228
-
лар
шаклининг кўпликни ифодалаши масаласида барча тилшунослар
ҳамфикр. Аммо ноль кўрсаткичли шакл масаласида ҳар хил қараш бор.
Кўп ҳолда ноль шакл фақат бирлик маъносининг ифодаловчиси
сифатида қаралади. Баъзилар эса у на кўплик, на бирлик ифодалашини
таъкидлаб, бу шаклнинг сон категорияси таркибидаги ўрнига шубҳа билан
қарайди.
1
Зеро, ноль шакл миқдорий грамматик маъно англатишдан
маҳрум экан,
унда -
лар
шакли билан айнан бир хил қуршовда ўрин
алмашишини қандай тушуниш керак? Унда
Аскар ўраб олди ўнгдан-у
сўлдан
(Мирт.) гапида мантиқан
аскарлар
сўзшакли ишлатилган бўлур
эди.
2
Демак, -
лар
ва ноль шакл ҳозирги ўзбек адабий тилида миқдор
англатувчи грамматик шакл. Бу улар соф миқдор англатади, дегани эмас,
албатта. Миқдор белгиси бу шаклда категориал маъно бўлса, унда сифатий
ёндош ва бошқа ҳамроҳ маъно ҳам мавжуд.
Достарыңызбен бөлісу: