Ўзбекистон республикаси


Тақлиднинг луғавий мавзувий тўдаси



Pdf көрінісі
бет282/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   303
Тақлиднинг луғавий мавзувий тўдаси
. Тақлиднинг айрими товушга 
тақлидни ифодаласа, иккинчи бир хили кўриниш-ҳолатга тақлидни 
ифодалайди. Шу боисдан «товушга тақлид» ва «кўринишга тақлид» 
луғавий мавзувий тўдаси фарқланади. 
 «Товушга тақлид» луғавий мавзувий тўда
. Бу луғавий мавзувий 
тўда аъзоси киши, жонивор, нарса ва ҳодиса пайдо қилган товушга тақлид 
қилиш натижасида пайдо бўлади. луғавий мавзувий тўда ўз ўрнида иккига 
бўлинади: 
1.
«Физиологик товушга тақлид» луғавий-маъновий гуруҳ: 
қаҳ-қаҳ, 
хур-хур, хир-хир,миёв-миёв

2.
«Физик товушга тақлид» луғавий-маъновий гуруҳ: 
тап-туп, 
тақир-туқур, типир-типир

 «Кўринишга тақлид» 
луғавий мавзувий тўда. Товушга тақлид сўз 
эшитиш билан боғлиқ ҳодисани ифодаласа, кўринишга тақлид сўзи кўриш 
билан боғлиқ ҳодисани акс эттиради. Бу луғавий мавзувий тўда ҳам ўз 
ўрнида: 
1.
«Ҳаракатни ифодаловчи тақлид» луғавий-маъновий гуруҳ: 
дик-дик, 
лик-лик, лапанг-лапанг, шип-шип

2.
«Ташқи кўринишни ифодаловчи» луғавий-маъновий гуруҳ: 
ҳил-
ҳил, жиқ-жиқ, мўлт-мўлт
.
3.
«Ёруғликни ифодаловчи тақлид» луғавий-маъновий гуруҳ: 
лип-лип, 
жимир-жимир, ялт-юлт, йилт-йилт
.
 
Тақлиднинг тузилишига кўра тури

 
Ўзбек тилида тақлид жуфт ва 
такрорий кўринишда бўлади. 
Жуфт тақлид

ғарч-ғурч, тақ-туқ, вағир-вуғур, ғинг-пинг, аланг-
жаланг, апир-шапир

Такрорий тақлид

гув-гув, дув-дув, шартта-шартта, чўлп-чўлп, 
шақа-шақ, гуппа-гуппа

Эслатма
. Тақлид 
этмоқ, демоқ, қилмоқ 
феъли билан келганда қўшма 
феъл вужудга келади: 
гув-гув этмоқ, дув-дув қилмоқ,чўлп-чўлп қилмоқ. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет