бойишига эришилган;
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими томонидан
ўтказилган турли адабий-маърифий тадбирларда, хусусан, Ўзбекистон халқ
ёзувчиси Н.Аминов, Ўзбекистон халқ шоирлари Жамол Камол, Муҳаммад
Юсуф, шунингдек, С.Барноев, Садриддин Салим Бухорий сингари шоирлар
таваллуд кунлари билан боғлиқ адабий-маърифий тадбирларда адиблар
ижодига фольклорнинг таъсири ҳақида маърузалар қилишда, бўлим
ҳузуридаги адабий тўгарак машғулотлари, маҳорат сабоқлари, китоб
тақдимотларида диссертацияда илгари сурилган илмий хулосалардан
самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти
бўлимининг 2019 йил 5 июлдаги 31-сон маълумотномаси). Натижада
замонавий шеърият бадииятининг фольклоризм таъсирида бойигани хақидаги
хулосалар орқали ўзбек шеърияти янги босқичга кўтарилгани кўрсатиб
берилган.
Достарыңызбен бөлісу: