439
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қайд қилинган уч мезондан
ҳаммаси ҳам сўз гуруҳини белгилашда бир хил мавқега эга эмас, албатта.
Бу, аввало, сўзнинг синтактик вазифасида яққол кўзга ташланади. Чунки
бирор бир синтактик вазифани бажариш имконияти барча мустақил сўз
туркумида мавжуд. Бу вазифа сўз туркумини фарқлаш учун эмас, аксинча
уни тенглаштириш учун хизмат қилади. Синтактик вазифа нуқтаи
назаридан мустақил ва ёрдамчи сўз ажралади, холос. Аммо бунда ҳам
ёрдамчи сўз вазифасида қўлланадиган от ёки феъл ҳақида гап кетганда,
чалкашлик вужудга келади. Номустақил сўзнинг ички таснифида унинг
синтактик вазифасини инобатга олиш муҳим аҳамият касб этади. Зеро,
муайян синтактик муносабатни ифодалаш унинг моҳиятини, категориал
маъносини ташкил этади.
Морфологик таснифда сўзнинг икки муҳим жиҳати эътиборга
олинади: сўзнинг шакл ясалишига потенциал қобилияти (1) ва муайян
грамматик категориал маъно ифодаланишининг маълум бир сўз гуруҳи
билан боғлиқлиги (2). Биринчи жиҳатга кўра, морфологик ўзгарувчи сўз ва
морфологик ўзгармас сўз фарқланса, иккинчи жиҳатга кўра, сўзнинг
морфологик гуруҳи (сўз туркуми) ажратилади.
Достарыңызбен бөлісу: