13
шеъриятда қўллангани ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан ФI-XT-0-19919
“Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни”
фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлигининг 2019 йил 14 сентябрдаги 89-03-3488-сон
маълумотномаси). Натижада замонавий шеъриятга мифология ва
фольклорнинг
таъсирини
ўрганиш
орқали
шеъриятдаги
поэтик
янгиланишларни, образлар оламидаги ўзгаришларни тадқиқ қилиш лозим
деган хулосага келинган;
синтезлашган фольклоризмни юзага келтириш жараёнида афсона ва
ривоятлардан фойдаланишнинг аҳамиятини, фольклоризмнинг шоирлар ва
бир адабий давр услубига таъсир кўрсатишини тадқиқ этиш, мифологияда сув
ва олов атрибутлари саналган тушунчаларнинг фольклорга, оғзаки поэтик
ижод орқали ёзма шеъриятга кўчиши жараёнида бу образларнинг поэтик
вазифаларини аниқлаш ҳақидаги хулоса ва умумлашмалардан Ф1-ФА-0-43429
“Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини
тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган
(Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2019 йил 27 августдаги
179/1-сон маълумотномаси). Натижада фольклорнинг ёзма шеъриятга
таъсирини ўрганиш орқали адабиётдаги ривожланиш, ўзига хосликни
ўрганиш
мумкин деган хулосага келинган;
халқ мақолларини шеър композицияси узвига айлантириш, оддий
фольклоризмни турли давр шоирлари турли поэтик мақсадда қўллашлари
мумкинлигига, мифологияда олов атрибутлари саналган ўт, тутун, тандир,
ўчоқ олови кабиларнинг фольклор орқали ёзма шеъриятга кўчиши жараёнида
бу образларнинг поэтик вазифаларини аниқлашга, оғзаки ва ёзма шеъриятдаги
анор, олма, тут, олча каби дарахтларнинг, бойчечак, лола, лолақизғалдоқ каби
гулларнинг образ сифатидаги поэтик маъноларини ўзаро қиёслашга доир
изланишлар натижаларидан Туркиянинг Карабук давлат университети
адабиёт факультети турк тили ва адабиёти бўлимида “2018-2019-yıl Güz ve
Bahar dünemleri lisans eğitim programındaki TED 413 “Cumhuriyet dönemi türk
edebiyatı”, TED 313 “Servet-i fünun Edebiyatı II” каби фанлар дастурларини
яратишда фойдаланилган (Карабук давлат университетининг 2019 йил 18
сентябрдаги маълумотномаси). Натижада Туркия профессор-ўқитувчи ва
талабаларининг замонавий ўзбек шеърияти мазмун-моҳиятидаги ўзига
хосликлар ҳақидаги билимлари кенгайишига эришилган;
“Шеърият ва фольклор (ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеърияти
мисолида)” монографиясидан, Озарбайжонда ўтказилган
халқаро илмий
анжуманлардаги “Мотив стилизацияси” (“Turk xalqları ədəbiyyatı: mənşəyi,
inkişaf mərhələləri və problemləri” mövzusunda keçiriləcək Beynəlxalq elmi
konfransa), “Ўзбек адабий аллалари бадиияти” (Gənc Türkoloqlarin I Türkoloji
Qurultayin 90 illiyinə həsr olunmuş “Müasir türkoloji tədqiqatlar: problem və
perspektivlər” mövzusunda Beynəlxalq Elmi Konfransа) маърузалар тезислари
илмий-назарий
хулосаларидан
Озарбайжоннинг
Боку
Евроосиё
университетида “Дунё адабиёти” фани ишчи дастури ва маъруза матнларини
14
тайёрлашда фойдаланилган (Боку Евроосиё университетининг 2019 йил 9
октябрдаги маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ХХ аср ўзбек
шеърияти, унинг фольклор билан муносабати, шеър таҳлили ҳақидаги
билимлари кучайган;
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Бухоро” телеканалининг
“Долзарб мавзу”, “Қадрият, урф-одат ва анъана”, “Наврўз удумлари”,
“Алла” телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар сценарийларида тадқиқотнинг
ХХ асрнинг иккинчи ярми шеърияти фольклордан образ, мотив, оҳанг
ўзлаштириш
орқали
миллийликни,
халқчилликни
кучайтиргани,
фольклорнинг эртак, ривоят, афсона каби жанрларидан таъсирланиб, халқни
истиқлолга чорлагани ҳақидаги хулосаларидан фойдаланилган (Бухоро
вилояти телерадиокомпаниясининг 2019 йил 8 июлдаги 176-сон
маълумотномаси). Натижада омманинг ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек
шеъриятидаги ғоявий-бадиий юксалишга эришгани ҳақидаги билимлари
бойишига эришилган;
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими
томонидан
ўтказилган турли адабий-маърифий тадбирларда, хусусан, Ўзбекистон халқ
ёзувчиси Н.Аминов, Ўзбекистон халқ шоирлари Жамол Камол, Муҳаммад
Юсуф, шунингдек, С.Барноев, Садриддин Салим Бухорий сингари шоирлар
таваллуд кунлари билан боғлиқ адабий-маърифий тадбирларда адиблар
ижодига фольклорнинг таъсири ҳақида маърузалар қилишда, бўлим
ҳузуридаги адабий тўгарак машғулотлари, маҳорат сабоқлари, китоб
тақдимотларида диссертацияда илгари
сурилган илмий хулосалардан
самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти
бўлимининг 2019 йил 5 июлдаги 31-сон маълумотномаси). Натижада
замонавий шеърият бадииятининг фольклоризм таъсирида бойигани хақидаги
хулосалар орқали ўзбек шеърияти янги босқичга кўтарилгани кўрсатиб
берилган.
Достарыңызбен бөлісу: